Аввалроқ ХКП МҚ Умумий фронт бўлим бошлиғининг муовини Чжан Ицзюн партиянинг асосий вазифаларидан бири сифатида мамлакатдаги динларни социалистик жамиятга мослаштириб, уни «хитойлаштириш» зарурати ҳақида гапирди.
Ўтган йилда рўй берган воқеалар шуни кўрсатдики: партия дин фронтида кенг кўламли ҳужум уюштирмоқда. Энг драматик юриш Шинжон-Уйғур автоном районида (СУАР) кузатилди. Уйғур-мусулмонларга қарши уюштирилган тадбирларни маданият инқилоби даври билан солиштирган журналистлар ва ҳуқуқ ҳимоячиларига нисбатан катта миқёсдаги тергов ишлари ва БМТ расмий сўровларидан кейин ХКП МҚ Умумий фронт бўлими вакили Ху Ляньхэ СУАРда «қайта тарбиялаш лагерлари» мавжудлигини тан олди. Унинг айтишича, Шинжон «терроризмдан азият чекмоқда», лекин Хитой ҳукуматига қўйилаётган айбловлар асоссиз: экстремизмга қарши кампания доирасида фақат хавфли жиноятчилар ҳибсга олинган. «Енгил ҳуқуқбузарликлар содир этган шахсларга нисбатан оталиққа олиш амалга оширилмоқда. Улар касбий ўқитиш ва ишга жойлаштиришга тайёрлаш марказларида ўқитилмоқда, қонунчилик соҳасидан билимлар ва касбий кўникмалар ўзлаштирмоқда», – таъкидлади партия вакили. Миллиондан ортиқ уйғурларнинг ҳибсга олингани ва минтақани «исломдан чиқариш»га ҳаракатлар ҳақида ОАВ хабарларини у ёлғон деб атади. 9 ноябрь куни чоп этилган Шинжон-Уйғур автоном районида экстрмизмга қарши кураш ҳақида Низомда экстремизм таърифига паранжа тақиш, телевидение ва радиодан во кечиш, «ҳалол тушунчасини озиқ-овқатлардан ташқарида ҳам татбиқ этиш» ҳам тўғри келади.
«Хитойлаштириш» фақат мусулмонларга нисбатангина қўлланмаяпти. Хитой ҳукумати иштирокида белгиланган Хитой католиклар ватанпарварлик ассоциацияси епископларини евхаристик жамиятга қабул қилиш ҳақида Ватикан ва ХХР ўртасида октябрь ойида имзоланган битим расмий руҳонийлар тан олмаган «яширин» черковнинг миллионлаб диндорларининг кейинги тақдирини сўров остига қўйди. Мамлакатда давлат тан олган уюшмаларга мансуб бўлмаган хитойлик насронийлар «ноқонуний қурилмалари»га қарши кураш кучайди. Бу кампания давомида 2014 йилдан 2 мингга яқин объект, жумладан, 600 та ибодатхона хочлари бузиб ташланди. Линьфэндаги Олтин Еттишам протестантлар мегачерковининг бузиб ташланиши кенг кўламли бўлди: 2018 йил 9 январдя 50 мингга яқин одам келиб юрадиган ибодатхона портлатиб юборилди. Декабрда ушбу шаҳар аҳолиси ҳатто Рождество байрамини ҳам кута олмади. ОАВ хабар беришича, шаҳарликлардан кўчалардан арчалар, Санта-Клаус фигуралари ва «бошқа тарғибот воситалари»ни олиб ташлаш талаб қилинди.