loader
Foto

Каламушлар технологияси

Жорий ҳолат “Каламушлар қироли” , деб аталувчи технология асосида барпо қилинди. Мазкур технологиянинг вазифаси ижтимоий конструкциянинг кўринмас пойдеворлари, муҳим бўғинлари ва боғловчи воситаларни бузишдан иборатдир.

Тарқоқлик муҳитини барпо қилиш, ҳамма ўзи учун бўлиб, “бизники” деган тушунчани йўққа чиқаришдир. Буларни амалга оширишнинг бирдан-бир йўли одоб-ахлоқни йўқ қилишдир. Одоб-ахлоқ йўқ қилинганининг катта аломати ўзиники ўзиникини ғажиб ётишидир.

Бу технологиянинг моҳиятини каламушларнинг мисолида яққол кўрса бўлади. Бу ҳайвонлар ўзларининг ниҳоятда яшовчанлиги билан бошқа ҳайвонлардан ажраб туради. Бундай яшамолликка уларнинг ижтимоий бирдамлиги сабабдир. Каламушлар ниҳоятда ижтимоий ҳайвонлардир. Улар бирга “ишга чиқишади”, бир-бирига ёрдам беришади, ҳимоя қилишади, агар имкониятлари бўлса жароҳат олганларини ўзлари билан бирга олиб кетишади. Каламушлар ўзларини ягона организм деб ҳис қилишади ва ўзларини бир организм каби тутишади. Улар тезда маълумотлар билан алмашади, хавф ҳақида тезлик билан хабар беришади, ҳимоя кўникмаларини бошқаларга ҳам беришади. Бундай ҳаракатларда шахсий манфаат йўқ. Ҳимоя қилиш механизми ахлоқий табиатга эга.

Каламушлар билан курашишнинг энг самарали услуби уларнинг ҳимоясини йўқ қилишга асосланган. Ҳимоя эса одоб-ахлоққа асосланган экан, усул ҳам уларнинг одоб-ахлоқини йўқ қилишга асосланган. Албатта ҳаммасининг ахлоқини бузуб бўлмайди. Бир иккитасининг ахлоқини бузиш мумкин, бу ҳам бўлса аста-секинлик билан амалга оширилади. Бунинг учун шароит ҳозирланади, унда рационал мантиқ муҳим аҳамият касб этилиши керак. Энг муҳими биринчи, илк қадамни ташлашга, яъни олдинлари тақиқланган ҳаракатни амалга ошириш учун қалам босиш керак.

Бу қуйдаги тарзда амалга оширилади. Йирик ва кучли каламуш танлаб олинади, уни узоқ вақт очлик билан қийнашади, сўнг унинг қафасига энди ўлган (ўлдирилган) каламушни ташлашади. Бироз иккиланишдан сўнг, у ўзининг биродарини ейишни бошлайди. Рационал мантиқ унга: бу энди биродаринг эмас, бу таомдир. Унга энди барибир, мен эса тирик қолишим керак. Демак уни ейишим керак, деб айтиб туради

Кейинги сафар ахлоқсизликка қараб яна бир қадам қўйилади. Қафасга тирик лекин ним жон бошқа бир каламуш ташланади. Янги “таом” ним жон бўлса ҳам, бироқ ҳали тирик. Бу сафар ҳам рационал мантиқ керакли қарор чиқариб беради. У барибир ўлади, мен эса яшашим керак. Бу сафар ҳам каламуш ўзига ўхшаган бошқа бир каламушни тириклайин ейишни бошлайди.

Учинчи марта қафасга тирик ва соғлом аммо заифроқ “таом” киритилади. Кучли каламушда эса яна рационал мантиқ алгоритми ишга тушиб кетади. Барибир бундан бошқа таом йўқ бўлса, дейди у ўз-ўзига. Иккаламиз ҳам ўлим кетишимиздан не наф? Кучлимиз тирик қилсин, майли, дейди. Ва уларнинг кучлиси тирик қолади.

Эътибор беринг, ҳар сафар қарор қабул қилиш учун каламуш оз вақтни сарфлайди. Ўзига ўхшаган ҳар бир каламушни еб қўйгани сари ахлоқсизлиги янада ортаверади. Бироз вақт ўтгач каламуш ҳеч нарсани ўйламайдиган бўлди. У ўзи каби каламушларга таом каби назар соладиган бўлди. Унинг қафасига янги бир каламушни қўйиб юборилса, дарҳол унга ҳамла қилиб, уни еб ташлайдиган бўлди. Ейиш ёки емаслик ҳақида фикр қилмайдиган бўлганидан бери,  унинг ахлоқи синиб бўлди. Сўнг уни ўз вақтида қаердан олинган бўлса ўша муҳитга қайта қўйиб юборилди. Энди у ўша вақтдаги каламуш эмасди. Энди у одоб-ахлоқдан ҳеч қандай аломат йўқ бир махлуққа айланди. У ўз ҳаракатларида фақат худбинлик мантиқига асосланар эди. Бироқ унинг атрофидагилари уни бундай эканини билишмас эди. Улар уни ўзмиздан деб, унга тўлиқ ишонар эди.

Тез орада кўриниши каламушга ўхшашаган махлуқ: нега қаердандир таом излашим керак, атрофимда иссиқ ва ширин таомлар тўлиб ётган бўлса, деб ўйлай бошлади. Рационал мантиқ ҳаракат характерини белгилаб берди. Ҳеч нарсадан хабари йўқ каламушларнинг каламушхўрларнинг қурбонига айланиб, унга таом бўлиб кетарди.

Бироз муддатдан сўнг очиқчасига эмас, балки жамоадан махфий тарзда ҳамла қилиш ва ейиш энг яхши чора эканини англаб етади. Кейинги сафар у ёки бу баҳонаси билан бошқа каламушларни четроққа олиб чиқиб, ейдиган бўлди.

Каламушлар жамоаси орасида каламуш ниқобидаги бўри пайдо бўлганига шубҳалари қолмаганидан сўнг, бу ерларни тарк қилишга қарор қилишади. Шундай воқеа юз марта содир бўлган бўлса улар юз марта шу жойни тарк қилишган. Бир марта бўлса ҳам истисно бўлмаган. Ҳайвонлар ҳудди каламушхўрлик ўзларига юқиб қолишидан қўрққанларидек у ерларни тезда тарк қилишган. Улар унга ўхшаб қолишдан чўчишган. Инстинктив тарзда улар, агар уларнинг онгги ахлоқсизликни қабул қилса, тўсиқ нималигини билмайдиган, иштаҳаси карнай, сотқинлар, истеъмолчилар жамияти пайдо бўлишини хис қилишган. Ахлоқсизлик муҳити ижтимоий ҳимоя меҳанизмларини йўқ қилади ва ҳамма ҳалок бўлади.

Ҳатто каламушлар ҳам бир-бирлари билан доим уришаётган, бирлашиш ўрнига тарқоқлик ҳукмрон бўлган фуқаролик жамиятида яшагиси келмайди. Бу масалада каламушлар рационал мантиқларини асос қилиб олган бааъзи одамлардан устундир. Улар худбинликка асосланган рационал мантиқ касаллигига чалинишдан қўрқиб, бошқа ерга ҳижрат қилишади.

Каламушларни бу каби трансформациядан инсонлар тушунчасидаги озодлик йўқлиги билан изоҳласа бўлади. Ҳамда инсонда бўлгани каби кучли интелектнинг йўқлиги ҳам сабабдир. Улар инстинктларига (туғма хис-туйғулари) эргашадилар. Инстинкт эса, жамиятда таом ёки қандайдир бир каламушни эмас, балки одоб-ахлоқни энг бирламчи қадрият деб белгилайди. Бу ҳар қандай ижтимоий конструкция барпо қилинадиган фундаментдир (пойдевордир). Худди шу нарсани сақлаб қолиш учун ҳам улар касаллик манбасини тарк қилишга шошиладилар. Фундаментни сақлаб қолишга ҳаракат қилган каламушлар ўзларининг жамиятлари ва ундаги қадриятларни сақлаб қолишади, алал оқибат ўзларининг турларини ҳам сақлаб қолишади.

Инсонларнинг жамиятларини бузуш ҳам “каламушлар қироли” технологияси асосида амалга оширилади. Барча зарбалар одоб-ахлоқни вайрон қилишга қаратилган бўлади. Ҳар қандай йўл билан бизники деган тушунча йўқ қилинишга ҳаракат қилинади.

Истеъмолчилар жамияти айтади: табиатда бизники деган тушунча йўқ. Ҳамма бегона – ҳамма нарса таом. Энг оптимал таом эса, ёнигдагилар, сени яқин одам деб ҳисоблайдиганлардир. Аслида улар сени “каламушлар қироли” эканингни ҳам билишмайди. Улар сенга ишонишади, сен эса уларни ғажийсан, еб қўйасан.

Бунга ўхшаш “каламуш қироллари” замонавий жамиятда жуда кўпайиб кетди. Булар энг вахший йиртқичлардир. Oзига ўхшашанларни таом билиб, уларни ғажиб ташлаш учун улар гуруҳ-гуруҳ бўлиб бирлашадилар. Ўзларининг бахтини бошқалар бахтсизлиги эвазига қуриш осон экани ҳақидаги “ҳақиқатни” билганларидан сўнг, улар аввалига очиқчасига халқни ейишар эди. Кейин эса, халқни чиройли баландпарвоз шиорлар остида ейиш оптимал варинат эканини тушуниб етишди.

Минбарлардан баландпарвоз ваъдалар ва озодлик ва тенглик ҳақидаги дабдабали гаплар сел каби оқиб туради. “Қироллар” ўзи аввалидан берган ваъдалари устидан чиқмоқчи эмасдилар. Улар учун буларнинг ҳаммаси “таом” ейишнинг бир услуби эди. Улар жамиятнинг муҳим бўғинларига эгалик қилиш учун талпиндилар ва чиройлик сўзлар ниқобида ўзига ишонганларни ғажиш учун.  Йил сайин улар куч йиғдилар, қудратга тўлдилар ва хавфли бўла бошлади. Уларнинг асосий хавфи – жамиятнинг бошқа соғлом аъзоларидан ташқи кўринишида ҳеч қандай фарқи йўқ. Улар ниқобланиш санъатни шундай эгаллаганки, улар жамиятнинг бошқа ҳалол аъзоларидан ҳам чиройлик кўрина оладилар. Агар гапираётган гапларига эътибор қилмай, уларнинг қилаётган ишларига назар солинса буларни таниб олиш унчалик қийин эмас.

Жиноят оламидаги майда “каламушлар” ўзларича ўйлайди – мана бир маст бехуш ётибди, чўнтагида эса пул. Барибир кимдур пулни олиб қўйади. Шундай экан, нега у мен бўлмаслигим керак? Ва аста олган. Сўнг, бехуш бўлмаган мастдан олган. Ўзини оқлаш бошқача бўлган: у барибир пулини ичкиликка сарфлайди, менга эса хайрли ва тўғри ишлар учун пул керак. Сўнг, пул барибир ҳаммага етмас экан, барибир ҳамма начор яшар экан, унда ким кучли бўлиб уддаласин, деган фикрга келади. Сўнг бир қурбонни кузатади ва бошига уриб, пулини ўмаради. Одоб-ахлоқ йўқ экан мазкур мантиққа қарши бирон нарса дейиш қийин.

Бизнесда эса, мантиқ аввал бировни ишдан бўшатиш, кўчага ҳайдаш деган фикрга олиб келган. Фикр тушунарли: агар мен уни хайдамасам, ишим касод бўлиб у барибир кўчада қолади, у билан бирга ўзим ҳам. Демак, у барибир кўчада қолишга муқаррар экан, менсиз бўлгани яхши, деб ишдан бўшатиб юборилган.

Иккинчи босқич: майли ишлайверсин, бироқ маош бермаса бўлади. Агар маош берсам, касодга учрайман ва ҳамма кўчада қолади. Корхонани сақлаб қолишни ўйлаш керак. Ва атайин маошни кечиктириш бошланди.

Учинчи босқич: масадан, тадбиркор билиб туриб саломатлик учун зарар бўлган махсулотни ишлаб чиқаришни бошлади. Агар ўзим танимаган одамларнинг саломатлигини ўйлайдиган бўлсам, касодга учрайман. Улар ўзларини ўзлари ўйласин. Бундай одамлар учун бошқа одамлар ўзи оғзига келиб тушаётан гўштдан бошқа нарса эмас.

Сиёсатчилар ҳам шунга ўхшаб фикр қиладилар. Аввалги қадам, ўликни ейиш, аввалидан амалга ошиши мумкин бўлмаган нарсаларни ваъда қилиш. Мантиқ: агар уларнинг қулоқларига лағмон осиб ташламасанг, сени сайлашмайди. Бошқасини сайлашади, сендан ёмон бўлган ва қулоқларга лағмонларни кўп очиб ташлаганларни. Ҳар қандай ҳолатда ҳам жамият алданар экан, бироқ сен бир ҳолатда ахмоқлар қаторидан жой олсанг, иккинчи холатда сайланганлардан бўласан. Кел, яхшиси сайланганлардан бўл.

Ахлоқнинг синдиришнинг иккинчи босқичи, яъни ним жон одамни ейиш, бунга партиядаги ўринлар савдоси (овозларни сотиш) билан шуғулланишни мисол қилса бўлади. Сайловлар учун пул кераклигини эътиборга олсак, бу мантиқда ҳам жон борга ўхшайди. Агар ўзингча тўғри бўламан, деб ўйласанг, пулни бошқалар илиб кетишади ёки бошқа бир биров сайланади. Шундай экан, бошқа биров олгандан кўра, ўзим олиб қўйгани яхши.

Учинчи босқич, тирик ва соғлом одамнини еб ташлаш – жамиятга зарарли бўлган қонунларни ўтказиш (лобби). Мантиқ ҳам ўша-ўша. Агар сен жамиятни талон-тарож қилишни истамасанг, уни барибир бошқалар тўнаб кетади. Одамхўр қонун барибир қабул қилинади, шундай экан нима фарқи бор, у ким орқали ўтади? Яхшиси мендан ўтсин.

Бугун (Ғарбнинг) сиёсий оммавий секторида учига чиққан “каламушлар” урчиб кетди. Улар учун азиз нарсанинг ўзи йўқ, фақат бизнес. Ва бу жараённи тўхтатиб бўлмаяпти. Бу рациоанал мантиққа бўйинсинган ҳолда такомиллашиб бораверади.

Давлат ҳодимларига ҳам рационал мантиқ ёрдамида аста-секинлик билан одоб-ахлоқларини синдиришди. Аввалида пул таклиф қилинганида кўпчилик уялган. Пора ҳаром экани кўпчиликнинг ёдида турган. Сўнг, пора сўзини бошқача атай бошлашди, “пора” сўзига бўлган рефлекс йўқ қилинди ва жараён бошланди. Энди ҳеч ким пора олмайдиган бўлди, бироқ совға, ҳадя ва турли хил шу каби чиройлик номлар ўртада айланадиган бўлди. Булар энди ўғрилар эмас, балки “кенг имкониятлардан” фойдаланиб келаётган жамиятнинг муҳатарам аъзоларига айланишди. Энг ёмон нарса рўй берди – жамиятнинг кўз ўнгида бу нарсалар қонунийлаштирилди. Инсон энди виждонини ҳам сотиши мумкин бўлди. Жамият унга жамоат пулини ишониб топширсаю, у пора эвазига уни йиртқичларга бериб юборадиган бўлди. Ўзини иффатли деган аёл пул эвазига жинсий алоқа қилишга асло рози бўлмайди. Истеъмолчилар жамиятининг ходимлари, яъни жамиятнинг ҳаққини пуллайдиганлар фохишалардан ҳам тубанлашиб кетди. Ҳар ҳолда фохиша ўзининг нарсасини сотади, улар эса бировларникини. Хуллас, буларнинг ҳаммаси “ҳаётга тижорий нуқтаи назар билан қараш”, дейиладиган бўлди.

Маълум бир босқичда шундай ҳолатгача бордики, хатто, маъмурий жиҳатдан ўзининг қоидалари ва нарҳ-наволари билан бозор пайдо бўлган, деб расмий равишда тан олишни ҳам таклиф қилишди.  Шундай экан, нега уни қонунлаштирмаслик керак? Оддий сўз билан айтганда,  ғазнани ўмариш ва коррупцияни, шу билан бирга,  фоҳишабозликни ҳам қонунлаштириш таклифи тушди. Булар бор нарса эканини ҳамма билади-ку. Ҳозирча, бу уч ҳолатни қонунлаштириш режаси амалга ошмаган бўлса ҳам, бузилиш жараёни давом этмоқда, барча нарсалар ўзгармоқда …

Масалан, виждон, у сотилаётган вақтда йўқ бўлиб, кўринмай туриш хусусиятига эга бўлди.

Давлат ходимлари ахлоқини бузишнинг биринчи босқичида мутлақо қонуний бўлган, аммо бироз тезлаштириб битирилган ишлар учун уларга совға (пора) таклиф қилинади. Сўнг, “нима жон” бўлганларни ейиш таклиф қилинади. Бу муҳмал буюруқларни бажарилишида намаён бўлади. Мисол учун, давлат бюджетидан маълум бир ўқув муассасаси учун пул ажратилишига эришиш ва ажратилган пулдан эса ўз улушини (откат) олиш таклифи ҳам берилади. Мантиқ эса бир хил – “сен бўлмасанг, бошқаси”. Рози бўлсанг, ўзинг ҳам пул ишлаб оласан, мактаб ўқувчиларига ҳам нафинг тегади.

Учинчи босқичда эса, “тирик ва соғломларни ейиш”. Хайрли мақсад баҳоналари билан пул ўмариш, масалан касалхонадаги беморлар пулини ўғирлаш. Ташқаридан бир қарашда хайрли иш қилаётгандек кўринади, ҳеч ким шубҳа ҳам қилмайди. Бироқ биладиганлар ҳаммасини тушуниб туради. Бу ерда ҳам ўша мантиқ: сен олмасанг, бошқаси олади ўмариб кетади. Сен барибир яхши қила олмайсан, ахмоқ бўлиб қолганинг қолади халос.

Мантиқнинг барча доираларидан ўтган “каламуш қироллари” жамиятга қўйиб юборилади. Улар эса ўз халқига таомдек назар солишади. Таом уларга ёққанидан кейин, улар ташаббусни ўз қўлларига олишади. Иштахалар карнай бўлади, техника какомиллашади, “каламушлар” гуруҳларга жамланади, сўнг улар бир-бирлари  билан рақобат қила бошлашади.

Бу гуруҳ аъзолари ўртасида,яъни ҳамтавоқлари ўртасида ҳам “биз” деган тушунча бўлмайди. Ўзимизники деган нарсанинг ўзи бўлиши мумкин эмас. Булар ўз биродарларини ейиш учун ҳамтавоқлар халос. Одатда шериклари бироз заифлашадиган бўлса, бошқалари собиқ шерикларни тезда еб гумдон қилиш пайида бўлади. Шундай бўлишига қарамай еган ва ейилган шерик бўлиб қолаверади

Улар орасидаги тушунчага кўра, еган ейилганга мендан хафа бўлма, ўзинг заифлашдинг, мен эса шундан фойдаландим халос деган маънодаги гапни уқтиради. Ҳеч қандай шахсий адоват йўқ, бу шунчаки бизнес, халос.

Янги шароитлар янги мантиқни пайдо қилади. Шерикчилик энди заифларни ейишда бўлади. У туғишган укангми ёки бошқа яқинингми ҳеч қандай аҳамияти йўқ. “Каламушлар” шерикчиликни ўлганларича сақлаб қолади. Агар уларнинг биттаси заифлашиб, қолганлари уни еб қўйишидан олдин қочиб қолишга улгурса, энди собиқ шериклари “каламуш қиролларини” ёмонлашни, хуллас сирни бой бериб ҳаммасини сотишни бошлайди. Бу билан у ўзининг илгарги ўрнига қайтишга умид қилади. Кимлардир бунинг уддасидан чиқиб, илгарги ўрнига қайтишга муфоффақ бўлади. Худди ҳеч нарса бўлмаганидек, ўз ишини давом эттираверади. Орқасидан менга тишлари ўтмади, деб юради. Энди эса, яна биргамиз ва кимни ейиш ҳақида ўйлаяпмиз. Ора-орада бир-биримизга тикилиб қўйамиз, заифлашмадими, уни ейиш вақти келмадими, деган маънода. Мувозанатни сақлаб турадиган муҳим омил шерикнинг кучи ва унинг ҳам сени еб қўйишга ҳозирлигидир. Чизиб берган манзарамиз бугунги одоб-ахлоқнинг бир кўриниши халос. Одамлар ҳали ҳам озодлик, бахт ва тенг ҳуқуқлик ҳақидаги чиройлик гапларга лаққасидан тушиб ўтирар экан, ҳамда электорат билан ишлаш, сайловларда қатнашиш ёки “рангли” инқилоблар иштирок этишлари билан ўзлари билмаган ҳолда “каламуш қироллари”ни кўпайтириб берадиган тизимни (система) барпо қилишга хисса қўшмоқдалар.

Бугун одамлар бир-бирларини ейиш билан оворадирлар. Кўзига лўқ қараб ёки турли хил хийла-найранглар билан бўладими фарқи йўқ, бу ерда технология иккиламчидир. Асосийсиси очиқча одамхўрлик бўляпти. Тўғри, тепадагилар қўлларини қонга ботираётганлари йўқ. Аммо, каламушларнинг қуйидаги табақаларидагилар ўз ҳамжинсларини беаёв тўнамоқдалар.

Тўғри, тепадагилар қўлини қонга ботирмаяпти. Тўғридан-тўғри шерикларини еб юбориш “каламушларнинг” қуйи қисмида амалга ошяпти. Тепада ҳам билвосита одамхўрлик юз беряпти, аммо у ердаги одамхўрликнинг кўлами шу даражадаки, пастдагилар у ҳақида ҳатто тасаввур ҳам қила олмайди. Юқорида эса бавосита одамхўрлик билан шуғулланишмоқда. Бунинг миқёси қуйидагиларнинг тушларига ҳам кирмайди. Юқорида зикр қилинган услуб билан топилган пуллар аслида бировлар учун ғам, азоб, ўлимдир. Агар “каламушлар”га ёғ битиб, у ялтираяптими, демак кимдир ҳаётидан маҳрум бўлган. Бир қарашда кимдир фақат ҳамёнидан айрилганга ўхшаб кўринади. Йўқ, бу жарёнлар жамиятнинг заиф аъзоларининг жисмоний ўлимларига ҳам сабаб бўлади. Бунга ишонч ҳосил қилиш учун туғилиш ва ўлим динамикасига қараш кифоя...

Абу Муслимнинг "Янги Дунё" китобидан