loader
Foto

Бишкек ИЭМ даги авария Хитой нео-колониализми окибати сифатида

Шу йилнинг бошида Бишкекда ИЭМ аварияси билан боғлиқ қўзғатилган тўртта жиноий ишдан биринчиси бўйича суд терговлари бошланди. «Электрические станции» собиқ бош директори муовини Бердибек Боркоев  7,5 йил, яна уч киши – олти йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум этилди. Улар станцияни таъмирлашда тендер ташкил қилишда қоидабузарликларда айбдор деб топилди. Апрелда Бишкек ИЭМдаги авария ҳақида Бишкек шаҳри Первомайский туман суди энергосектор давлат компанияларининг етти нафар раҳбарини ўз ваколатларини суиистеъмол қилишда айбдор деб топиб, панжара ортига жўнатди.

Бироқ Бишкек ИЭМдаги авария ҳақидаги иш бу фақат амалдорларнинг масъулиятсизлиги ҳақида эмас. Бу яна Марказий Осиёда Хитой нео-колониализми энг янги тарихидан бир эпизод ҳамдир.

The New York Times нашри 6 июлда коммунистик Хитойнинг Марказий Осиё давлатларига таъсири ўсиб бораётганлиги ҳақида мақола чоп этди. Мисол тариқасида NYT Бишкек ИЭМ хитойлик пудратчи TBEA томонидан модернизация қилинганини келтириб ўтди.

Нашрнинг маълум қилишича, қирғиз амалдорлари Бишкек ИЭМдаги қайта таъмирлаш лойиҳаси бўйича тендер аризаларини кўриб чиқаётган бир пайтда Энергетика вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлигига Хитойнинг Қирғизистондаги элчихонасидан хатлар келиб тушди. Уларда лойиҳанинг «ягона ижрочиси» сифатида Хитойнинг TBEA компанияси қатъиян «тавсия этилди». Бундан ташқари, хатларда Бишкек ИЭМдаги ишлар учун «тўғри танлов»дан кейин Қирғизистонга Хитой кредити тақим этилиши истиқболлари ҳақида гапирилган. Оддий қилиб айтганда, Хитой элчихонаси расмий Бишкекга босим кўрсатган.

Уларда танлов учун бошқа имконият йўқ деб ҳисоблаган Қирғизистон ҳукумати TBEA – иззат нафси кучли, лекин электростанциялар қуриш ва таъмирлашда тажрибаси кам бўлган компанияни танлади, деб ёзади NYT.

Нашрнинг таъкидлашича, 2013 йил қабул қилинган Россиянинг тажрибали «Интер РАО» компанияси ўрнига ТВЕАни танлаш ҳақидаги қарор 2018 йил январида ҳалокатга олиб келди, бунда 386 млн долларга тушган модернизация ишлари якунланганидан бироз ўтгач, ИЭМда авария рўй берди, оқибатда Бишкекнинг катта қисми қишнинг қаҳратон кунларидда иссиқлик ва электрсиз қолиб кетди.

Қизиқки, Россия компаниясидан ташқари тендерда Хитойнинг икки компанияси – TBEA ва China Machinery Engineering Corporation (CMEC) иштирок этди. Бунда CMEC ИЭМни арзонроққа модернизация қилишни таклиф қилди, лекин Хитой элчихонаси айнан ТВЕАни қаттиқ туриб тавсия қилди. Эҳтимол, бу ТВЕА Шинжонда жойлашганлиги билан боғлиқ, айнан шу минтақа ва унинг иқтисодиётини ривожлантириш ҳозирда Пекин учун устувор ҳисобланади.

NYT маълумотларига кўра, Қирғизистон ҳукуматида мажлислар вақтида мутахассисларнинг бир қисми «Интер РАО» фойдасига овоз берди, лекин кўпчилик барибир TBEA компаниясини танлади.

Бишкек ИЭМ собиқ директори Нурлан Омуркул уулу NYT айтишича, у модернизация қилиш борасида ТВЕА ваколатларидан «кучли шубҳаланган», чунки компания бундай ишларда тажрибасиз эди.

Омуркул уулу сўзларига қараганда, у компания бўйича қарорни қўллаб-қувватлашга мажбур бўлган, чунки пудратчи сифатида ТВЕАни танлаб бўлган юқори мансабдаги амалдорлар томонидан «ғусғусланган».

«Улар (қирғиз амалдорлари) айтдилар: “рози бўл”, “рози бўл”, “рози бўл”», - дея иқтибос келтиради собиқ директор сўзларидан NYT.

Қирғизистон парламенти депутати Исхак Масалиев NYT га маълум қилишича, Россиянинг «Интер РАО» компанияси ИЭМни модернизация қилиш борасида ТВЕАга қарши «биронта имконга эга эмасди». «Бутун лойиҳа энг бошидан шубҳали эди. Агар авария бўлмаганида [ИЭМда], буни ҳеч ким сезмаган ҳам бўларди», - дейди Масалиев.

NYT мақоласи муаллифи Эндрю Хиггинснинг сўзларига кўра, Россия собиқ СССР ҳудудида ҳамон таъсир доирасига эга бўлишига қарамай, Хитой Марказий Осиёда қурилган йўллар, электр узатиш линиялари ва нефтни қайта ишлаш корхоналари бўйича ундан аллақачон ўзиб кетган.

«Марказий Осиё –Хитойнинг «Бир камар – бир йўл» лойиҳаси асосий қисмидир. Бу Си Цзиньпиннинг муаллифлик сиёсати бўлиб, 2013 йил Қозоғистонга ташриф вақтида уни улкан инфратузилма дастури сифатида таништирган. Кейинроқ у Қирғизистонга ташриф буюрган ва Хитой «Эксимбанк»и Бишкек ИЭМни модернизация қилишни молиялаштириши мумкин эканлигини айтган, - деб ёзади нашр.

NYT маълумотларига кўра, Қирғизистонга Хитой «Эксимбанк»и томонидан берилган кредитлар 2008 йилдаги 9 млн доллардан 1,7 млрд долларгача ўсди. Айрим мутахассисларнинг баҳолашича, Хитой томонидан молиялаштириладиган инфратузилма лойиҳаларининг умумий қиймати 2,2 млрд. долларни ташкил қилиши мумкин.

Абу Муслим таржимаси