loader
Foto

«Ўлмас полк» марҳумларга сиғинишми?

Баъзи кузатувчилар бу тадбир билан баъзи кучлар инсонларнинг хис-туйғуларидан фойдаланган ҳолда сиёсий спекуляция қилишга ҳаракат қилинаётганлигини айтишмоқда, яъни тадбирлардан кўзланган асосий мақсад ватан ҳимоячиларини хотирлаш эмас, балки Россиянинг экспансия сиёсатини оқлаш, СССРни қўмсаш учун ўтказилаётган экан. Пропаганда интрументи дея баҳоланмоқда. Буни шундай тушунганлар бу тадбирни танқид қилмоқда.

Россиялик ёзуви Игор Зотов Россияда марҳумларга сиғинишнинг мунтазам тикланишига ўткир эҳтиёж сезилиши ҳақида маълум қилди. Бу, унинг фикрига кўра, унинг қатнашчилари Ғалаба кунида Улуғ ватан уруши қатнашчилари портретлари билан юришни амалга оширадиган «Ўлмас полк» акциясида ўз ифодасини топмоқда. «Урушда ҳалок бўлган оталар ва боболарга миннатдорчилик билдириш сифатида ўйланган бу акция аслида қадимги мажусийлар давридан буён одамлар онгида ўчмай келаётган ўша машъум, жамоавий ғайришуурий марҳумларга сиғинишнинг мужассам топишидир», - ҳисоблайди Зотов.

Ёзувчининг сўзларига қараганда, ўз аждодларига эҳтиром бажо келтирар экан, фукаролар ғайришуурий равишда улардан қандайдир мукофот кутади, чунки ота-боболар абадул-абад ўлган эмас, балки нариги дунёга ўтган холос.

Ёзувчининг фикрича, буни ҳар йили «Ўлмас полк» юришида Николай II. Иосиф Сталин, Вячеслав Молотов, Михаил Тухачевский ва бошқаларнинг портретлари қайд этилиши ҳам тасдиқлайди.

Мархумларга сиғинишга мойиллик балзамланган Ленинг жасадига сиғинишни кучайишига имкон берди, деб хисоблайди Зотов. Вазият шу даражага етиб бордики, ҳатто қайта куриш йилларида ҳам энг демократик руҳдаги фуқаролар Владимир Ленин давридаги бошқарув тамойилларига қайтишни таклиф қилдилар. «Етмиш йил мобайнида мавзолейда ётган «даҳо»га сиғиниш мамлакатни бошқарган», - ҳисоблайди ёзувчи.

Марҳумларга сиғинишда энг ёмони бу - жавобгарликни бошқаларга юклашдир, - ишончи комил Зотовнинг. Унинг фикрига кўра, одамлар ўзи билмаган ҳолда ҳаёти учун жавобгарликни ўз зиммасидан олиб ташлайди ва ветеранлар уларни яна ҳимоя қилиши мумкинлгига умид қилади, деб ёзади «Новые Известия».

«Ораликда эса, агар кандайдир сехру-жоду истаги пайдо бўлса, Рус Православ Черкови ёрдам бериь юбориши ҳам мумкин: яна қандайдир суяк ёки бир тутам соч келтиради, тамом», деб хулоса қилади ёзувчи.

Бугунги кунда жиддий йўлга қўйилган, ҳар йили ўтказиладиган 9 май билан боғлиқ тарғиботчилик кампанияси доирасида ғалабанинг ҳақиқий нархи ҳақида, миллионлаб қурбонлар ҳақида, оммавий қатағонлар ҳақида ва халқларнинг тарихий яшаб турган жойидан тотал кўчирилиши ҳақида чин дилдан гапириш кўзда тутилмаган. Россияда байрам ғалаба қозонди. Урушнинг оғир оқибатлари ҳақида фикрлаш, миллионлаб ҳалок бўлганлар бўйича қайғу эмас. Тантана қилиш ҳам, фахрланиш ҳам, тўхтатиб бўлмайдиган ватанпарварлик шарораси ҳам ўринга эга бўлган ҳеч нарсани ўйламасдан байрам қилиш ғалаба қозонди. Поляк журналисти Вацлав Радзинович айтганидек «немис фашизми устидан ғалабага сиғиниш фуқаролик динига айланди», бунда - ҳамма учун мажбурий бўлди. Ғалаба нафақат Сталин номини оқлаш учун фойдаланилмоқда, балки бутун совет қатағон режими ҳам «оқланмоқда». Алоҳида россияликлар онгида «Стокгольм синдроми» тантана қилмоқда. Диктатор оқланмоқда, қонхўрликдан ва шафқатсиз жиноятлардан ювилмоқда, оғир уруш вақтида «Ватан халоскори» сифатида тортиқ қилинмоқда.



Хуллас, "Ўлмас полк" сиёсий пиар акция бўлиши билан бирга ўликларга сиғинишнинг бир тури ҳамдир (культ). Яъни, ўша ўлганлар (боболар) туфайли ғолиб бўлдик. Ғалабани улар тақдим қилган, деган янглиш эътиқоддир.

Ғалабанинг эгаси - кўтариб чиққан расмлардаги одамлар эмас, балки ягона Аллоҳдир... Шунинг учун ҳам "Слава народу-победителю" деб эмас... Слава Аллаху, дейиш керак...

Абу Муслим

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР