loader
Foto

Мусонинг онаси

«Агар Биз иймон келтиргувчилардан бўлиши учун унинг кўнглини хотиржам қилмаганимизда...»

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам

Мен аввало Мусо алайҳиссаломнинг тарихини Қуръони каримда батафсил баён қилинганига ҳайратда қолдим. Муқаддас Қуръон Каримда Мусо алайҳиссаломнинг исми 34 сурада 136 марта зикр қилинган. Аллоҳ таоло унинг ҳаётидаги барча босқичларни, жумладан, туғилишидан бошлаб, то Аллоҳнинг душмани Фиръавннинг мағлуб этишигача. шунингдек, унинг сарсон-саргардонликда кечирган ҳаётини ҳам бизларга хабар қилади.

Мен Мусо алайҳиссаломнинг «Тоҳа» сурасидаги «Тилимдаги тугунни ечгин» деган дуосини ўқиганимда Аллоҳ таолонинг Қуръони каримда Мусо алайҳиссаломнинг ҳаётини нафақат батафсил баён килганлиги, балки у билан Аллоҳ таоло ўртасида воситасиз гаплашганг одамзотга бир ҳақиқатни англатиш эканини тушундим. Баъзилар ўйлагандай, инсоннинг буюклиги гапга чечанлигида ёки ёқимли ва мазмунли сўзида эмас. Унинг буюклиги қилган амалидадир. Мусо алайҳиссалом Пайғамбар бўлишига қадар чиройли сўзловчи бўлган эмас. Лекин шундай бўлса ҳам у билан Аллоҳ таоло гаплашган. Балки ман шу сабабдан Мусо пайғамбарнинг тарихи тўлиғи билан баён қилингандир. Мусо пайғамбарнинг тарихида - бу умматни юксалтириш ва муваффақиятга эришиш сабоқлари бор эканлиги шак-шубҳам йўқ. Мус алайҳиссалом билан Фиръавннинг тарихи ҳақиқат ва ёлғон ўртасида: тортишувдир. Аллоҳ таоло Қуръонда айтади:

«То, Син, Мим. Ушбу очиқ-равшан Китоб оятларидир. (Эй Мухаммад алайҳиссалом!) Биз сизга Мусо ва Фиръавн хабаридан ҳаққи-рост билан тиловат қилиб берурмиз. Дархақиқат, Фиръавн (Миср) ерида туғёнга тушиб, унинг ахолисини бўлак-бўлак қилди. У улар-дан бир тоифани (бани Исроил) хорлаб, ўғилларини сўяр, аёлларини тирик қолдирарди. Албатта, у бузғунчи кимсалардан бўлди».

Бу зулм ва қайғули кунлардан сўнг Аллоҳнинг нусрати келди:

«Биз эса у ерда хорланган кишиларга марҳамат қилишни, уларни (хор бечораликдан чиқариб, барчага) пешво зотларга айлантиришни ва уларни Фиръавн мулкининг ворислари қилишни истаймиз».

Ғалабалар мана шу тарзда бошланган...

Юқоридаги оятдан кейин, Аллоҳ таоло шундай дейди:

«Биз Мусонинг онасига ваҳий қилдикки...»

Кўп йиллик таҳқирланиш ва машаққатдан кейин ҳам яҳудийларни омон қолишига асосий сабаб - Мусо алайҳиссаломнинг онаси бўлган. Бутун бир жамиятни турғизиш бир онадан бошланади. Бир қанча азиятлардан сўнг жамиятни қайта тикланиши Нил дарёсининг қирғоғидаги кичик бир уйда яшаган, ёлғиз аёлдан бошланади. Аллоҳ таоло у аёл сабаби билан ер юзидаги азият чеккан халққа яхшилик қилиб, уларнинг мавқеини қайтариб беради. Аллоҳга қасамки, аёлларни хўрлаган халқ ҳеч қачон ғолиб бўлмайди. Камситган, хўрлаган аёлинг сенга камситилган, хўрланган фарзанд туғиб беради, холос. Эртадан кечгача уришган аёлинг ҳеч нарсага ярамаган бир бола тарбиялагандан бошқасига ярамайди. Ҳурмат қилмаган онанг ҳеч қачон сени ғалабага эришишинг учун дуо қилмайди. Билим олишдан ман қилган қизинг бу умматнинг фойдасиз одамларидан бири бўлади. Аёлларга яхши муомала қилинглар, сабаби улар мустаҳкам бинонинг пойдеворидир. Улар жамиятнинг тикланиш манбаидир.

Мусо пайғамбарнинг онасининг тарихи анча илгари бошланган. Аниқроғи, унинг туғилишидан уч юз йил ёки ундан кўпроқ. Ўша пайтда карвонлар Фаластин қудуқларидан бир ёш болани топиб олишиб, уни арзимаган пулга сотиб юборишади. У боланинг исми Юсуф эди. Шундай қилиб, у Мисрни эгаллаб олган гиксослар подшоларининг бирини хизматчисига айланади. Ундан сўнг ўша подшоликнинг вазирлик мақомигача етиб, тинч ҳаёт кечиришлиги учун оиласини Мисрга кўчириб келади. Уларнинг ҳаммаси Аллоҳнинг пайғамбари Ёқубнинг (Исроил деб ҳам аташган) фарзандлари эди. Ёқуб алайҳиссаломнинг ўн икки ўғли Исроил зурриётининг ўн икки отаси бўлиб ҳисобланади (етти отаси дегандек). Бироқ ундан бир неча йилдан кейин Фиръавн Ахмас I келиб, гиксослар давлатини парчалаганда, бани Исроил хиёнат қилиб, фиръавн Ахмаснинг Мисрни босиб олишига ёрдамлашгандан сўнг бошланади. Мана шу воқеа бани Исроилни фиръавнларга қул бў-лишига сабаб бўлган.

Шундай қилиб, бани Исроил қулчилиги 300 йил давом этади. У орада золим фиръавн Рамзес II тахтга ўтиради. У тушида бани Исроилдан бир фарзанд туғилиб, унинг ҳукуматини қулашига сабабчи бўлади. Шунда бу золим подшоҳ бани Исроилда туғилажак болаларни ҳаммасини қиличдан ўтказишга буйруқ беради. Натижада унинг саройида хизмат қилган қуллар озайиб кетади. Сўнгра подшоҳ бир йил ўтказиб, кейинги йилда туғилганларни ўлдиришга амр қилади. Қатл қилинмайдиган йилда яҳудийларнинг тарих китобларида айтилгандай, бани Исроилдан Ёҳавид номли бир аёл ўғил туғиб, унга Ҳорун деб исм қўяди. Ундан сўнг яна бир ўғил кўради. Бироқ ўша йили туғилган болалар қатл этилиниши керак эди. Ўғлини қандай сақлаб қолишни билмаган она қайғуга ботади. Шунда Аллоҳ таоло унга ваҳий қиладики, уни бешикка солиб Нил дарёсига оқизишлигини буюради. Бу аёл Аллоҳ таоло амрини иккиланмай бажарган. Лекин оналик меҳри тутиб, денгиз тарафга қараб оқаётган бешикни нима бўлишини кузатиш учун қизини жўнатади.

Унинг қизи қандай таажжубли ҳолга гувоҳ бўлган?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дунёдаги аёлларнинг энг улуғи деб кимни айтганлар?

Ат-Туробийнинг

"Ислом умматининг 100 буюк шахси" китобидан