loader
Foto

Малҳаматул Кубро: Римликларнинг якуни...

Аллоҳ таоло айтади: «Токи улар иститоати етгунча сизларни динингиздан қайтаргунларича; сизлар билан уруш қилишдан тинмайдилар».(Бақара: 217) Насоролар қадимдан мусулмонлар билан уруш қилиб келадилар, бунга мисоллар жуда-жуда кўп, ўтмишга боқинг: Фарва ибн Амр Суламий насронийликдан исломга кирганда насоролар уни қийнаб ўлдиришди, лекин у собит туриб шаҳид бўлди. Визант императори Ҳероқилга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан исломга чақирув хати келганда, у мамлакатидаги энг катта черков ходими Валинеъмати-Эпископига хатни маслаҳат қилиш учун юборади, қачонки у хатни ўқигач Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни тан олиб тасдиқлайди ва: «мен у кишига эргашаман», деб очиқ айтади, шунда насронийлар аввал уни ҳибсга олиб кейин ўлдиради. Мўта ғазотида уч мингта мусулмон қаршисига икки юзмингта қўшин тортиб келишади, кейн эса Ярмукда яна тўқнашиб мусулмонларга енгиладилар. Анча кейинроқ Мисрда Димётда салиб юриши қилишади, кейин Ҳалабда, Ҳумсда, Шомда, Қуддусда мусулмонларни сўйиб ҳатто Нўмон маъракасида жасадларини пишириб еб ташлаган.

Исломий ўлка бўлган Андалус-Испанияга ҳужум солдириб мусулмонларни, у ердаги халқни хоссатан олимларимизни қиличдан бирма-бир ўтказишди..., хуллас-калом насронийлардан тарих давомида мана шундай бирин-кетин тинмай вахшиёна ҳамлалар мусулмонларга нисбатан тез-тез бўлиб турган.

Баъзи вақтларда насронийлар билан мўғул-татарлар келишиб мусулмонларга ҳужум қилган, янада аниқроғи салибчиларнинг ҳамлалари давомий бўлиб турган десак янглиш бўлмайди, худди заҳарли чаёнлардай тез-тез ҳамлалар қилишган. Қуддусни салиб юришида эгаллаб аҳолисини хор қилган, шаҳарни вайрон қилган, масжидларни отхонага айлантирган, тарих давомида етти-саккиз марта мусулмоналрга қарши насронийлар йирик салиб юришлари қилган, аввалги бобларда булар ҳақида етарлича айтиб ўтдик.

Испаниядаги Гранада вилоятини қулатишди, яқин тарихда эса бутун ислом оламига, барча сунний мусулмонларга омматан салиб юришлари бошланган, Наполеондан бошлаб ҳисобласак, Франция миллионлаган мусулмонларни Жазоирда, Мағрибда қатлиом қилиши, ингилизлар Усмонийларни қулатиши, Ўрта Осиё хонлари тор-мор этилиб русларга тобе бўлиши, Британия ва Франция махфий келишувлари билан Ўрта Шарқ ўлкаларини тақсимлаб олиши, «Исроил давлати» вужудга келиши, кейин 90 йилларда шарқий оврупада – Босняда, Албанияда, кейин русларнинг Кавказ диёрарида – Чеченистондаги қатлиом ва ҳоказо... натижада мусулмонларни бошқариш учун ўлкаларини мустамлакага айлантириб кичик лагерлар кўринишида давлатчаларга тақсимлаб ўзлариники қилиб олдилар, ет бойликларини ўзлари ўйлаб топган акция қоғозларига кўра ўзлаштириб олиб ўзлариники қилиб олиши, ҳозиргача мусулмонларни турли найранглар билан динларини бузиш ва диндан қайтариш учун қийинчиликларга солиб келишмоқда, бирлигини бузиш учун турли ихтилофларни киритмоқдалар, иштирикчилик ғамида юрадиган қулларга айлантириб қўйишди... мана шу ишлар бошида насроний душманларимиз бўлган!

Демак, маълум бўлди-ки; мусулмонлар билан насоролар ўртасидаги уруш тарих давомида тинмай давом этиб келмоқда, бошқа тарафдан яҳудийлардан адоват ва махфий зарарлар кўрсакда, булардан ҳам очиқ ва алам қиладиган қонли жароҳатлар кўрдик, ўртада улар билан кўп урушлар бўлди, балки яна бўлар, дунё ва охиратимизга тегишли зарарлари саноқсиз бўлди, лекин бунинг ниҳояси бор, албатта, у – Малҳаматул Кубро кунидир, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидай мусулмонлар фойдасига бўладиган сўнгги улкан жанг куни, унда биз ғалаба қиламиз ваниҳоят насоролар билан мусулмонлар ўртасидаги эски урушларга ҳам якун берилади, тугайди.

Ҳижрий 852 й. катта олимларимиздан Ҳофиз Ибн Ҳажар Асқалоний раҳимаҳуллоҳ 683 ҳиж. йилда яшаб ўтган бошқа бир олимдан шу сўзларини нақл қилади: «Ибнул Мунир айтди: Аммо, Рим қиссаси ҳозиргача жамланмади, қуруқликда айтилган ададда уруш қилганлари бизга етиб келмади, бу кейинчалик содир бўладиган ишлардан».(«Фатҳул Борий», 6/278) Мана, биз бугун 1444 ҳиж. й. / 2022 мил. йилда турибмиз, ҳадисларда ворид бўлган Малҳаматул Кубро жанги ҳануз айтилган сифатда бўлгани йўқ, деяоламиз, лекин бу кейинчалик Қостантуния фатҳидан олдин бўлади, албатта...



Уруш саҳнаси: келадиган бўлишса: кўрадигани ҳам бор...



Мусулмонлар эътиқодига биноан Катта Малҳама охир замонда Дажжол чиқишидан олдин мусулмонлар ва римликлар ўртасида бўлиб ўтадиган жаҳон урушидир. Насроний ва яҳудийларда ҳам бу эътиқод бор бўлиб, улар бу урушни Мажедун тоғида, яъни Армагедонда бўлиб ўтадиган қора кучга қарши курашиш лозим бўлган уруш, деб биладилар, бундан мақсад улар мусулмонларга қарши курашга тайёргарлик кўради...

Малҳама куни ҳақида бир неча набавий саҳиҳ ҳадислар ривоят қилингандир, чиндан бу ҳодиса Дажжол чиқишидан олдин мусулмонлар ва римликлар ўртасида келажакда инсоният тарихидаги сўнгги йирик жанг бўлиб фожияли ва мудҳиш суратда содир бўлади.

Лекин бу жангдан олдин; мусулмонлар бир ёндан ва римликлар ҳам бошқа тарафдан душманлари бир бўлган ёвга қарши ўзаро вақтинча сулҳ билан келишган тарзда жанг олиб борадилар ва душманларини енгиб қўйишади, шундан кейин мусулмонлар ва римликлар ўртасида бир муддат сулҳ гаровига биноан тинчлик Ҳудна даври суради, гўё у даврда мусулмон мамлакатлар билан римга тобе давлатлар ўртада сулҳ қилиб учинчи бир тарафга (Бугун айрим олимлар: учунчи тараф ҳақида Хитойга қарши, деган. Лекин бу ҳақида аниқ жазм қилмаслик тўғридир, чунки бу ғайбдаги иш бўлгани ва бу ҳақида аниқ хабар келмагани эътиборидан жазм қилиб бўлмайди) қарши жанг олиб борадилар ва душманлари устидан ғолиб келадилар, сўнгра бир муддат келишувда яшайдилар.

Бироқ, вақти-ки; насронийлар ғалабани ўзларининг диний рамзи бўлмиш Ҳочни ғалаба келтирди, деб даъво қиладилар, бундан норози бўлган мусулмон қўмондонлардан бири ғалаба Аллоҳ таоло тарафидан келганлигини исботлаш учун уларнинг Ҳочини синдириб қўяди, шу сабаб насронийлар келишилган тинчлик сулҳини бузиб авж оладилар ва натижада ўртага айтилган улкан жанг сизади; яъни Малҳама бошланади.

Қуйида уруш саҳнасига тегишли турли саҳиҳ ва ҳасан ҳадислар матнидан парчаларни жамлаб уруш саҳнасини шакиллантиришга ҳаракат қиламиз: - Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтади: «Рим билан тинчлик сулҳи тузасизлар, сўнгра сизлар ва улар ортингиздаги душманга(Синдий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Яъни сизлар ва улар ўртасидаги сулҳ сабаб улар билан шерик бўлиб ва келишиб бошқа душманга. Ëки сизлар ўз душманингизга ва улар ҳам ўз душманига алоҳида- алоҳида бўлиб уруш қиласизлар». («Ҳошияту аъла Ибн Можа», 2/520).) қарши [бир ривоятда уларнинг ортидаги душманга](Албоний, «Саҳиҳул жомеъ», 3612) ғазот қиласизлар(Уламолар учинчи тарафдаги бу душман ҳақида бир далилга етишмадилар, яъни бу ҳақида аниқ далил йўқ, дейишимиз мумкин, шунинг учун тахминлари ҳам жазм билан айтилмаган, мисол учун баъзилар Хитойга қарши, деган, яна Руслар, яна Америка, яна ва яна... Бунинг илми фақат Аллоҳ таолода, Ундан бошқаси билмайди. ) ва нусрат қозонасизлар ҳамда ғанимат оласизлар, сизларга таслим бўладилар. Сўнгра токи кўклам бир адриликка келиб-тушгунингизча тарқаласизлар, шу вақт насоро аҳлидан бўлган [бошқа ривоятида: римдан бўлган, яна бирида: салиб аҳлидан](Ибн Можа, 4089. Албоний, «Саҳиҳул жомеъ», 3612) бир киши ҳочни юқори кўтариб: Ҳоч ғалаба қилди, дейди. Шунда мусулмонлардан бир кишининг ғазаби келади ва уни парчалайди [бир ривоятда: ғалаба Аллоҳники, дейди].(Ибн Ҳиббон, «Саҳиҳ», 6708)Ана ўшанда Рим аҳдини бузади ва Малҳамалар учун тўпла- нилади».(Ибн Можа, 4089. Абу Довуд, 4292) Яна бир лафзда: «Сўнгра сизлар билан Бани Асфар ўртасида ҳудна(Ҳудна: душман билан вақтинчалик ўзаро урушмасдан тинчлик битими тузиш) бўлади, бас улар аҳдларини бузади ва сизларга саксонта байроқ остида келади,(Эҳтимол у кунда римга тобеъ бўлган саксонта давлат мусулмонларга қарши тўпланиб келиб жанг қилади, албатта уларнинг адади мусулмонлардан кўпроқ бўлади. Қиёматнинг аломатларидан римликлар сони кўпаяди: «Қиёмат римликлар одамларнинг энг кўпи бўлиб турганда қойим бўлади»)ҳар бир байроқ остида ўн икки мингтадан», дейилган.(Бухорий, 3176. Яна бир ҳадисда саккиз юзмингта дейилган: «Сизларга қарши тўпланиб, улар саксонта байроқда келади, ҳар бир байроқ билан ўн мингтаси келади». (Албоний, «Саҳиҳул жомеъ», 3612). Баъзилар бу ҳадис асл китобдаги (Бухорийдаги) ҳадисга қарши бўлгани учун: заиф, деган. Лекин бу ҳадис саҳиҳдир, фақат бутун сонли ибора билан ифодаланган холос. Ҳадисларнинг умумий маъноси бир миллионга яқин душман тўпланади. Тарихда бундай катта қўшин мусулмонларга қарши чиқмаган, шунинг учун бу энг йирик жанг, деб айтилади)

Ибн Масъуд розиаллоҳу анҳу айтади: «Аниқ-ки, соат-қиё-мат токи мерослар тақсимланмагунча ва ғанима билан хурсанд бўлмагунча бўлмайди. Сўнгра қўлини Шом тарафга қарата кўрсатди ва айтди: аҳли ислом учун жамланадиган душман ва улар учун ҳам аҳли ислом жамланади. Ровий айтди: Римни қасд қиляпсизми? – дедим. У киши: ҳа, деди».(Муслим, 2899) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтади: «Токи Рим Аъмоқ(Аъмоқ: яъни атрофлари, демак. Ëқут айтади: Эҳтимол бу кўплик шаклида келган, ўзи бундан мурод аъмоқдир, у – Добиққа яқин Ҳалаб ва Антокиё орасидаги айлана жойдир. Антокиё ҳозирда Туркия ҳудудида. («Мўъжамул булдан», 1/222, 226). Муборак Пурий айтади: «Аъмоқ – Туркия ҳудудининг Шом тарафидаги, Антокиёнинг шимолидаги, шарққа мойил бўлиб Добиққа уланган теварагидир». («Миннатул мунъим», 4/351). ) ёки Добиққа(Имом Нававий айтади: «Аъмоқ ва Добиқ Ҳалабга яқин Шомдаги икки ўриндир». («Шарҳу саҳиҳи Муслим», 18/21). Добиқ Ҳалабнинг шимол тарафида бўлиб аслида у дарё исмидир. (Қаранг: «Шазаротуз заҳаб», 8/114. «Тожул уърус», 25/275). Ҳозирги Суриядаги Ҳалабдан шимол тарафга отда босиб борса 22 км, сайёр-авто уловда борилса 44 км, Туркия чегарасига 10 км яқинликда. Аъмоқ эса Добиқ билан Антокиё орасида. ) келиб-тушмагунча қиёмат бўлмайди».(Муслим, 2897) Мусулмонларнинг ҳарбий қароргоҳи эса: «Катта Малҳама куни мусулмонларнинг асосий-қароргоҳи Дамашқ, деб номланган шаҳардаги Ғу- то,(Ибнул Асир айтади: «Ғуто – Дамашқ атрофидаги бўстонлар ва сувлар номидир». («Ниҳояту фи ғорибил ҳадис», 3/396). Ëқут айтади: «Ибнул Аъробий айтади: наботатлар тўпланган жой. Ибн Шу- маил айтади: ғуто хотиржам ердаги сокин жойдир. Ғуто – Дамашқни ўраган жой, айланасига 18 мил, барча жиҳатдан уни улкан тоғлар иҳота қилган, айниқса шимол тарафдан, чунки у ердаги тоғлар жуда улкан, сувлари ана ўша тоғдан чиқади, Ғутода бир неча анҳорлар оқади, бўстонлари ва экинларини суғоради, қолгани ҳам ундан суғорилади, кичик денгиз-кўл, ғутонинг барчаси, дарахтлар ва анҳорлар бир-бирига боғлиқдир». («Мўъжамул булдан», 4/219)) деган ерда бўлади; ана ўша [шаҳар] – у кунда мусулмонларнинг энг яхши манзилгоҳлари-қароргоҳларидан биридир».(Албоний, «Саҳиҳул жомеъ», 4205) «Шунда уларга (яъни римга қарши) Мадинадан бир қўшин чиқади-ки, у кунда ер аҳлининг энг яхшисидир. Қачон-ки улар саф тортиб турганларида, Римликлар: биз билан бизга қарши урушганлар орасига тушманглар [бир ривоятда: илгари биздан бўлганлар билан орасига], деди. Мусулмонлар: Йўқ, Аллоҳга қасам сизлар билан биродарларимиз орасини тек-ташлаб қўймаймиз, деб уруш қиладилар...». «Ана ўша вақтда сизларга қаттиқ қайтишлик, уруш бўлади; мусулмонлар ўлим учун (уришишга) шарт қўядилар, магар ғолиб бўлиб қайтиш мустасно қилинади. Улар урушади, токи уларнинг орасига тун кириб айрийди, улар ҳам, булар ҳам – ҳеч бири ғолиб бўлмай тўхтайди, шарт бекор бўлади. Сўнгра улар (яна) урушади, токи уларнинг орасига тун кириб айрийди, улар ҳам, булар ҳам – ҳеч бири ғолиб бўлмай тўхтайди, шарт бекор бўлади. Сўнгра улар (яна) урушади, токи улар кеч киритади-тунга кирадилар, улар ҳам, булар ҳам – ҳеч бири ғолиб бўлмай тўхтайди, шарт бекор бўлади. Тўртинчи кун бўлганда қолган аҳли ислом уларга қўшилиб кетади». Яна: «ҳат- токи отаси бир бўлган (яқин-қариндошлар, мусулмон қавм-уруғлар ҳам қўшилиб кетади), улар юзтадан бўлиб тайёрланади, улардан фақат бир киши қолганини кўрадилар». «Бас, Аллоҳ уларнинг (римликларнинг) бошларига мағлубиятни солади, ўлимгача урушадилар; унга ўхшагани кўрилмайди, ёки: унга ўхшагани кўрилмаган, деди. Ҳаттоки уларнинг ёнларидан қуш учса, уларни кесиб ўтолмай ўлиб пастга тушади».(Муслим, 2899) Яна бир ривоятда: «улар билан урушадилар ва уларни енгадилар, ҳаттоки қонлар от белигача етади».(Абу Яъло, «Муснад», 5253, 9/163.) Мусулмон жангчилар у кунда учга бўлиниб турли даражада бўлади: «учдан бири қочади; Аллоҳ уларни ҳаргиз кечирмайди, учдан бири ўлдирилади; Аллоҳнинг наздида энг афзал шаҳидлардир, учдан бири фатҳ қиладилар; улар ҳаргиз фитналанмайди ва улар Қонстантунияни фатҳ қиладилар».(Муслим, 2897) Яна шундай дейилган: «Бундан кейин қандай мерос тақсимлансин ва қандай ғанимат бундай хурсандчилик берсин, сўнгра Қонстантунияни фатҳ қиладилар!».(Абу Яъло, «Муснад», 5253, 9/163.) Ушбу уруш Малҳаматул Кубро, деб номланишининг сабаби: «одамлар бир-бирига киришиб кетади, яна бир маъноси: ўликлар ирғитилган лаҳм-гўшт парчаларидай бўлади».(Ибн Форис, «Maқоису луғат», 5/238) Ибнул Асир наздида эса: «у – уруш ва жанг майдонидир». («Ниҳояту фи ғорибил ҳадис», 4/239-240. Аммо, Малҳама мусулмонлар ва кофирлар ўртасида содир бўладиган ҳар қандай урушга нисбатан айтилиши ҳақида бирор санад йўқдир. Бир қанча тарих- чилар мусулмонлар билан бўлган баъзи катта маракаларни ҳам малҳама, деб номлагани келади, улар- дан мисол учун Имом Табарий ўзининг «Тарихул умам вал мулук» китобида, 5/604. Заҳабий, «Сияр»дa, 12/551) Демак, ушбу уруш ниҳоятда даҳшатли бўлади, одам боласи кўрган энг буюк жанглардан бўлади ва унда ғалаба қилган мутлақ ғолибдир, яъни улар мусулмонлардир, аҳли суннадир: ««Умматимдан бир тоифаси ҳақ узра нусратланган бўлади».(Ибн Можа, 10. Ҳоким, «Мустадрак», 8653. ) «Ҳақ узра устун бўлган ҳолларида уруш қиладилар».(Муслим, 156, 1923.) Бу иш аслида ўтган салб урушлари учун бизга берилган интиқом фурсати бўлади: «Биз катта ушлаш билан ушлайдиган кунда; Ўзимиз интиқом олгувчилармиз».(Духон: 16) «Агарда, сизни (дунёдан вафот қилдириб) кетказсак-да, Биз улардан интиқом олгувчилармиз».(Зухруф: 41.) «Ўз Раббисининг оятлари билан эслат-ма берилса, сўнгра ундан юз ўгирган кимсадан золимроқ ким бор?! Аниқ-ки, Биз мужримлардан интиқом олгувчилармиз».(Сажда: 22)

Умар Шоҳирнинг хафизаҳуллоҳ

"ФAЛAСТИН ўтмиш ва келажак" китобидан