loader
Foto

Шри-Ланкада Пасхага саккизта портлаш: 200 дан ортиқ қурбон

Коломбо шаҳрида гумондорларни қўлга олиш бўйича операциялар давомида уч нафар полициячи ҳалок бўлди.

Шри-Ланка полицияси расмий вакилининг хабар қилишича, охирги маълумотларга кўра, ҳужумлар оқибатида 207 киши ҳалок бўлган ва 450 дан ортиқ киши яраланган.

Ҳалок бўлганлар орасида 27 дан ортиқ чет эллик ҳам бор – бу АҚШ, Буюк Британия, Нидерландия ва Португалия фуқароларидир. Хитой ОАВ ҳам ҳалок бўлган хитойликлар ҳақида хабар берди.

Ҳалок бўлганлар ва ярадорлар орасида Россия фуқаролари йўқ, деб баёнот берди ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова "Россия 24" телеканали эфирида ва Россия элчихонаси маълумотларни текширишда давом этаётганини айтди.

Мамлакат ҳукумати комендантлик соати жорий қилиниши ҳақида эълон қилинди – ҳозирча муддатсиз, «кейинроқ хабар берилгунга қадар». Шунингдек, барча йирик ижтимоий тармоқлар ва интернет-мессенджерларни ёпиб қўйишга қарор қилинди.

"Ҳукумат нотўғри ва ишончсиз маълумотлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида барча ижтимоий тармоқлар платформаларини блоклашга қарор қилди. Бу вақтинчалик чора", - деди мамлакат президентининг матбуот-котиби Удая Сеневиратне.

Сўнгги, ҳисоб бўйича саккизинчи портлаш Коломбо яқинидаги Дематагода шаҳрида рўй берди ва ҳудкуш томонидан амалга оширилди, деб хабар беради Франс-пресс маҳаллий полицияга ҳавола қилган ҳолда. Ҳалок бўлган жиноятчидан ташқари учта полициячи ҳам ҳалок бўлди.

Бунгача Шри-Ланка черковлари ва меҳмонхоналарида кўплаб насроний мазҳаблар Пасха байрамини нишонлайдиган кун бир қатор портлашлар рўй берганди.

Дастлаб бир нечта шаҳар - Кохчайкад, Баттикалоа ва Негомбода – пасха хизматлари вақтида, шунингдек, "Шангри-Ла", "Синнамон Гранд" ва "Кингсбери" меҳмонхоналарида (учала меҳмонхонаорол-давлат пойтахти – Коломбо шаҳрининг марказида жойлашган).

Икки соатдан кейин еттинчи портлаш рўй берди – у ҳам пойтахт меҳмонхоналаридан бирида. Икки киши – полиция ходимлари ҳалок булди. Яна ярим соатдан кейин эса саккизинчи портлаш рўй берди.

Ҳозирча ҳеч ким ҳужумлар учун жавобгарликни зиммасига олмади. Бироқ мамлакат мудофаа вазири Руван Виджеваранде портлашлар ташкилотчилари ҳукуматга маълум эканлигини айтди.

"Ўйлаймизки, бу аянчли терактга алоқадор бўлган барча айбдорлар яқин вақтларда ҳибсга олинади. Уларнинг кимлиги аниқланган ва уларни ҳибсга олиш чоралари кўрилмоқда", - деди вазир.

Кўплаб давлатларда, жумладан, Россияда ҳам тақиқланган «Ислом давлати» гуруҳи тор-мор қилингач, Шри-Ланкага қайтаётган жангарилар мамлакат хавфсизлигига таҳдид солиши мумкиниги айтилганди.

Насрноийлар – асосан, католиклар – Шри-Ланкада йирик диний озчиликларнинг учдан бир қисмини ташкил қилади. 2012 йил ўтказилган аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, мамлакат аҳолисининг 70 фоизини - буддистлар, 12,6 фоизини - индуистлар, 9,7 фоизини – мусулмонлар ва насронийлар - 7,6 фоизи атрофида эканлиги қайд этилган.

Насроний аҳолининг асосий қисми ғарбий соҳилдаги ва бир мунча шимолдаги маъмурий округларда жойлашган. Коломбо ва Негомбо жойлашган ғарбий провинцияларда насроний аҳолиси 13 фоиз деб баҳоланмоқда.

Бугунги портлашлардан азият чеккан Баттикалоа шаҳри мамлакатнинг шарқий қирғоғида жойлашган бўлиб, ҳиндуизм (65%) ва мусулмонлар (25%) тарафдорлари устунлик қилади  ва насронийлар аҳолининг 9 фоизини ташкил қилади.

Шри-Ланкада 1983 йилдан 2009 йилгача марказий ҳукумат ва Тамил Илама Озодлик йўлбарслари юлғичлари (ЛТТE) гуруҳлари ўртасида фуқаролик уруши бўлиб, унда оролда алоҳида давлат – аҳоли бўйича иккинчи ўринда турадиган этник гуруҳни (11%) барпо этишни мақсад қилган.

Бир неча йиллар мобайнида "Тигерс" мусулмонлар аҳолисининг катта қисмини назорат қиладиган жойларни назорат қилди ва ўша пайтда мусулмонларга қарши кенг тарқалган репрессияларни бошлади: юзлаб одамлар ўлдирилди, юз минглаб одамлар уйларини тарк этишга мажбур бўлди. Фуқаролар уруши ҳукумат кучлари ғалабаси билан якунланди.

2014 йилда Шри Ланка Исломий Жамиятининг раҳбарлари ҳукуматга халқаро исломий гуруҳларнинг ёрдами билан радикаллашув эҳтимоли ҳақида огоҳлантирди. 2016 йилда Шри-Ланка Адлия вазири Сурияда "элитага мансуб, яхши билимли мусулмон оилалар" дан 32 киши ИШИД гуруҳига қўшилдилар.

Кейинчалик, оролдаги ИШИД издошларининг фаоллиги ҳақида далиллар пайдо бўлди. Жорий йилнинг январ ойида Шарқий қирғоқда жойлашган бир қишлоқда ўқув машғулоти ўтказилди, у ерда расмийлар хабар беришича, ИШИД аъзолари террорчилик ҳужумларига тайёргарлик кўришган. Анурадхапура шаҳрида қадимий буддист ёдгорликларини портлатиш режалаштирилганди.

Франс-пресс агентлигининг маълумотларига кўра, аввалроқ шу ой Шри-Ланка полицияси хорижи разведка хизматларидан олинган маълумотларга таяниб, маҳаллий исломчилар томонидан черковларга террористик ҳужум уюштириш ҳақидага ахборотга ҳавола қилди.

Манба: ББС Рус хизмати

Абу Муслим таржимаси