loader
Foto

Бу ерда ким ўзи варвар? Ғарбда исламофобия

Pew Research ташкилотининг 2017 йил учун ҳисоботи шуни кўрсатадики, мусулмонларга қарши ҳужумлар 2001 йил қайд этилган энг юқори даражадан ортиб кетди. Агар 2001 йил мусулмонларга қарши 93 та ҳужум уюштирилган бўлса, 2016 йил бу кўрсаткич 127 тани ташкил қилди. Бироқ 2017 йил учун ФҚБ маълумотлари бундай ҳужумлар қурбонлари сонининг пасайганлигини кўрсатади. 2017 йил нафрат билан қараш асосидаги жиноятлар сони қаторасига учинчи йил ўсганлигини ҳисобга оладиган бўлсак, бу ғалати бўлиб кўринади. ФҚБ маълумотлари аниқ эмас деган фикр мавжуд, чунки ҳуқуқ-тартибот органлари статистика маълумотларини махсус хизматларга тақдим этилга мажбур эмас.

Ғарбий Европанинг кўплаб давлатлари исламофобия нафратини кучайтирган. 2015 йил Буюк Британиянинг Мусулмонлар Кенгаши Лондон полициясининг мусулмонларга қарши ҳужумлар сони 70 фоизга ошгани ҳақидаги хабаридан хавотир билдирди. Бу ўсиш Манчестер ва Лондонда содир бўлган ҳужумлардан сўнг, 2017 йилда содир бўлган. Ушбу тенденция 2019 йилда давом этди - Tell MAMA мониторинг ташкилоти Крайстчерчда содир бўлган террористик ҳужумлардан бир ҳафта олдин мусулмонларга қарши ҳужумлар сонининг 593% га кўпайишини қайд этганди.

Исламофобия нафрати кўлами ғарб сиёсий таърифлар билан таниш бўлган ҳар бир киши учун ҳайрат қолдирадиган эмас. Мусулмонлар иммиграцияси ва «ислом терроризми» хавфи миямизга қуйдирилмоқда. Мунтазам ёлғонни тарғиб қилиш давом этмоқда.

Крайстчерчдаги отишма нима сабабдан рўй берганлигини тушуниш у қадар қийин эмас. Ғарб йиллар давомида мусулмонларни «варварлар», «босқинчиалр» ва «зўравонлар» сифатида ёмон кўрсатиб келган. Бизнинг сиёсатчилар, машҳур кишилар ва ОАВ нафрат ҳақида ҳикояларга кўмиб келган. Бу ҳикоялар Брентон Таррант ва Андерс Брейвик каби шахсларни радикаллаштирган ва улар айбсиз одамларга қарши даҳшатли зўравонлик ҳаракатларини амалга оширди.

Айни пайтда, уларни шундай қилишга илҳомлантирган нафрат қўзғатувчилар умуман жазосиз қолган. Ҳукумат тепасидаги одамлар уларнинг сўзлари реал ҳаётда бевосита оқибатларга олиб келишини тушунишлари керак. Агар бутун бошли бир дин ҳақида душман деб гапирадиган бўлсангиз, одамлар унга нисбатан шундай муносабатда бўладилар. Мусулмонлар ўлгунича калтакланаётган, уларга  кислота сепилаётган ёки масжидлари бомбордимон қилинаётган дунёда мусулмонларни террорчи деб аташ учун жасорат керак. Менга кўра, Ғарб жамияти ўзини цивилизациялашган қилиб кўрсатиши одат қилиб олгани билан ҳеч қандай цивилизациялашмаганини англаш вақти келди.

Абу Муслим таржимаси