loader
Foto

Фаластиннинг ўғирланган тарихи

Яқинда суратга олинган "Буюк талон-тарожи китоби" ҳужжатли фильми Исроилнинг нафақат Фаластин ерлари ва уйларини, балки бутун ёзма тарихни ўзлаштириб олишига ойдинлик киритади. Ўтмиш ҳақидаги маълумотлар Исроилнинг давлат ва махфий архивларида сақланади, фаластинликлар уларга кириш имконига эга эмаслар. Маҳаллий аҳоли фақат кексаларнинг хотиралари ва ҳикоялари билан қолади.

Сургунда яшаётган фаластинлик рассом Неҳад Хадер том маънода ўз оиласи ва она қишлоғи тарихини мисқоллаб йиғишига тўғри келди. Ҳақиқатни излаш унинг учун мамлакат тарихидаги ҳақиқий сабоқ бўлди.

"Мен бувимни кўрамаганман, - дейди Неҳад. - Ҳатто отам ҳам уни эслолмайди: бувим у олти ойлик бўлганида вафот этганди. Унинг қисқа умри ҳақида биз билган нарсалар жуда фожиали".

1948 йилнинг 15 майида, сионистлар Исроил давлати тузилганини эълон қилганидан бир неча соат ўтиб, унинг бувиси ва унинг уч фарзанди Ҳайфа шаҳри яқинидаги Умм аз-Зейнат қишлоғини ташлаб кетишга мажбур бўлди.

Унинг эри қишлоқдаги бошқа еркаклар билан бирга қамоққа олиб кетилган. Улар тўғридан-тўғри уйларидан олиб кетилганми ёки сионистик бригадалар Умм ал-Зейнат ҳудудига кирганида яширинишга уринган қўшни Далият ал-Кармел қишлоғида қўлга олинганми, маълум эмас.

Ўлимгача қайтиш умидида

Бир ой олдин содир бўлган Дейр Ясин қирғини ҳали кўз олдидан кетмаган аёллар бу бригадалардан қочиш учун уйларини тарк этишди. Умму Зайнатнинг жангсиз таслим бўлгани даргумон. 1700 га яқин кишидан иборат бўлган қишлоқ аҳолисининг жасорати унинг чегараларидан ташқарида ҳам маълум бўлган. Уларнинг кўпчилиги 1936-39 йиллар қўзғолонида қатнашган. Фаластиннинг вайрон бўлган қишлоқлари бўйлаб экскурсияларни олиб бораётган, мустақил ўқиган фаластинлик тарихчига кўра, Британия ҳукумати томонидан қидирилаётган ёки сионистик тўдалардан қочмоқчи бўлганларнинг кўпчилиги, албатта, бошпана берилишини билиб, бу ерга қочиб келишган. Аммо бу сафар Умм аз-Зейнат аҳолиси энг янги турдаги қурол-яроғлар билан қуролланган ва махсус ўқитилган уюшган кучларга дуч келди.

Бугунги кунда қишлоқдан фақат бир вақтлар уйлар турган жойларда вайроналар қолган, бу ер егаларининг қайтиб келиш учун жойи қолмаслиги учун инсонлар борлиғининг барча изларини ўчириш истагидан далолат беради. Кўплаб фаластинликлар сингари, қишлоқ аёллари шарққа кетишди - кимдир пиёда, кимнидир йўловчи машиналар билан олиб кетган. Улардан баъзилари Ғарбий Соҳилга жойлашдилар, бошқалари Иорданияда тўхтадилар, баъзилари эса Ироққа етиб боришди. 1948 йил май ойида Умм аз-Зейнатга келган араб батальонлари Ироқдан бўлиб, улар билан узоқ Басра шаҳрига жўнаб кетишган барча фаластинликлар тез орада уйларига қайтишларига амин эдилар. Улар бир неча кун, эҳтимол ҳафталар, ҳатто ойлар ичида уйларига қайтишларига амин эдилар. Ўла-ўлгунларича қайтиб келишларига ишонганлар ва авлодлари учун ўзларининг сургун тарихини қоғозга тушириш ҳақида ўйлаб ҳам кўишмаган.

Исроил этник тозалашлар асосида пайдо бўган

Шунга қарамай, Неҳад Хадер ўша даҳшатли воқеаларнинг шу кунгача омон қолган гувоҳини топишга муваффақ бўлди. У бостириб келаётган сионист кучлардан қочиб кетаётганда ҳомиладор эди, йўлда учинчи фарзандини дунёга келтирган ва Ироққа етиб олишга муваффақ бўлган. Ёши юзга яқинлаб қолган аёлнинг сўзларига кўра, 1948 йилда улар билан содир бўлган ҳамма нарса тасодифий эмас, балки пухта режалаштирилганди. Биринчидан, Британия ҳукуматига қаршилик кўрсатишда иштирок этганликда гумон қилинган одамлар олиб кетилди ва қишлоқ яхши қуролланган яҳудий тўдалари олдида ҳимоясиз қолди. Фаластин қишлоқларининг ҳамма жойида Британия томонидан тайёрланган сионистик кучлар аҳолини зўрлаган, қирғин қилган ва отиб ташлаган. Қуролсиз аёллар қурол остида фақат қочишлари мумкин эди. Қўшни аҳоли пунктлари тажрибасидан улар жуда яхши билишган: қаршилик кўрсатган ҳар бир киши ўлдирилган.

Кўп ўтмай, эркаклар озод қилинди ва сургундаги хотинларига қўшилди. Сионистик кучлар Исроил томонидан бир томонлама ўрнатилган чегараларни ҳимоя қилди (Исроил ҳеч қачон ўз чегараларини расман белгиламаган) ва ўз уйига қайтишга уринган ҳар қандай фаластинлик отиб ўлдирилган.

Исроилнинг ташкил этилиши шундай содир бўлди. Бу афсонавий "ғалаба" эмас, балки шафқатсих этник тозалаш эди. Бу битта оиланинг ҳикояси емас, балки тубжой Фаластин халқининг 80 фоизи Фаластин диаспорасига айлангани ҳақида. Сургуннинг оғзаки тарихи бугунги фаластинликларга дунёдаги ўз ўрнини тушунишга ёрдам беради.

Баъзан - жуда камдан-кам ҳолларда - бу исроиллик тарихчилар томонидан ҳужжатлаштирилган. Мисол учун, Илан Паппе ўзининг "Фаластинда этник тозалашлар" китобида Фаластин халқининг қувғин қилиниши, расмий ҳикояда айтилганидек, ночор муҳожирлар томонидан мудофаа урушининг кутилмаган натижаси эмаслигини тан олади. Мустамлакачи-кўчманчилар лойиҳаси томонидан тизимли этник "тозалаш" таъминланди.

Расмий ҳужжатларга асосланган ушбу китобда Фаластиннинг Умм ал-Зейнат қишлоғининг эркак аҳолисининг кузатув остида бўлдаги ва кейинчалик ҳибсга олиниши ҳам ҳикоя қилинади. Фақат бу ҳикоя "ғолиб" нуқтаи назаридан тақдим этилади.

"Менинг бахтим асло бахтга ўхшамайди"

Шу йиллар давомида қочқинлар лагерларида яшаётган фаластинликларга бундай ҳужжатли далиллар керак эмас. Улар учун фуқаролиги йўқ шахс мақоми ва БМТнинг озиқ-овқат паёклари оғзаки тарихнинг етарли далилидир.

Бундан ташқари, расмий Исроил ҳужжатлари ҳар доим ҳам оғзаки анъана каби тарихий ҳақиқатга мос келмайди. Бунинг яққол мисолини Адина Гофман фаластинлик шоир Таҳа Муҳаммад Алининг "Менинг бахтим асло бахтга ўхшамайди" номли таржимаи ҳолида келтирган. Китобда бир лаҳза борки, Али оиласининг сургундаги воқеасини эслайди. У ўзининг туғилган қишлоғини бомбардимон қилишгани, деҳқонлар бомбалар портлашидан омон қолиш учун қандай қочиб кетгани ҳақида гапиради. Аввалига Гоффман унга ишонишни қатъиян рад этади, чунки унинг қишлоғида ҳарбий самолётлардан фойдаланилгани тўғрисида расмий ҳужжатлар йўқ.

Бироқ, фаластинлик шоир таъкидлайди: сионистлар аҳолидан қутулиш учун қишлоқни бомбардимон қилишди. Акс ҳолда, нега одамлар қочиб кетишади? Ажабланарлиси шундаки, бу воқеани таржимаи ҳол муаллифи учрашишга муваффақ бўлган Саффирия қишлоғидан келган барча қочқинлар такрорлайди. Бироқ, на ҳужжатларда, на Исроил ҳарбийлари билан суҳбатларда самолёт ҳақида ҳеч қандай сўз йўқ. Барча респондентлар портлаш фактини бир овоздан рад этишмоқда. Исроиллик генераллардан бири фаластинликларнинг самолётлар ҳақидаги ҳикояларини "шарқона тасаввур" деб атайди.

Лекин шунга қарамай, аста-секин Адина Гоффманда қандайдир шубҳалар пайдо бўлади. "Қандай қилиб бутун дунё бўйлаб тарқалиб кетган бу одамлар ўзларининг хотираларида шунчалик яхлит хато қилишга, ўйлаб топишга ёки бир хил тафсилотларни айтиб беришга рози бўлишга муваффақ бўлишди?"– деб ёзади у. Ниҳоят, у Исроил мудофаа кучларининг махфий архивида уни сақловчилар номаълум сабабларга кўра унга бириктирилган "ўқиб чиққандан кейин йўқ қилиш" кўрсатмасига эътибор бермаган битта ҳужжатни топишга муваффақ бўлди. Бу фаластинлик қочқинлар унга айтиб берган ўша тунги портлаш ҳақида батафсил маълумот эди.

"Ҳаммаси шундай шундай бўлган экан, - деб ёзади у. - Саффирия халқи қочиб кетишига сабаб ҳарбийлар қишлоқ ҳимоячиларини ерда айёрлик қилиб алдагани эмас, уларнинг қўрқоқлиги ёки кучсизлиги эмас, раҳбарларининг буйруғи эмас экан. Улар Исроил ҳаво кучларининг бир нечта самолётлари осмондан бомба ёғдириб, аланга кўтариб, қишлоқни хонавайрон қилгани учун қочиб кетишган". Муаллиф Цахал архивига кириш унинг учун қанчалик қийин бўлганини тасвирлайди - албатта, бирон бир фаластинлик ўз ҳаётида ҳеч қачон махфий архивга кира олмайди.

Улар ҳали бир кун ўз ватанларига қайтадилар

1948 йилда ва ундан кейинги йилларда ўз қишлоқларидан қочиб кетганлар бу сургунларини ҳужжатлаштиришни хаёлига ҳам келтирмаган. Агар улар ўша пайтда баъзи ёзувларни сақлаб қолишган бўлса ҳам, улар бугунги кунда мамлакат ва фуқароликдан маҳрум бўлган одамларнинг гувоҳликларидан кўра кўпроқ ишончга эга бўлишлари даргумон. Аммо фаластинликларнинг ўз ватанларидан қувғин қилиниши ҳақидаги ҳақиқий воқеа изсиз йўқолмади ва Исроил архивларида йўқ бўлиб кетмади - бу авлоддан-авлодга оғзаки ўтиб келмоқда ва буни айтганлар уларнинг сўзлари Исроилнинг расмий ҳужжатлари билан тасдиқланадими ёки йўқми, қизиқтирмайди. Улар ўзларининг ҳақ эканликларига, бир кун келиб, албатта, ўз ватанларига қайтишларига ишончлари комил.

Манба: WordYou

Абу Муслим тайёрлади