loader
Foto

Нигерияда шиалар қўзғолони: ҳалок бўлганлар сони ортмоқда

Полиция хабар беришича, норозилик ҳаракатлари давомида хавфсизликни таъминлаш бўйича операцияларни мувофиқлаштириш учун юборилган полиция катта офицери отиб ўлдирилган.

ИДН тўқнашув давомида отиб ўлдирилган олти нафар тарафдори топилганини маълум қилди, лекин ҳалок бўлганлар сони аслида кўпроқ эканлигини қўшимча қилиб қўйди.

«Кечаги норозилик ҳаракатлари вақтида бизнинг 11 нафар аъзоимиз отиб ўлдирилганини тасдиқлашим мумкин», - деди сешанба куни «ал-Жазира»га ИДН етакчиси Абдулҳамид Белло. «Биз ҳамон ҳалок бўлганлар сонини ҳисоблаш билан оворамиз», - деди Белло.

Маҳаллий телеканалда ишлаган Прешес Оволаби ҳам норозилик намойишини ёритиб бериш вақтида олинган ўқотар жароҳатлар оқибатида ҳалок бўлди. Хабар берилишича, 23 яшар эркак қорнидан яраланган.

«Прешес Оволаби ўлими Нигерияда инсон ҳаёти қанчалик шафқатсиз ва қисқа бўлиб қолганидан далолат беради, журналистлар ҳар куни ҳукумат ва унинг мансабдор шахсларини нигерияликлар олдида жавобгарликка тортиш бўйича конституцион ҳуқуқини бажаришда дуч келадиган хавф-хатарни кўрсатади», - деди Эммануэль Огбече, Абудажа Нигерия журналистлар Иттифоқи раҳбари.

Шу билан бир пайтда, душанба куни ҳибсга олинган 54 нафар шиа тез орада жавобгарликка тортилади.

«Гумонланувчилар сўроқ қилинмоқда ва имкон қадар тезроқ судга топширилади», - дейилади полиция баёнотида.

Шиалар ҳаракати тўғридан-тўғри касалхонадан, тўқнашувлар вақтида олинган ўқотар жароҳатлардан даволаниш вақтида олиб кетилган айрим аъзоларининг ҳибсга олинганини қоралади.

«Айрим оғир ярадорлар Гвагвалададаги Абуджа университети касалхонасига етказилди; полиция бу ерга ҳам келиб, намойиш вақтида улар томонидан ўқ узиб яраланган 11 кишини олиб кетди», - деди гуруҳ вакили Иброҳим Муса.

Ҳозирги норозилик Нигерия полицияси билан қонли тўқнашувларга олиб келган, шиалар гуруҳи томонидан ташкил қилинган намойишлар сериясининг энг узоқ давом этиши бўлди.

Ўтган ҳафта Абуджадаги Милли ассамблея биноси ёпилганидан кейин ва намойиш вақтидаги отишма натижасида бир неча киши ўлдирилди ва 40 дан ортиқ ИДН аъзоси ҳибсга олинди.

Томонларнинг ҳар бири қарши томонни ўқ отишда айбламоқда.

Хавфсизлик бўйича таҳлилчи Чета Нванзе тўқнашувнинг кучайишига йўл қўймаслик учун эҳтиёткорликка чақирди.

«Биз Нигерия давлати шиаларни радикаллаштиришга интилаётгани ҳақида доимо огоҳлантириб келдик ва, афтидан, полициячининг ўлими бизнинг энг кучли хавотирларимизни тасдиқлайди», - деди Нванзе.

«Узоқ муддат давомида интизомни қўллаб-қувватлаб келаётган гуруҳга, айниқса, улар Абуджа, Кадун ва Лагосда икки ҳафта олдин бир вақтнинг ўзида уюштирган намойишларидан кейин, эҳтиёторлик билан муносабатда бўлиш керак», - қўшимча қилди у.

Нигерия шиалари гуруҳи манфаатларини ифодалайдиган гуруҳ 1980 йиллар бошларидан ИДНга асос солган шиа олими ал-Закзакий озод килинмагунга қадар норозилик намойишларини давом эттиришини маълум қилди.

Ал-Закзакий Нигерия ҳарбий ҳукмдорлари томонидан қамоқка тиқилган. Ҳозирги ҳукмга уни ва унинг хотинини озод қилиш ҳақида курсатма берган бир қатор суд қарорлари эътиборсиз қолдирилди.

Президент матбуот котиби маҳаллий ОАВга МДН етакчиси «унинг шахсий хавфсизлигини кўзлаган ҳолда» қамоқда олиб ўтирилганини маълум қилди.

Мана ўттиз йилдан буён ИДН Нигерияда мунтазам равишда хавфсизлик кучлари билан тўқнашиб келмоқда ва шу билан бир вақтда гумон қилинаётган диний таъкибларга қарши чиқмоқда.

Amnesty International маълумотларига кўра, 2015 йилдан бери норозилик ҳаракатлари натижасида ИДН гуруҳининг 400 га яқин аъзоси полициясилар томонидан ўлдирилган.