loader
Foto

Афғон музокаралари: толиблардан санкциялар олиб ташланмоқда, уларнинг делегацияларига эса аёллар киритилмоқда

Эслатиб ўтамизки, Толибон етакчиларининг БМТ санкциялар рўйхатидан чиқарилиши АҚШ билан музокаралар бошланишидан олдин толибларнинг асосий талабларидан бири бўлган.

Толибон делегацияси ва АҚШ вакиллари ўртасида музокараларнинг янги босқичи Қатарнинг пойтахти Дўхада 19 апрел куни бошланиши деб тахмин қилинмоқда.

Афғонистон ҳукуматининг расмий делегацияси ушбу музокараларда биринчи маротаба иштирок этиши кутилмоқда. Аммо, Толибон уларнинг америкаликлар ва бошқа босқинчилар томонидан "манипуляция қилиниши"ни айтган ҳолда Қобул маъмурияти билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб боришдан бош тортди. Толибларнинг сўзларига кўра, агар Қобул вакиллари Қатарга келишса (Москвага келгандай), Толибон Кобул маъмуриятининг музокараларда иштирок этишига рози бўлмагани учун улар хусусий шахслар сифатида қабул қилинади.

Шуниси қизиқи, Толибон делегациясида илк марта аёл киши қатнашади. Толиблар спикери бўлган Забиҳулла Мужоҳиднинг сўзларига кўра, бу «оддий афғон аёллари» бўлади.

«Бу аёллар юқори мансабдор толибонлар билан оилавий алоқада эмас. уларнинг ҳаммаси – оддий афғон аёллари бўлиб, Афғонистон ҳудудида ва ундан ташқарида истиқомат қилади», – деди Мужоҳид.

«Аёллар масаласи» афғон тинчлик жараёнида энг долзарб бўлиб турибди. Толибон аёллар ҳуқуқларига ҳурмат билан, фақат Шариатда тушунилган тарзда муносабатда бўлишини таъкидлайди. Бироқ кўпчилик учун бу етарли эмас ва улар Толибон аёл ва эркаклар ўртасида тенглик ҳуқуқини ҳамма нарсада тан олинишини талаб қиладилар. Ўтган йиллар давомида аёллар эмансипацияси Афғонистонда жадал суръатлар билан ривожланди - аёллар сиёсатда тобора фаолроқ бўлиб бормоқдалар ва ишламоқдалар. Қатар музокараларида иштирок этувчилар умумий сони 150 киши бўлган ҳолда ўнга яқин аёл иштирок этиши тахмин қилинмоқда.

Толибоннинг Ашраф Ғаний ҳукумати билан Қатарда бўлиб ўтиши лозим бўлган музокаралари кечиктирилди

Қатарда Толибон билан Кобул маъмурияти ўртасида бўлиб ўтиши лозим бўлган тинчлик музокаралари уларда ким иштирок этиши ҳақидаги фикрлар қарама-қаршилиги туфайли кейинга қолдирилди.

Музокараларга ҳомийлик қиладиган ташкилот саналган Қатар низоли ва гуманитар тадқиқотлар бўйича марказ директори Султон Баракат музокаралар кечиктирилиши ҳақида хабар бериб, «афсуски, бу анжуманда кимлар иштирок этиши ҳақида якуний муросага келиш учун зарур» эканлигини айтди.

Қобул ҳукумати ва толибон ҳаракати вакиллари ўртасида жума куни бўлиб ўтиши режалаштирилган музокаралар Афғонистонда урушни тўхтатиш ва америка қўшинларини олиб чиқишда келишувга келиш йўлида илк муҳим қадам саналарди.

Пайшанба куни Қатар 243 кишидан иборат рўйхатни маълум қилди. Бу рўйхат Афғонистон президенти Ашраф Ғанийнинг 50 нафар аёл ҳам киритилган 250 кишидан иборат рўйхатидан фарқ қилрди.

Толиблар рўйхатни бирданига шарҳламадилар, лекин уларнинг спикери Забиҳулла Мужоҳид чоршанба куни ҳукумат делегацияси ҳажмини шубҳа остига олиб, бу «нормал эмас» ва уларда бундай кўп сонли одамлар билан учрашиш борасида «ҳеч қандай режа йўқ»лигини айтди.

Эслатиб ўтамизки, Афғонистонда урушни тўхтатишга қаратилган саъй-ҳаракатлар сентябр ойида Америка элчиси этиб толиблар билан бир неча раунд музокара ўтказган Залма Халилзод тайинланган пайтдан бошлаб авж олмоқда.

Халилзоднинг айтишича, «у Қатарнинг кечиктирилган ички афғон ташаббусидан ҳафсаласи пир бўлди».

«Биз барча томонлар билан алоқаларни қўллаб-қувватлаймиз ва мулоқот қилишга мойил бўлиб қолишга чақирамиз», - деб ёзди Халилзод Twitter да. «Мен томонларни фурсатдан фойдаланиб қолиш ва барча афғонларнинг манфаатларини ифодалайдиган қатнашчилар рўйхатига рози бўлиб, ҳамма нарсани ўз жойига қайтаришга чақираман».

Аввалроқ толиблар Ашраф Ғаний ҳукумати вакилларини АҚШ қўғирчоқлари деб атаб, улар билан тўғридан-тўғри музокара олиб боришдан бош тортганди.

Бироқ толибларнинг сиёсий офиси жойлашган Қатар ҳукумати ва Халилзод томонидан босим ўтказилгач, улар ҳукумат аъзолари иштирокида ички афғон суҳбати ўтказишга розилик берди – фақат Ашраф Ғаний ҳукумати вакилларини хусусий шахслар деб тан олиш шарти билан.