loader
Foto

Европа шарқи босиб қуролланмоқда

"Аслида Греннел бундан кенг кўламли мавзуга дахл қилиб  ўтди", - деди мақола муаллифи Ульрих Крёкель, - чунончи, "2014 йил Россия Қримни босиб олганидан кейин Европада шиддат билан кучайиб бораётган қуролланиш пойгаси тенденцияси". "Шу пайтдан бошлаб қитъанинг шарқий қисмида ҳарбий харажатлар кескин кўтарилди, аксарият ҳолатларда уларнинг ўсиш суръати икки хонали сонлар билан ифодаланади", - дейилади мақолада.

Бу ерда асосий қатнашчилардан бири Польша ҳисобланади. Ушбу мамлакат НАТО аъзоларининг ЯИМ 2%ини мудофаага сарфлаш бўйича ўз мажбуриятини бажариб келаётган бир пайтда Германия бу ишни қилмаяпти. "Шу муносабат билан АҚШ президенти Дональд Трамп хавфсизлик сиёсатида берлинлик «текинхўр»ларга танқид билан ташланиш имкониятини қўлдан чиқармаяпти. Бундай вазиятдан Варшава фойда кўрмоқда, - қайд қилади нашр. - Июнда президент Анджей Дуда Польшада АҚШнинг доимий ҳарбий базасини очиш учун тарғиб қилиш мақсадида навбатдаги сафар Вашингтонга бориб келди. (...) Фойдаси бўлмади. Трамп истар-истамас унга рад жавоби беришга мажбур бўлди, чунки 1997 йилги Россия ва НАТО ўртасида ўзаро муносабатлар ҳақида асосий ҳужжат Европа шарқида америка қўшинларини жойлаштиришни тақиқлайди".

Фақат 2015 йилнинг ўзида Польшанинг ҳарбий бюджети қарийб 20%, яъни 10 млрд еврогача оширди, 2030 йилга келиб эса, ЯИМ таркибида мудофаа харажатлари улуши 2,5%гача ортиши керак, дейди нашр.

Россиядан қўрқиш Европанинг Шарқий қисмида кўп ҳис қилинади. "Эстония, Латвия ва Литва, Болгария, Руминия ва Венгрия катта ҳажмда узоқ муддатли қуролларни ривожлантириш дастурларини тақдим этди. Украина, узоқ муддатли иқтисодий инқирозга қарамасдан, охирги марта мудофаа бюджетини 21%, яъни 4,5 миллиард еврогача оширди ва ҳарбий харажатларнинг ўсиш суръати бўйича дунёда саккизинчи ўринни эгаллади", - дейилади мақолада.

"АҚШ ва Россия РСМД шартномаси амал қилишини тўхтатганда Шарқий Европада мудофаа бюджетларини ошириш бўйича тенденциялар хавотир уйғотади, - дейди Frankfurter Rundschau хулоса қилиб. – Хавфсизлик бўйича Мюнхен конференцияси раҳбари Вольфганг Ишингер бир неча бор "ҳарбий қарама-қаршиликнинг юқори хавфи" ҳақида огоҳлантирган. Ахир Россия ҳам қуролланмоқда, албатта. 2008 йил Грузия билан урушдан кейин Кремл, москвалик ҳарбий эксперт Василий Кашиннинг сўзларига кўра, "XIX аср охиридан буён армияни модернизация қилиш борасида энг кескин дастур"ни амалга оширишни бошлади.

Манба: Frankfurter Rundschau

Абу Муслим таржимаси