loader
Foto

Украина Россия тажовузини тўхтатиб турадиган давлатга айланади

Мақолада қайд этилишича, Европада Россия чегараларининг ёнгинасида ракетага эга бўлган, НАТО ва Қўшма Штатларнинг иттифоқчиси бўладиган янги давлатнинг пайдо бўлиши Москванинг агрессив реваншизмини тўхтатиб туришнинг энг амалий чораси бўлади.

Мақола муаллифларининг кўрсатишича, Украина ракета дастури Кремлни Украина етарли миқдорда ракеталар яратишидан ҳам олдин Ғарб билан музокаралар бошлашга мажбур қилади.

Журналистларнинг фикрига кўра, «Украина таҳдиди» шу қадар самарали бўладики, Россия босиб олинган Кенигсберг («Калининград») ва бошқа чегара яқинидаги ҳудудлардан ўз ракеталарини олиб чиқиб кетишга рози бўлади.

Нашрнинг қайд этишича, Германия Украинанинг ракет дастури туфайли халқаро муносабатларда кескинликнинг ортишидан хавотирда. Бироқ Польша ва Болтиқбўйи мамлакатлари Россияга қарши мудофаани кучайтириш ва Москва агрессиясини босиб туриш учун ҳар қандай имкониятдан фойдаланишга уриниб, бундай ташаббусни қўллаб-қувватлайдилар.

Боз устига, Польша америкаликлар қўшинлари ва атомли ракеталарини Европада жойлаштириш тарафдори. Германиянинг Der Spiegel нашрига берган интервьюда Польша ташқи ишлар вазири Яцек Чапутович шундай баёнот берди.

Шу муносабат билан америка матбуотида Украинада ракеталар дастури ҳақидаги хабарлар Қора денгиз ва Болтиқ денгизи акваториясида Москвага ҳам етиб бориши мумкин бўлган қанотли ракеталарга эга АҚШ ҳарбий кемалари деярли бир вақтда кириб келганлиги ҳақидаги хабарлар билан бир пайтда пайдо бўлди.

Шу аснода Россияда кремль тарғиботи ҳарбий васвасани кучайтирмоқда. Россия телевидениеси орқали янгиликларда қандай қилиб Американи атом ракеталари билан ўққа тутиши кўрсатилмоқда, артистлар эса Путин Вашингтонга атом зарбаси бериши ҳақида қўшиқлар куйламоқда.