loader
Foto

Ген муҳандислиги Ислом нуқтаи назаридан

Шунда шайтон Худодан рўй берган воқеадан кейин инсонлар ишончга лойиқ бўлмаслигини исботлаш учун яна бир имконият беришни сўрайди. Худо инсонни васвасага солишга рухсат этганлиги сабабли (фақат унга эргашишга қарор қилганларни синаш шарти билан) шайтон «Қасамки, бандаларингдан маълум насибани оламан. Уларни адаштираман, хом хаёлларига соламан, уларга амр қилсам, чорваларнинг қулоқларини кесарлар ва уларга амр қилсам, Аллоҳнинг яратганини ўзгартирарлар» (4:118–119) деб, ўз режаларининг айримларини маълум қилди. Ушбу оят ислом олимлари ва амалиётчи шифокорларнинг ген муҳандислиги билан боғлиқ муаммоларга нисбатан ҳукмларига кучли таъсир кўрсатди. У эркаклар унинг воситасида ўзини аёлга, аёллар эса аксинча эркакка айлантиришга ҳаракат қиладиган жинс ўзгартириш бўйича операцияларга муносабатга таъсир этди.

Яхшиямки, ҳамма бу Қуръон оятининг генетик муҳандислик бўйича тўлиқ ва радикал тақиқни талаб қилмайди деган фикрга қўшилади. Ушбу илмий йўналиш жуда узоққа борадиган бўлса, у кўплаб даволаш жарроҳлик усулларига зид келади, бу шунингдек, Худонинг яратганларида айрим ўзгаришларга олиб келади.

Ген муҳандислигининг илмий ривожланиши кўплаб одоб-ахлоқ масалаларини юзага келтиради. Биологик урушда фойдаланиш учун ўлим хавфи келтирадиган янги бактерияларни яратиш 1970-йилларнинг бошида рекомбинат ДНК технологияси биринчи марта тавсифланганида жиддий муаммо бўлди. Бундай қўллаш мутлақо нотўғри. Аммо ген муҳандислигидан генетик касалликларни ташхислаш, даволаш, тузатиш ва олдини олиш учун фойдаланиш маъқул ва ҳатто мақтовга сазовор. Генни алмаштириш, аслида, молекуляр даражада бўлса ҳам, трансплантация жарроҳлиги ҳисобланади. Ген муҳандислигининг фармацевтика имкониятлари кўплаб касалликларни даволашда катта истиқболлар очиб беради, удан қишлоқ хўжалиги ва чорвачиликда фойдаланиш бутун дунёда очлик муаммосини ҳал қилишнинг калити бўлиши мумкин.

Ген муҳандислиги бўйича асосий хавотирлар номаълум ва ноаниқ келажак соҳасида ётади. Янги генларни нафақат соматик, балки эмбрион ҳужайраларида ҳам жойлаштириш қобилияти, келажак авлодларга таъсир қилиши, кейинчалик абадий фожиали мутациялар билан боғлиқ бўлиши мумкин. Атом радиацияси хавфи маълум вақт давомида ошкор бўлмаган, у етказган зиён ҳам тўлиқ тикланмайди, ген муҳандислигидан жиддий умид қилинмоқда.

Битта турдаги генетик материални бошқасига киритиш деярли аралаш хусусиятларга эга янги турни англатади.

Агар homo sapiens нинг номаълумликни излашга моиллигига риоя қиладиган бўлсак, токи у эришиб бўладиган бўлмагунча, инсоният ҳали биологик босқичда пайдо бўлмаган ҳаёт намуналарига дуч келиши мумкин. Гарчи бу ҳақиқатдан узоқ бўлсада, илмий доираларда улар ҳамма нарса назорат остида, деб ҳисоблашлари мумкин. Бундан ташқари, инсон генларини манипуляция қилиш касалликларга қарши кураш доирасидан чиқиши ва оддий одамларни камситиш ва элитизмга олиб борадиган исталган жисмоний хусусиятларга эга бўлишга интилиши мумкин. Атроф-муҳит билан ўзаро алоқаларни белгилаб берадиган генларни ажратиб, инсон хатти-ҳаракатларини бошқаришга уриниш янада хавфли бўларди.

Инсон индивидуаллига аралашиш ва унинг шахсий жавобгарлик қобилияти, шубҳасизки, Ислом томонидан қораланади. Ген муҳандислиги технологияси йирик капитални жалб қилади ва инвесторлар муқаррар равишда максимал молиявий даромад олиш учун ҳаракат қилишади. Кўплаб олимлар очиқ альтруистик ҳамкорлик руҳи билан хайрлашган бўлиб, тижорат сирлари ва ҳаёт шаклларини патентлаш учун фил суягидан ясалган минораларни тилла миноралар билан алмаштирдилар. Шунга қарамай, кўпчилик ижтимоий адолат, қонун устуворлиги ва умумий манфаатлар ҳақида ташвиш билдирмоқда. Эҳтимол, кенг қамровли жамоатчилик фикрини ва ген муҳандислиги ахлоқий кодексини истиқболли ишлаб чиқишни ҳар томонлама кўриб чиқиш вақти келди. Олдинда узундан-узоқ тарихи бор ва воқеалар фақатгина ривожлана бошлади!

Интернетдан

Абу Муслим таржимаси