loader
Foto

Пандемия, Беларус, Қирғизистондаги қўзғолонлар ва Кавказдаги уруш

«Москва учун бу можароларда ҳеч қандай яхши нарса йўқ, - ҳисоблайди Константин Затулин, Россия парламентида юқори лавозимни эгаллаб турган, россияликлар «яқин хориж» деб атайдиган мамлакатлар билан муносабатларга ихтисослашган Путиннинг иттифоқчиси».

«Путин Латин Америкасидан тортиб Яқин Шарққача бўлган «қайноқ нуқталар»га қўл суқиб, ҳаттоки АҚШ даги сайловларга ҳам аралашган ҳолда Россияни глобал давлатга йиллар сарфлади. Бироқ, Ғарб беқарорлаштириш устида йиллаб ишлаганидан сўнг ўзи кутилмаганда беқарорлик қуршовида қолди; қачонлардир халқаро ишларда маҳоратли саналган бўлсада, ҳозирги келиб аввалги эпчиллигини йўқотган кўринади", - дейилади мақолада.

Нашрнинг эслатишича, " Белоруссияда Путин (...) мамлакатда оммавий бўлмаган автократни, президент Александр Лукашенкони қўллаб-қувватлади, бу эса мамлакатда жамоатчилик фикрини илгари Европанинг энг дўстона давлати сифатида кўриб чиқилган Россияга қарши қилиб қўйди. Қирғизистонда намойишчилар шу ҳафтада Сооронбай Жээнбековни ағдариш ёқасига келиб қолдилар, ваҳоланки бундан икки ҳафта олдин Путин унга шахсий учрашувда «ўз томонимиздан биз Сизни давлат раҳбари сифатида қўллаб-қувватлаш учун ҳамма ишни қиламиз» деб ваъда берганди. Кавказда эса Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги чўзилиб кетган можаро ўтган ҳафтада 1990-йиллардан бошлаб энг шафқатсиз жанговар ҳаракатларга айланиб кетди ва Россияни минтақа билан турли алоқалар йўлга қўйишга имкон берган муросани йўққа чиқариш эҳтимоли юзага келди".

"Россия Озарбайжон билан ҳам, Арманистон ҳам билан алоқаларни сақлаб қолиш учун барча имкониятларни ишга солди", - дейди Затулин. "Қорабоғдаги можаронинг ҳар куни, аслида, Россия обрўсининг йўқотилишига ҳисса қўшади".

«(...) Танқидчилар Россия ва унинг қўшнилари минтақа бўйлаб воқеликдан узоқлашган раҳбарлар ва муассасаларга ишончсизлик уйғотган коронавирус пандемияси томонидан беқарорлашди, деб ҳисоблайди. Пандемия Озарбайжон ва Арманистон ўртасида мўрт сулҳнинг йўққа чиқишига ҳисса қўшди, Белоруссия ва Қирғизистонда эса касаллик ҳукмрон элитани азоб чекаётган халқдан узилган деб фош қилиб, халқ қўзғолонлари учун йўл очди, ( ... )»,- деб ёзади газета.

«Россияда пандемия туфайли юзага кеган иқтисодий қийинчиликлар жамоатчиликнинг Путинан норозилигини кучайтирди. Масалан, Узоқ Шарқдаги Хабаровск шаҳрида машҳур губернаторнинг ҳибсга олинишидан норози бўлган минглаб намойишчилар 13 ҳафтадан бери кўчаларга чикмоқда».

«Айрим таҳлилчиларнинг айтишича, Россияда жамоатчилик норозилиги глобал геосиёсатга чуқурлашиш ўрнига Путин асосий эътиборни ички муаммоларга, жумладан, атроф-муҳитнинг ёмонлашуви ва соғлиқни сақлашга қаратишини лозимлигини англатади. Бироқ охирги хафталарда рўй берган воқеалар Путинга асосй эътиборни шу геосиёсатга қаратиш учун асослар берди. «Путин учун амада унинг бутун миссияси ва Россиянинг буюклиги ва муваффақиятларини кўриши унинг ташқи сиёсий дастури атрофида мужассам, - дейдиМосква Карнеги маркази илмий ходими Татьяна Становая (...). Янги инқирозлар серияси, давом эттирди у, «Путинни ички муаммолардан анча чалғитади».

(...) «Қирғизистон ахборот агентлиги K-News директори Айбека Султангазиевнинг сўзларига кўра, агар мамлакатдаги қўзғолон муваффақият билан якун топадиган бўлса, янги раҳбарият Москва билан қалин алоқалар ўрнатишга интилади. Арманистонда ҳам бош вазир Никола Пашинян ҳукумати ушбу бош вазир 2018 йил халқ қўзғолони натижасида ҳукумат тепасига келганидан сўнг Россия билан иттифоқни сақлаб қолганди. «Биз ҳеч қачон ғарбпараст ёки шарқпараст бўлмаганмиз, - деди Арманистон парламентининг ташқи ишлар бўйича қўмитси раҳбари Рубен Рубинян. - Россия Арманистоннинг иттифоқси, жуда муҳим иттифоқчиси бўлиб келган ва шундай қолаверади».

«Бироқ Москва учун Белоруссияда яқинда рўй берган ҳодисалар Россиянинг қўшнилари орасидаги мавқеи заиф эканлигини кўрсатадиган сабоқ берди (...). Путинга хайрихоҳ муносабатда бўлган айрим белоруслар норозиликлар пайти Лукашенкони қўллаб-қувватлагани учун унга қарши бўлиб қолдилар», - таъкидлайди нашр.

«Россия депутати Затулиннинг айтишича, «Россия Федерацияси энг юқори даражадаги» амалдорлари «эртами-кечми» Лукашенко истеъфо беришига тўғри келади, деб ҳисоблайди. Бироқ, Затулиннинг айтишича, Лукашенко россиялик амалдорларга унинг кўча намойишлари олдида кетиши хавфли прецедент юзага келтириши ва Путиннинг ўзи билан ҳам шундай рўй бериши мумкинлигини кўрсатди».

«Лукашенкони сўзсиз қўллаб-қувватлаган ҳолда биз келажакда белроус аҳолисининг катта ёки сезиларли қисми билан ўзимиз учун укан муаммо юзага келтирамиз, - деди Затулин. – Биз тобора кўпроқ Ғарбдан ҳамдардлик излашга мажбур бўлаётган белорус сиёсатчилари ва жамоат арбоблари муаммосини юзага келтирамиз. Россия эса бни ҳаммадан ҳам камроқ истайди».

Манба: The New York Times