loader
Foto

Боғуз: ҳалокатли хатоларнинг қимматга тушган баҳоси

Айрим мусулмонлар учун бу гуманитар фожиа шу давр мобайнида доимо диққат марказида бўлиб келган. Бошқалар эса уни кузатиб, мўъжизага ишонч билан иккита бармоғини розеткага тиқиб ва нафақат бошқаларни ҳам шу ишни қилишга чақиради, балки унинг изидан бормаганларни бўғизлашга таҳдид солади.

Ҳа, шунга ўхшашлик, агар Боғуз вайроналари ўнлаб фильмларда, юзлаб маърузаларда ва бутун дунё бўйлаб ўз тарафдорларининг минглаб шарҳларида мутлақ ишонч билан аввал Добиқ яқинида 80 мамлакатдан иборат коалицияни ағдариш, сўнгра Римни қўлга киритиб, маҳаллий эркакларни қул, аёлларни эса канизак қилишни ваъда қилганларни кўмиб ташлаганини ҳисобга оладиган бўлсак, ўринли ҳисобланади. Бир неча йил мобайнида бу одамлар АҚШни келиб, улар билан жанг қилишга баралла чақирган, бу жараённи тезлатиш учун эса камера олдида америкалик журналистларнинг калласини олган, иорданиялик учувчиларни ёқиб юборган, сўнгра Ғарб шаҳарларида ҳужумлар уюштирган. Хўш, америкаликлар ва уларнинг иттифоқчилари келишди ҳам, лекин дастлаб уларнинг тарғиботи қаҳрамонликка тўла жанг майдонига айлантиришга ваъда берган Добиқ бир зайлда таслим бўлди, сўнгра худди шу тарзда бирин-кетин бошқа шаҳарлар, охирида Боғуз ҳам қулади. Розеткага тиқилган бармоқлар, улар муртад ва сахават деб атаган кишилар огоҳлантирганидек, ток уришига синовчининг ҳалок бўлишига олиб келди, асло ҳаммани ишонтириб айтилганидек, розетканинг ишдан чиқиши ва деворнинг қулашига эмас.

Лекин бундан кимдир сабоқ олармикан? Рўй бермаган мўъжизанинг мутаассиб тарафдорлари – улар ҳозир ҳам шарҳларда розетканинг икки тешигига битта қўлнинг бармоқларини тиққанда ток уришини эмас, бармоғини тиқаётган одамнинг ишончи етарли эмаслиги ёки унинг гуноҳлари кўплиги ёки етарли даражада қарсак чалмаганини ёзаётган бўлсалар керак... Лекин ақл-хуши жойида бўлган одамлар, бандаларига ақл-идрок берган Аллоҳ томонидан яратилган жонзотлар қонуниятларини тан оладиган кишилар бу ҳақида ўйлаб кўрсалар фойдадан холи бўлмасди.

Ахир ҳаммаси умидбахш бошланганди. 2014 йилга келиб кўплаб қўшни мамлакатлар ҳудудини бирга олганда ҳам улардан катта бўлган ҳудуд Ироқ ва Сурия вайроналари остида шиддат билан шаклланган давлат назорати остида эди. Ўлжа қилиб олинган қурол-яроғ ва миллионлаб доллар пул, асосийси – нефть конлари ва нефтни қайта ишлаш тайёр саноати янги ташкил топган давлатни бемалол таъминлашга имкон берарди.

Рўй бераётган воқеалар ҳақиқатда мўъжизага ўхшарди – ахир ўн йилликлар давомида мағлубиятлардан кейин илк бора ҳайратда қолган дўстлар ва душманлар кўз олдида ўзини битта халқ ёки маҳаллий аҳолининг давлати эмас, умумисломий, барча мусулмонлар учун очиқ бўлган мамлакат деб эълон қилган давлат пайдо бўлганди. Мусулмон халқлар мусулмон бўлмаган давлатлар истибдоди остида бўлган жойлардан ўн минглаб киши шу давлатдан паноҳ ва умид излаб келганига ҳайрон бўлмаслик керак

Бироқ халифаликнинг 2014 йил 1 июлда қилинган кўринишдаги ва тушунишдаги эълон қилиниши, аслини олиб қараганда, жарликка қараб ташланган қадам бўлиб чиқди. Умуман олганда, агар бу таклиф сифатида қилинганида – бутун умматга тақдим этиладиган имкониятдан фойдаланиш ва унга кўнгилли равишда қўшилиш сифатида – эҳтимол, вазият бошқача бўлган бўларди. Бироқ бошиданоқ таклиф эмас, талаб эди – «ким биз билан бўлмаса, дема у бизга қарши» - ва мос равишда, қолган бутун дунёга, мусулмонларга ҳам, мусулмон бўлмаганларга ҳам қарши уруш эълон қилиш эди. Мана шу босқичдаёқ янги пайдо бўлган халифаликларга ҳозирги шароитларда Халифалик барча мусулмонлар учун мақомга эга бўлиши учун у Ислом олимлари бўладими, сиёсий етакчилар, куч, таъсир ва билимлар соҳиблари бўладими, бутун умматнинг нуфузли вакиллари томонидан қўллаб-қувватлаши лозимлиги айтилганди. Лекин янги давлат тарафдорлари бунга эътироз билдириб, шариатга кўра бошқа йўл ҳам борлигини айтдилар – Ислом давлати, агарда у бунинг учун зарур ва етарли бўлган куч билан ташкил қилинса, у ҳақиқий ва қонуний ҳисобланади.

Бу замонавий дунё воқеликларини, демак, мос келувчи Ислом фиқҳини тушунишда катта хато эди. Бу хато айнан ушбу гуруҳ тушунишида энг ёрқин намоён бўлди, лекин умуман олганда, бошқа шунга ўхшаш гуруҳлар тарафдорлари учун ҳам хос эди.

Шу сабабли, маълум бўлишича, замонавий дунёда ҳатто Европанинг энг йирик давлатлари ҳудуди билан таққосланадиган даражада катта ҳудудга эга бўлиш ҳам эълон қилинганидек халқаро тартибни бузиш учун етарли куч бермас экан. Ўн минглаб жангчилар ҳам, кучли таасурот қолдирадиган парадлардан ўтган минглаб пикаплар ҳам, юзлаб танклар ва тўплар ҳам, арзон нефтни қора бозорда сотишдан келиб тушадиган ўн миллионлаб долларлар ҳам бундай куч бера олмасди. Воқеаларнинг кейинги ривожи шуни кўрсатдики, салобатли бўлиб кўринган бу куч-қудрат бир неча йил ичида бир неча марта кучли бўлган ҳарбий, техник, молиявий ва инсон ресурсларига эга бўлганлар – ҳақиқий қудратли давлатлар томонидан майдаланиб ташланиши мумкин экан. Бунга ҳаммамиз гувоҳ бўлдик.

Жанговар ҳаракатларнинг бориши шуни кўрсатдики, қўрқмаслик, жойни билиш, алоҳида командирларнинг иқтидорига қарамай, уруш вақти режимида ҳудудларни самарали идора қилиш бу Ғарб коалициясининг, энг аввало, АҚШнинг ҳарбий қудрати – тўқнаш келганда ҳеч қандай қамчи билан уриб енгишнинг имкони бўлмайдиган болтанинг муҳрасидир. Ҳолбуки, нафақат қаршилик кўрсатишга, балки кенгайишга (бакийя ёки татамаддад) ваъда берган эълон қилинган давлат формати айнан юзма-юз тўқнашувни кўза тутарди, Яманда ёки Афғонистонда бўлгани каби партизанлик урушини эмас.

Дарвоқе, буларнинг охиргиси ҳақида. ИШИД ҳалокатга учраган шароитларда Толибон ҳаракатининг ҳарбий-сиёсий муваффақиятлари самарали тактика ва стратегияга ёрқин мисол бўла олади. Ўз ҳудудида қабул қилинган, ўзидан устунлик қиладиган кучга даъват ташлаган ИШИДнинг ўтмишдошлари ва илҳомлантирувчилари туфайли уларнинг давлати тор-мор қилингач, Толибон вакиллари нафақат партизанча диний халқ ҳаракатига айланиб олди, балки одамларга муносабатда мослашувчанлик ва тарғиб масаласида қатъиятни намойиш этиб, маҳаллий аҳолининг кўмагига эга бўлиб, ўз имиджини тубдан яхшилаб ҳам олди. Шу билан бирга, улар ҳаттоки бошқа мусулмон давлатлар юз ўгирган ва ҳатто уларга қарши курашга қўшилган шароитларда ҳам бу давлатларнинг барчасига уруш эълон қилмади, балки уларни ўз томонига жалб қилиш, улардан Қатарда Толибон ҳаракатининг мулоқот офиси ва музокаралар майдони ташкил қилингани каби воситачилар сифатида фойдаланишга интилдилар.

Йўқ, 2019 йил ҳолатига бу Толибонни узил-кесил ғалабага олиб келди, деб бўлмайди. Боз устига, у жанг қилишда давом этмоқда, ҳар куни унинг жангчлари, хусусан, ўзини қурбон қилиш ҳаракатлари орқали бу урушда ўз қонини тўкмоқда. Шубаҳсизки, айнан шу куч потенциал рақибларни улар билан сиёсий музокаралар олиб боришга, мамлакатда ҳукуматни топшириш шаклинми, ҳукумат таркибига жиддий куч сифатида кириш имкониятиними муҳокама қилишга мажбур этмоқда. Толибон улар билан алоқани узмаган бошқа давлатлар, жумладан, мусулмон бўлмаган мамлакатлар бу музокараларда воситачи сифатида ёрдам кўрсатмоқда.

Бундан фарқли равишда, ИШИД билан ҳеч ким музокаралар олиб бормаган, чунки улар эълон қилган мақсадлар, уларнинг усуллари, қолган дунё билан муносабатлардаги хулқ-атвори бундай имкониятни ҳатто кўзда тутмаган бўлса, нима ҳам дердик! Бу ерда улар билан бирга бўлмаган ҳамма фақат битта – «ер» масаласи бўйича фарқ қиларди. Боғуз эса қандай қилиб бундай тафовутлар ҳозирги кунда дунёда ҳақиқий кучга эга бўлганлар томонидан қандай ҳал этилишининг навбатдаги ёрқин намунаси бўлди.

Буларнинг барчасидан қандай хулоса чиқариш мумкинлиги, бизнингча, аниқдир. Мусулмонлар ҳадислар билан манипуляция қилишга асосланадиган «хоҳлагич»лар борлигини, шунингдек, классик Ислом донишмандликлари ва билимларини ҳам, замонавий сиёсий, иқтисодий, ҳарбий, ижтимоий ва бошқа таҳлилларни ҳам тизимли равишда қўллашни талаб қиладиган реал дунё мавжудлигини ҳам англаб етишлари лозим. «Хоҳлагич»лар одатда дин қонунларини ҳам, реал воқеликни ҳам тушунмасдан, рувайбида гуруҳларини ўз ҳаракатларига асос қилиб олади, улар учун эса бутун уммат ва биринчи навбатда, уларга ишонган ўғил-қизлари тимсолида жуда қиммат ҳақ тўлайди. Умматнинг масъул етакчилари эса – ҳар бири ўз соҳасида ва ўз жойида – бундай шуҳратпараст шиорларни илгари сурмаган ва кучли таассурот қолдирадиган пиар-акциялар билан ўз шахсиятини намоён қилишни истамасада, халқлар ва жамоатларнинг реалистик вазифаларни бажаришига ва келажакда ўсиш учун куч тўплашига хизмат қилади.

Интернетдан

Абу Муслим таржимаси