loader
Foto

Хитой – энг атеистик мамлакат

WIN/Gallup International халқаро социологик агентлиги томонидан ўтказилган сўров натижалари шундан далолат беради, деб ёзади The Washington Post га ҳавола қилган ҳолда Тижден.

Институт дунёнинг 40 мамлакатида 50 минг киши орасида улар ўзини «диндор», «диндор эмас» ва «чинакам атеист» деб ҳисоблаши ҳақида сўров ўтказилди.

Сўров маълумотларига кўра аниқландики: дунёда одамларнинг 13%и ўзини чинакам атеист ҳисоблайди, бу АҚШдаги худди шу кўрсаткичдан икки баравар катта.

Ўзини атеист деб ҳисоблайдиган шахсларнинг энг кўпи – 47% Хитойда яшайди.

«Дин Хитойда мураккаб тарихга эга. Давлат уюшган динга қатъий шубҳа билан қарайди, уни аллақачондан бери ҳукумат учун таҳдид деб ҳисоблайди», – изоҳ беради The Washington Post.

Фуқароларнинг 31%и ўзини атеист санайдиган Японияда вазият бироз мураккаб. Гарчи аҳолининг катта қисми анъаналарга риоя қиладиган бўлса-да (масалан, черковда никоҳдан ўтиш), умуман олганда, диний амалиётлар Иккинчи жаҳон уруши даврида энг чўққисига чиққан империя давридан ўзига кела олмаган.

The Washington Post сўзларига кўра, бу ерда атеизм тақиқланган ва оғир жиноят ҳисобланишига карамай, Саудия Арабистонида 5% атеистлар борлиги кутилмаган натижалардан бири бўлди. Мисол учун, Ироқ ва Афғонистонда 1% фуқаро худога умуман ишонмайди. Шунингдек, Гана, Нигерия, Арманистон ва Фиджида диний туйғулар шу қадар кучлики, ўн кишидан тўққизтаси диндор ҳисобланади. WIN / Gallup кузатувларига кўра, аҳолининг камбағал қатламларида диндорлик даражаси жуда кучли.

Бу ҳақида РИСУ сайти маълум қилади.

Коммунистик Хитойда динни назорат қилиш ва атеизмни тарғиб этиш тарафдори

Хитой хорижий динлар таъсирга қарши курашиши ва марксизм тамойилларини ҳимоя қилиши керак. Бу ҳақида Хитой президенти Си Цзипин дин масалаларига бағишланган давлат учрашувида маълум қилди, деб хабар беради Christiantoday.

«Биз дин воситасида хорижий таъсирга кескин қаршилик кўрсатишимиз ва экстремистларнинг мафкуравий тажовузларидан ҳимояланишимиз лозим», – деди Хитой давлати раҳбари.

Хитой коммунистик партия сиёсати ва диний назарияларни тарғиб этиш учун Интернетни назорат қилиши керак. Коммунистик партия аъзолари марксизм тамойилларига амал қилишлари ва «саботли атеист» бўлиб қолаверишлари лозим, дея таъкидлади Си Цзипин.

Ҳукмрон коммунистик партия дин эркинлигини ҳимоя қилишини, аммо диний фаолиятни чеклашини ва фақат расмий равишда эътироф этилган диний муассасаларнинг мавжудлигига рухсат беришини айтди.

Ҳукумат сўнгги бир неча йил ичида уйғур мусулмонлари ва Хитойнинг Хан кўпчилиги ўртасидаги зиддият натижасида юзлаб одамлар ҳалок бўлган мамлакатнинг Ғарбий қисмидаги Шинжон минтақасида “исломчилар”нинг таъсиридан ташвишланмоқда. Ушбу минтақа расмийлари рўмол ёки соқол каби баъзи диний деб ҳисобланган элементларга тақиқ қўйган.

Шу билан бирга, Хитой ҳукумати насронийлар фаолиятини чеклаб, гўёки ноқонуний диний ташкилотлар ҳақида қонунчиликни бузганлик туфайли Чжэцзян провинциясида черковлардан хочларни олдириб ташламоқда.