loader
Foto

Индонезияда папуаслар қўзғолони: оломон парламент, магазинлар ва меҳмонхоналарни вайрон қилмоқда

Шундан буён улар ўз тақдирини ўзи белгилаш талаблари ва мустақиллик  ҳақида референдум ўтказишга даъватларга айланиб кетди.

Митинг Папуа провинцияси пойтахти Джаяпурдаги Экспо биноси олдида кеча тонгда бошланди. Соат тахминан 10 атрофида полиция кўздан ёш оқизадиган газ қўллаган ҳолда оломонни тарқатишга уринди, лекин Чендравасих университетининг юзлаб талабалари қўшилгач, намойишчилар яна кўчаларга қайтдилар.

Кейинроқ оломон Абепура туманига ўтди, сўнгра PT Telkom Indonesia телекоммуникация конгломерати биносига тошлар отган ҳолда Джаяпурнинг марказий қисмида жойлашган губернатор офисига йўл олди.

Ҳатто айрим папуас фаоллари ҳам норозилик намойишлари ҳаддидан ошиб кетганлигини тан олмоқда – оломон магазинлар, банкоматлар ва меҳмонхоналарни вайрон қилмоқда.

Шу аснода, Индонезия минтақага қўшимча кучлар ва полиция киритмоқда, шунингдек, вақти-вақти билан интернет ва уяли алоқани ўчириб қўймоқда. Хабар қилинишича, норозилик намойишларини мувофиқлаштирувчи шахс, Индонезиянинг бир нечта куч  ишлатувчилари билан биргаликда ҳибсга олинган.