loader
Foto

АҚШ элчихонасининг Қуддусга кўчирилишидаги хатарлар

Ҳадя ва снарядлар олди-бердиси

Маросим кульминацияси – бош консуллик биносидаги лавҳанинг алмашуви. Бу ерда энди элчи унчалик катта бўлмаган ёрдамчилар гуруҳи билан жойлашадиган бўлди. Дипломатик миссиянинг асосий персонали Тел-Авивда қолган – тўлиқ кўчиб ўтиш учун камида олти йил кетади. Шунга  қарамай Исроил хурсандчиликдан завқланмоқда. Оқ уй раҳбарининг қучоғини совғага тўлдириб ташладилар. Мисол учун, Қуддусдаги “Бейтар” футбол жамоаси ўзининг номини “Бейтар Трамп Иерусалим”га ўзгартирди. Польша резиденцияси рўпарасида катталиги 10 квадрат метр атрофида Доналд Трамп номли ҳиёбон барпо этишмоқда.

Ғаззо чегарасида эса Қуддусда содир бўлаётган ишлардан норози фаластинликлар фаоллашиб қолдилар. Ўн минглаб одамлар кўчаларга чиқиб норозилик билдирмоқдалар. Исроил ҳарбийларига қарата портловчи мосламалар ва ёнувчи қоришма қуйилган шишалар улоқтирила бошланди, автомобил шиналарига ўт қўйилди, чегара иншоатларини вайрон қилишга уринишлар бўлди. Чегарадан ҳужум амалга оширилишининг олдини олиш учун Исроил Ғизога қўшимча пиёда бригадаларни ташлади, яна битта бригада Урдун дарёсининг ғарбий қирғоғига жўнатилди. Норозилик намойишларининг энг фаол иштирокчиларига қарата ўт очилди. Душанба куни кечга қадар тўқнашувлар натижасида 50 нафардан зиёд фаластинлик ҳалок бўлди, 2,4 мингдан зиёд одам яраланди.

Қуддуснинг ўзида нисбатан тинчлик сақланиб қолди. “Кўчаларда одамлар жуда оз, ҳамма элчихона очилиш маросимини ТВ орқали томоша қилмоқда. Ҳеч қанақа намойишлар йўқ. Албатта хавфсизлик чоралари кучайтирилган, бунга тайёргарлик жуда яхши бўлган”, - дейди Исроил бош вазирининг собиқ маслаҳатчиси Бенни Брискин.

Трампга бу нимага керак бўлиб қолди

Элчихона реолокацияси тўғрисидаги қарор АҚШ конгресси томонидан 1995 йилда қабул қилинган, бироқ Қуддуснинг мақоми баҳсли бўлгани ҳамда араб-мусулмон дунёси билан муносабатларнинг мураккаблиги боис америкалик президентларнинг ҳаммаси бу қарорнинг ижросини кечиктириб келишарди. Доналд Трамп эса дипломатик миссиянинг кўчирилишини ўзининг сайловолди дастурига киритганди.

Парчаланган дунё

Мусулмон мамлакатлар Оқ уйнинг мазкур қароридан қаттиқ норози бўлдилар. Мисол учун, Туркия президенти Режеп Тайип Эрдўған АҚШ бундан буёғига Яқин Шарқ можароларида воситачи  мақомини қўлдан чиқарди, деб билдирди. Эроннинг бунга муносабати жуда салбий бўлди. Айниқса Фаластинда содир бўлаётган воқеаларга муносабат оғриқли бўлди. Эрон ташқи ишлар вазири Риёд ал-Малики РИА Новости агентлигига маълум қилишича, кенг кўламли тинч намойишларига тайёргарлик олиб борилмоқда. Бироқ Ғаззодаги воқелар фаластинликларнинг тинчлик кайфиятидан йироқлигини кўрсатмоқда.

Европа иттифоқи ушбу масала бўйича ягона фикрга келгани йўқ. Баъзилар дипломатик миссиянинг реолокацияси Яқин Шарқдаги вазиятни таранглаштириб юбориши мумкин дейишмоқда. Бошқалар эса Трампнинг қатъиятига қойил қолишмоқда. Исроил ТИВ вакили Эммануэл Нахшонга кўра, бугунги кунда кам деганда учта мамлакат Вашингтондан ўрнак олишга тайёр.

"Бевақт ва самарасиз"

-    Оқ уйнинг ҳаракатлари бевақт ва самарасиз, -дейди Россия халқаро ишлар бўйича кенгашининг бош директори Андрей Кортунов. – Элчихонанинг кўчирилиши Исроилнинг Саудия Арабистони билан ҳамкорлигига халақит бериши ва фаластин ҳаракатини янада радикаллаштириши мумкин.