loader
Foto

Ҳукумат Страсбургда теракт ташкил қилишда айбланди

Терактни ташкил қилишда Макрон ҳукуматини айблаётган Facebook фойдаланувчилари қуйидаги саволни бермоқда: «Сиз ҳақиқатдан ҳам теракт уюштиришни истаган одам кўчада одам камайиб қолишини соат саккизгача кутган бўларда деб ўйлайсизми? У Елисей майдони ўртасида туриб ўзини портлатиб юборган бўларди». Бошқа бир фойдаланувчи тарихий ўхшашликка эътибор қаратади: Франция ва бошқа мамлакатларда терактлар кўпинча фуқаролар ўртасида норозилик кайфиятлари кучайган пайтларда содир этилади.

Ҳукуматга қўйилган айбловлардан Ички ишлар вазирлигининг жаҳлли чиқди. ИИВ қошидаги давлат котиби Лор Нуньес «ҳужум қилган уч кишини ўлдирган ва кўплаб одамлар ярадор бўлган» бир пайтда «одамлар қандай қилиб бундай гапларни айтиши мумкин» дея таажжубда қолди.

Франциянинг Страсбург шаҳридаги теракт 11 декабрь куни кечки пайт рўй берди. Рождествога атаб уюштирилган ярмаркага ташриф буюрганларга қарата ўқ ота бошлади. Уч киши қурбон бўлди ва яна 12 киши яраланди. Жиноятчи, яраланган бўлишига қарамай, қочиб қолишнинг уддасидан чиқди. ҳозирги пайтда унга нисбатан қидирув эълон қилинган.