loader
Foto

Масжидда намоз ўқиш тақиқланди

Масжид шуҳар ҳукуматидан иш соатини узайтириш ва ибодатлар ўтказишдаги чекловларни бекор қилишни сўраб мурожаат қилди.

Ҳозирги пайтда масжидга нисбатан чекловлар амал қилмоқда – гарчи ислом маркази автомобиллар қўйиладиган махсус жойда 90 та автомобиль учун ой бўлсада, тонг соатларда фуқароларнинг ухлаши учун шовқин билан халал бермаслик мақсадида бомдод намозига фақат 10 та машина қўйишга рухсат этилган.

Қўшнилардан бири бомдод намози вақтида бу ерга 12 та машина қўйилганини кўриб қолганидан сўнг масжидга умуман бомдод намози ўтказиш тақиқлаб қўйилди.

Шаҳар маъмуриятида ишни кўриб чиқишга жуда кўплаб мусулмонлар ташриф буюрди, уларнинг ҳаммаси масжидни қўллаб-қувватлаш истагини билдирди. Шу муносабат билан шаҳар ҳукумати томонлар фикрларини тинглашни 14 ноябргача узайтирди.