loader
Foto

Россияда мусобақалар пайти спортчиларнинг ибодат қилиш ҳуқуқи таъминланади

Лойиҳани ишлаб чиққанлар орасида - "Единая Россия" депутатлари Илдар Гилмутдинов, Рима Баталова, шунингдек, фуқаролик жамиятини ривожлантириш, жамоатчилик масалалари ва диний ташкилотлар бўйича қўмита раиси Сергей Гаврилов ҳам бор.

Қонун лойиҳасига илова қилинган изоҳларда айтилишича, «РФда жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Федерал қонуннинг 20-моддасига ўзгаришлар киритилиб, улар "жисмоний тарбия тадбирлари ва (ёки) спорт тадбирлари ташкилотчиларининг бундай тадбирлар иштирокчиларига диний ташкилотлар томонидан виждон эркинлиги, диний эркинлик ва диний бирлашмалар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ диний маросимлар ҳамда  удумларда қатнашиш имкониятини бериш ҳуқуқини" белгилашни кўзда тутади.

«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонуннинг 16-моддасини диний маросимлар ва удумлар спорт табирлари қатнашчиларининг илтимосларига биноан,  ташкилотчилар томонидан махсус белгиланган бино ва хоналарда ўтказилиши мумкин эканлигини кўзда тутадиган абзац билан тўлдириш таклиф қилинади.

Қонун лойиҳаси ташаббусчиларининг ҳисоблашича, бу барча спорт тадбирлари қатнашчиларини халқаро тамойилларга мувофиқ тенг шароитлар билан таъминлашга имкон беради.