loader
Foto

Путин Янги Зеландия масжидларида рўй берган терактга шарҳ берди

"Ибодат қилиш учун тўпланган тинч фуқароларга уюштирилган ҳужум ўта шафқатсизлиги ва орсизлиги билан лол қолдиради. Умид қиламанки, ушбу жиноятга алоқадар бўлган барча шахслар албатта жазоланади", - дейилади Россия етакчисининг Янги Зеландия бош вазири Джасинда Ардернга жўнатган телеграммасида.

Президентнинг таъкидлашича, Россияда теракти оқибатида яқинлари ва қондошларини йўқотган оилалар ғамига шерик экани ва жароҳатланган кишиларнинг тезроқ соғайиб кетишидан умид қилади.

15 март куни эрталаб террористлар Крайстчерч шаҳридаги жума намозига келган мусулмонларга тўла иккита масжидга ҳужум уюштирдилар. Айни пайтда 49 кишининг ҳалок бўлгани тасдиқланди, яна 20 киши касалхонага жойлаштирилган. Теракт содир этганликда гумон қилиниб тўрт киши қўлга олинди, уларнинг бири Австралия фуқароси ҳисобланади. Аниқланишича, ҳужум қилганлар ўта “ўнг” мафкура тарафдорлари экан.