loader
Foto

Фиръавн қизининг ҳизматчиси

«Одамлар «иймон келтирдик» дейишлари билангина, имтиҳон қилинмаган ҳолларида қўйиб қўйилишларини ўйладиларми?»(«Анкабут» сураси, 2-оят.)

Кўпчилигимиз Аллоҳнинг буйруқларини жорий эта бошлаганимизда, ҳақиқий мусулмон, ҳақиқий мўмин бўлдик деб ўйлаймиз. Баъзилар уч сўм садақа бериб, қўлини кўкка баланд кўтариб: «Эй Парвардигор. Охиратга захира қилиб қўй», - деб дуо қиладилар. Баъзилар эса закотини бериб, Фирдавс жаннатида унга оқ сарой қуриб қўйишини Аллох таолога шарт қилиб қўяди. Шунингдек, яна баъзилар атиги бир марта таҳажжуд намозини ўқиб, гўёки унга жаннатда Расулуллоҳ соллаллоҳ) алайҳи васалламнинг ёнида уй қурилганини тасаввур қилади. Яна баъзилар Аллоҳнинг динига даъват қилганда одамлар унга қарши чиқиб. ҳақорат қилганларида, биринчи куниёқ қўлини осмонга кўтариб: «Эн Аллоҳим, динингни етказдим, Ўзинг гувоҳсан! Заифлигим ва одамлар олдида қадрим йўқлигидан Ўзингга арз қиламан!» - деб дуо қила бошлайдилар. Буларнинг барчаси сиддиқлар ва шаҳидлар даражасига етдик деб ўйлашади. Лекин ҳақиқий иймон бу нарсалардан анча юқорида... Дарҳақиқат, ҳар бир инсоннинг иймонига қараб синовлар келада Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деб марҳамат қилади:

«Одамлар «иймон келтирдик» дейишлари билангина, имтнҳон қилинмаган ҳолларида қўйиб қўйилишларини ўйладиларми. Ҳолбуки, Биз улардан аввалги кишиларни имтиҳон қилган эдик-ку. Бас, албатта, Аллоҳ рост сўзлаган кишиларни ҳам, ёлғончи кишиларни ҳам аниқ билур. Ёки ёмон амаллар қиладиган кимсалар издан қочиб қутулишини ўйладиларми? Нақадар ёмон ҳукм чиқарадилар-а! Ким Аллоҳга рўбарў бўлишдан умидвор бўлса, бас, ллбатта, Аллоҳ фурсати шак-шубҳасиз, келгувчидир. У Эшитгув-чи ва Билгувчидир. Ким жиҳод қилса, фақат ўзи учун жиҳод қилур. Зеро, Аллоҳ барча оламлардан беҳожатдир».(«Анкабут» сураси, 2 - 6-оятлар.)

Бизнинг қаҳрамонимиз Аллоҳ таолонинг: «Ҳолбуки, Биз улардан аввалги кишиларни имтиҳон қилган эдик-ку», - деган оятида айтилган инсонлар сирасига киради. Аллоҳ таоло бу инсонни тарихдаги энг золим бандаси Фиръавн билан имтиҳон қилган.

Биз Фиръавн қизининг хизматчиси ҳақида гаплашамиз. У куёви билан иккаласи Фиръавннинг хизматини қилишар эди. Куёви Фиръавннинг яқин одамларидан бўлишига қарамай, аёли унинг қизининг хизматчиси эди. Кунларнинг бирида улар Аллоҳнинг марҳамати билан Исломни қабул қилиб, иймонини одамлардан сир тутишади. Золим Фиръавн хизматчи аёлнинг куёвини Исломидан хабар топган заҳоти, уни қатл қилади. Аёли бўлса Исломини яшириб, золим подшоҳ қизининг хизматини қилиб, беш фарзандни ўзи ёлғиз тарбиялашни давом эттиради. Бир куни Фиръавннинг қизини сочини тараётганда, қўлидан тароғи тушиб кетади. Шунда қалби иймонга тўла аёл: «Эй Худойим», - деб юборади. Буни эшитган Фиръавнинг қизи: «Худойим деб менинг отамни назарда тутдингизми?» - деб сўрайди. «Йўқ! Аллоҳни назарда тутдим. У мени ҳам, сени ҳам, ҳаттоки отангни ҳам Робби!» - деб Исломини ошкор қилади. Шунда у отасига бўлган воқеани етказади. Саройида ёлғиз Аллоҳга қуллик қилган одам борлигини билган Фиръавн қаттиқ ғазабланади. Сўнгра хизматчи аёлни чақиртириб келиб, ундан сўрайди: «Сенинг Роббинг ким?» Хизматчи аёл: «Менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг - Аллоҳ!» - деб жавоб беради. Шунда Фиръавн уни динидан қайтмаса, қаттиқ азоблашини айтади. Қалби иймонга тўла аёл динда собит туришга қарор қилади. Шавқатсиз Фиръавн уни қозон тўла қайнаётган ёғ олдига олиб келишларини амр қилади. Аллоҳнинг азобини олдида Фиръавннинг азоби ҳеч нарса эмаслигини англаган бу аёл ҳар қандай қийноққа рози бўлади. Шунда Фиръавн уни беш фарзандини олиб келишларини буюради. Онасини азоб олдида кўрган болалар уни ўраб қучоқлаб олишади. Уларнинг энг кичиги ҳали сутдан чиқмаган эди. Боёқиш аёл уни бағрига босди. Золим подшоҳ қозонда қайнаб турган ёққа тўнғич ўғлини ташлашни буюради. Аскарлар уни онасига зорланишига қарамай, олиб бориб қайноқ ёққа ташлайдилар. Шўрлик онаизор кўзидан ёш қуйилганча қараб қолаверади. Укалари қўрқиб, кичкинагина қўллари билан юзларини тўсиб олишиб йиғлайдилар. Қалби иймонга тўла аёлни бундан ўзга чораси йўқ эди. Қозонга ташланган боласини эти шилиниб, суяклари қозоннинг бетига қалқиб чиқиб қолади. Худди шу кўриниш, навбати билан унинг ҳар бир боласини бошига етади. Бардошли аёлнинг қўлида энг кичик чақалоғи қолади. Золимлар уни ҳам тортиб олишаётганда, жигар-бағри эзилган онаизор жигарбандини сақлаб қолиш учун иккилана бошлайди. Шунда инсоният тарихида тўрт маротаба рўй берган мўъжизанинг бири, мана шу ерда юз беради. Кўкракдаги боласини сақлаб қолиш учун, динидан иккаланиб турган онаизорига чақалоғи шундай дейди: «Эй онажон! Сабр қилинг. Албатта, бу дунёнинг азоби охират азобидан енгилроқдир». Кўкракдаги чақалоғи ҳам ёққа ташланиб, унинг майда суяклари ҳам акаларининг суяклари билан қўшилади. Сўнгра золимларнинг олдида динида собит турган онага қутурган итдай ириллаб келишиб, уни ҳам қозонни олдига олиб боришади. Хизматчи аёл қозонни олдига борганда Фиръавнга қараб шундай дейди: «Сенга бир илтимосим бор. Мен ва фарзандларимнинг суякларини бир кафанга ўраб кўмиб қўйишингни сўрайман». Фиръавн унга жавобан: «Истагинг амалга оширилади, бу бизнинг вазифамиз». Сўнгра у ҳам қайнаётган қозонга ташланиб, Аллоҳ йўлида шаҳид бўлади. Суяклари жигарбандларининг суякларига қўшилиб кетади. Иймонига қараб келган синов ва унга сабр қилиш мана шундай бўлади.

Бундан, тахминан, 1500 йилдан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайхи васаллам Жаброил алайҳиссалом билан «Исро ва Меърож» кечасида Аллоҳнинг ҳузурига кўтарилаётганларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайхи васаллам ёқимли бир ҳидни сезадилар. Ёнларидаги ҳамроҳлари Жаброил фариштадан бу ҳакда сўрайдилар: «Эй Жаброил, бу хушбўй хид ниманинг ҳиди?» Жаброил фаришта жавоб беради: «Бу - Фиръавн қизининг хизматчиси ва унинг фарзандларининг ҳиди».

Албатта, Миср тупроқларини бундай золимларгина эмас, пайғамбарлар ва буюк мусулмон олимлари ҳам босиб ўтган.

Фиръавн қизининг хизматчиси чиққан халкдан ундан юз йилдан кейин яна бир буюк Ислом қаҳрамони чиққан. Аллоҳнинг динини тарғиб қилиш учун Мисрдан шарқнинг бир чеккаси бўлган Япониягача боради.

Ат-Туробийнинг

"Ислом умматининг 100 буюк шахси" китобидан