«Бу ижобий янгилик, умид қиламанки, истеъмол даражасиги оширади ва янги иш ўринлари яратади», - деди ар-Риёддаги al-Rajhi Capital тадқиқотлар бўлими бошлиғи Мазен ас-Судаири. «Тез овқатланиш ресторанлари, кафе ва кинотеатрлар асосий бенефициарлар бўлади».
Қиролликда одатда савдо ярим тунга яқин тўхтайди ва барча корхоналар, жуладан, ресторан, кафе ва магазинлар, қонунга кўра кун давомида намоз вақтида ёпиб қўйилиши керак.
«Ал-Арабия» давлат телеканалининг кейинроқ ўчириб ташланган твиттида айтилишча, эндиликда магазинларга намоз вақти ҳам очиқ қолишга рухсат этилади.
Бироқ бу янги қадамни амалга оширадиган вазирликда ишлайдиган саудиялик амалдор Халид ал-Дегайсернинг айтишича, вазирлар маҳкамасининг қарори «намоз вақтида тижорат фаолиятини амалга оширишни ўз ичига олмайди ва намоз вақтлари билан боғлиқ аввалга қарорларга асло дахл қилмайди».
Телевизион интервью давомида бир неча марта сўралганига қармасдан, Ал-Дегайтер намоз вақтида ҳам ишлайдиган магазинлар қонунни бузиши ёки бузмаслиги масаласини аниқлаштирмади.
Ўтган йили ҳукумат ҳужжати намоз вактида муассасаларни ёпиб қўйишни бекор қилишга чақирганди, лекин шундан бери ҳеч нарса ўзгармади.
Магазинлар учун қоидаларни ўзгартириш эҳтимоли Валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон томонидан «эркинлаштириш» йўналиши доирсидаги сўнгги қадамлардан бири ҳисобланади.