Палладинонинг айтишича, АҚШ нинг С-400 бўйича позицияси ўзгармаган ва Туркиянинг Россиядан бу тизимларни сотиб олиши АҚШни жиддий хавотирлантиради.
Палладино, АҚШ Туркияга ҳаво ҳужумига қарши мудофаа бўйича биргаликда ишлашни таклиф қилиб, унга «Пэтриот» (Patriot) ва бошқа тизимларни кўриб чиқишга тақдим этилганини кўрсатди ва деди: «Биз Туркияни Россиядан С-400 тизимларини потенциал харид қилиш унинг Ф-35 (F-35) дастуридаги иштирокини қайта баҳолашга олиб келиши ва келажакда қурол-яроғ етказиб бериш бўйича рискларни юзага келишидан огоҳлантирди. Бундан ташқари, биз шунингдек «Американинг рақибларига санкциялар воситасида қарши курашиш» (CAATSA) қонуни доирасида С-400 харидига жалб қилинган давлат ёки барча юридик ва жисмоний шахслар санкциялар таъсирига учраши мумкин».
АҚШ Конгресси томонидан ўтган йили қабул қилинган CAATSA Россия мудофаа ва разведка тизими билан боғлиқ бўлган ташкилотлар а институтлар билан ҳамкорлик қиладиган учинчи мамлакатлар ва компанияларга нисбатан санкциялар жорий қилинишини кўзда тутади.
Яқинда АҚШ Қуролли кучларининг Европадаги қўмондони ва НАТОнинг Европадаги Бирлашган қуролли кучлари олий бош қўмондони, АҚШ армияси генерали Кертис Скапарротти (Curtis Scaparrotti), Сенатнинг Қуролли кучлар бўйича қўмита мажлисида иштирок этиб, Туркия томонидан Россиядан С-400 ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими харид қилинган ҳолатда унга Ф-35 қирувчиларини бермаслик лозим эканлигини қайд этди.