Усуллардан бири – ўтмишдаги одамлар ҳаёти ҳақида ҳикоялар, қиссалар ҳисобланади. Бундай ҳикояларда фан ва жамиятнинг ривожланиши ҳақида, унинг маданий ва ижтимоий хусусиятлари ҳақида гапирилади. Қуръон Коинотда ҳамма нарса инсоният учун хизмат қилиши ҳақида аниқ тушунча беради. Одамлар кўриш, кузатиш, англаб етиш, очиш қобилиятига эга бўлиб, улардан жамиятнинг гуллаб-яшнаши учун фойдаланиш лозим. Ақл-идроки ва қобилиятлари туфайли инсон нарсаларга маълум бир шакл бериши, янги тушунчалар очиши, техникани ривожлантириши мумкин.
Бироқ моддий фаровонлик ва қулайлик одамни суюлтириб юбормаслиги керак, акс ҳолда у Аллоҳга содиқликдан маҳрум бўлади. Тез орада исёнкорлик ва унутувчанликдан сўнг илоҳий огоҳлантириш ёки галма-гал кулфатлар келади. Айнан пайғамбарлар одамларга шу огоҳлантиришларни етказарди. Шу сабабли бизнинг асосий вазифамиз – Аллоҳга сиғиниш, Унинг розилигини топиш мақсадидаэзгу ишларни бажариш, дунёни меҳр-муҳаббатга, ҳамжиҳатлик ва самимийликка тўлдиришдан иборат.
Биринчи пайғамбарнинг бу борадаги роли ўзига хосдир. Қуръонда айтиладики, айнан унга нарсаларнинг номи ва моҳияти очиб берилган: «У зот: "Эй Одам, буларга у нарсаларнинг исмларини айтиб бер", деди. Уларга ўша нарсаларнинг исмларини айтиб берган чоғида, "Мен сизларга осмонлару ернинг ғайбини биламан ва сизлар беркитмагану беркитган нарсаларни ҳам биламан демабмидим", деди» (Бақара, 2 / 33).
Маълумки, пайғамбарга инсон, ҳайвонлар, ер юзаси, тоғлар, денгизлар ва бошқа кўп нарсалар ҳақида маълумотлар тақдим этилган. Аллоҳ унга кундалик турмушда зарур бўлган нарсалар номини ўргатди. Шундан сўнг у овқат ейиш, ичимликлар ичиш ва овқат тайёрлаш учун идишлар яратади. Аллоҳ ерга уларда барокат бўлган тўрт нарсани жўнатади. Бу темир, сув, олов ва туздир. Одам (алайҳиссалом) темирдан ясалган 5 предметни ўзи билан олиб келган, бу: игна, болға, белкурак, кетмон ва қозиқ (Қуртуби, 17, 168—169).
Пайғамбарлар мўъжизалар соҳибларидир. Улар пайғамбарларнинг одамлар олдидаги ҳақлигини тасдиқлаш ва ривожланиш йўлини кўрсатиш учун керак эди. Келжакдаги ихтиро ва кашфиётлар ҳақида билимлар Қуръонда ҳам зикр этилган. Бироқ бу фақт одамлар технологиялар ривожланишининг ушбу поғонасига эришганидан кейин ўринга эга бўлади. Инсон худди уларнинг ҳаракатлари мўъжиза сифатида баҳоланган пайғамбарлар каби натижаларга эришишга қодир. Мисол учун, кема мавжудлиги ҳақида илк бора пайғамбар Нуҳ алайҳиссалом ҳақида ҳикоя қилинган. У ёки бу мўъжизалар ҳақида ҳикоялар ўз-ўзидан келтирилмаган, балки инсонни ишлашга, касбда такомиллашишга ва хамма нарсага эришишга мотивация қилади. Нуҳ кемаси мисоли сувда турли технологик объектларни қуриш мумкин эканлигини кўрсатади.
Сулаймон алайҳиссалом тарихи намунали ҳисобланади. Оятлардан бирида айтилишича, Аллоҳ унга шамолни бўйсундириб қўйган ва бир ойлик масофани эрталаб чиқиб кетиб кечқуран қайтиб келиш имконини берган. Бу оятда Аллоҳ технологиялар ёрдамида ҳаво орқали ҳаракат қилишни кўрсатади. Бунинг учун одамлар Аллоҳнинг ва Коинотнинг қонунларини ўрганиши зарур ва шундан кейин самолетлар, ракеталар, ҳаво кемалари ихтиро қилиш учун кўп вақт қолмайди.
Қуръоннинг бошқа бир оятида Сулаймон алайҳиссалом ҳаётидан яна бир мисол келтирилган: «Китобдан илми бор шахс: «Мен уни сенга кўзингни очиб юмгунингча келтирурман», деди. Қачонки, у(Сулаймон) у(тахт)ни ўз ҳузурида қарор топганини кўргач: «Бу Роббимнинг фазлидандир. Мен шукр қиламанми ёки куфрони неъмат қиламанми, синаш учундир. Ким шукр келтирса, ўзи учунгина шукр қилур. Ким куфрони неъмат қилса, бас, Роббим беҳожат ва карамли зотдир», деди» (Сура «ан-Намл», 27/40). Оятда айтилишича, бир лаҳзада Сулаймон пайғамбар олдида малика Белкиз тахти пайдо бўлади. Қуръон шарҳловчиси Эльмалылы Хамди Языр телепортация ёрдамида предметларни кўчириш имконияти ҳақида гапиради, чунки оятда бу ҳақида маълумотлар бор. Одамлар у ёки бу предметни ҳаракатга келтириши мумкин бўлган таъсирлар, кучлар ва уларнинг таъсир қонунларини тадқиқ этиши зарур. Эльмалылы ёзадики, моддий предметни бир жойдан бошқасига кўчириш маълум даражада замонавий технологияларда ҳам қўлланади. Бунга ишора Аллоҳнинг Китобида мавжудлиги ҳам тасодифий эмас, чунки билим Лавҳул Маҳфузда, яъни барқарор ва анча вақтдан бери маълум бўлган ҳолда сақланади (Тафсири Қуръон, 5-жилд, 3678-бўлим).
Мусо алайҳиссалом тарихида технологик ривожланиш имкониятларига яна бир кўрсатма майжуд. Қуръонда айтиладики: ««Ҳассанг билан тошни ур!» деганимизни эсланг. Бас, ундан ўн икки булоқ отилиб чиқди. Ҳар қабила ўз сувини билди. Аллоҳ берган ризқдан еб-ичинглар. Ер юзида бузғунчилик устига бузғунчилик қилманглар» (Бақара, 2/60). Бу ерда Аллоҳ турли технологик мосламалар ёрдамида қазиб чиқариш мумкин бўлган ер ости бойликларини, шунингдек, итиро ва кашфиётлар учун кўплаб янги воситалар ўйлаб топишга имкон беради. Масалан, сув насослари, минераллар олиш ва ишлаб чиқиш, денгиз қаъридан нефть ва ҳ.к. олиш учун асбоб-ускуналар.
Исо алайҳиссалом тарихида айтиладики, пайғамбар Аллоҳнинг ёрдамида туғма кўр ва песларни тузатган ва ўликларни тирилтирган (Сура «Али Имран», 3 / 49). Оятда тиббиёт билан боғлиқ кўплаб мураккаб вазиятларда улар ёрамида муваффақиятга эришиш мумкин бўлган кўплаб техник кашфиётларни кўрсатади.
Санаб ўтишни бошқа пайғамбарлар тарихи мисолида ҳам давом эттириш мумкин. Шуни ҳам ҳисобга олиш керакки, Қуръонда кўрсатилган кўплаб жумбоқларнинг аксарияти инсоният томонидан ечилмаган ва айтилган кўплаб вазиятларнинг моҳияти тушуниб етилмаган.
Замондош-мусулмонлар Қуръоннинг моҳияти ва даъватларини тушунишда анча юқоридлар ва бунинг кўплаб сабаблари бор. Шу сабабли асосийси – бошланғич нуқтани топиш ва бу йўналишда ривожланишдир. Қуръон ва суннатга амал қилиш, ислом инсондан нима исташини аниқ тушуниш, Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.) ва унинг саҳобалари одоб-ахлоқ кўрсатмаларига мувофиқ Аллоҳнинг талабларини ҳаётга татбиқ этиши лозим. Шунда пайғамбарлар мўъжизаларини тушуниш ҳамда янги технологиялар кашф қилиш ва яратиш қийин бўлмайди.
Абу Муслим
Интернет маълумотлари асосида