loader
Foto

Гуноҳларнинг сассиқ ҳиди ва ибодатларнинг муаттар ифори бўлади

Гуноҳларнинг ози ҳам, кўпи ҳам, махфийи ҳам, ошкораси ҳам заҳар каби зарар бериши аниқдир. Аллоҳнинг сатр қилиши ва унда ҳийла қилгани билан мағрур бўлма. Чунки Аллоҳ таоло малакут оламидан сенга назар солиб туради.

Ибодатларнинг муаттар ифори бўлиб, уни беркитсалар ҳам тарқалади. Шунингдек, гуноҳларнинг сассиқ ва қўланса ҳиди бўлади, унинг эгалари беркитса ҳам уларни билдириб туради. Агар сен одамлар учун эмас, Аллоҳ учун гуноҳдан четлансанг, сенга савоб ёзилади. Ҳадиси шарифда: “Агар (банда) гуноҳни ният қилса ва уни (Аллоҳ учун) қилмаса, унга бир ҳасана ёзилади”, дейилган.

Имом Табароний Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен дўзах каби ундан қочадиган, ухлайдиган ва жаннат каби талабгори ухлайдиган (нарса)нм кўрмадим”, дедилар”.

Имом Муновий “Файзул Қодийр” китобида ушбу ҳадис шарҳида қуйидагиларни айтган: “Яъни, дўзах шиддатли, ундан қўрқувчилар эса уйқуда ва ғофилдирлар. Бу қочувчининг йўли эмас. Балки унинг йўли гуноҳлардан тоат-ибодатларга қочишдир. Унда таажжуб маъноси бор. Яъни, дўзахнинг кучли даҳшатлар билан сифатланган ҳолати ва ундан қочувчининг уйқуси, ғафлати ва талвасасида бебош бўлиши қандай ҳам ажабланарли?!

Жаннатнинг шундай сифатлар билан сифатланиши ва талабгорининг ундан ғофил бўлиб юришидан ҳам ажабланарли иш борми?!”



Матн: Билгинки, эй биродарим, гуноҳлар ғафлатни келтириб чиқаради, ғафлат қаттиқликка (қалб қаттиқлиги) сабаб бўлади, қаттиқлик эса Аллоҳдан узок, бўлишга, Аллоҳдан узок, бўлиш дўзахга сабаб бўлади. Бу ҳақида фикр қиладиганлар - тириклар, ўликлар эса дунё муҳаббати билан ўзларини ўлдириб бўлганлар.

Ҳорис Муҳосибийнинг

"Рисолатул мустаршидийн" китобидан

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР