loader
Foto

Ҳар кунлик намоз инсоннинг қаришини секинлаштиради

“Умма-информ” АА хабар беришича, профессор нуқтаи назарига кўра, организм қариши билан курашишнинг самарали усулларидан бири бу ҳар кунлик беш махал намоздир. “Кўпчилик, айниқса аёллар,  ажинлар пайдо бўлишини секинлатиш ва қоматини сақлаш учун қимматбахо воситалар сотиб олишади ёки шахсий мураббий ёллашади. Бироқ, ёшлик кетидан қувишда улар энг оддий, бунинг устига текин усуллардан бири бу Аллоҳга ибодат қилиш эканлигини унутишади”, дейди Арслон.



Мутахассиснинг сўзларига кўра, намознинг ижобий самараси ибодатдан олдин зарур бўлган тахоратданоқ бошланади. “Энсани, билакларнинг ички қисмини, кафтларни ва оёқларни совуқ сув билан чаяр эканмиз, биз терига қон келишини яхшилаймиз, бу эса эркин радикаллар (ажинлар пайдо бўлишига сабабчи махсус хужайралар) ишлаб чиқарилишини секинлаштиради”,  дейди профессор.



Бундан ташқари, эксперт сўзларига кўра, намоздаги харкатлар инсоннинг доимо тетик бўлишига сабаб бўлади, бўғинлардаги артрозлар олдини олади. “ Бу фаол жисмоний харакат билан шуғулланмайдиганлар учун жуда фойдали”, деб таъкидлади профессор.



Жарроҳнинг сўзларига кўра, Аллоҳга ибодат вақтидаги инсоннинг хушуъ холати “қувонч” гормони бўлган - серотонин ишлаб чиқарилишини стимуллайди. “Бу гормон инсоннинг бахтиёрлик  хиссиётига жавобгар, бизни энергия ва яшашга иштиёқ билан тўлдиради” , дея хулоса қилди Арслон ака.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР