loader
Foto

Рофиза ва яҳудийлар аслида Дажжолни кутмоқдалар

Рофизалар кутаётган Маҳдий билан яҳудийлар кутаётган Масиҳ борасидаги уларнинг эътиқодларида яқин ўхшашлик бор, гарчи икки шахсият орасида саҳиҳ далилларга кўра мутлақ фарқли маълумотлар бўлган одамлардир, бири солиҳ кишини тамсил қилса, иккинчиси дажжолни тамсил қилади, лекин бу икки тоифа - яъни яҳудий ва рофизаларнинг эътиқодида улар мунтазир бўлиб кутаётган ўзларининг «Масиҳ ва Маҳдийларига» нисбатан бўлган эътиқодларидаги ўхшашлик бор, баъзи тадқиқотчи олимлар бу ҳақида изланиш олиб бориб қуйидагиларни келтиради...

Др.Абдуллоҳ Жамилий айтади: «Яҳудийлар кутаётган Масиҳнинг сифатлари ва рофизлар кутаётган Маҳдийнинг сифатлари борасида фикр юритган киши; яҳудийларнинг Масиҳи билан рофизаларнинг Маҳдийси орасида кўп ўхшашликни кўради, қуйида улардаги ўхшашлик-кўринишларини хулоса қиламиз:

Биринчи: Яҳудийларнинг Масиҳи қайтганда; барча ердан яҳудийларни тўплайди, уларнинг тўпланиши яҳудийларнинг муқаддас шаҳри «Қуддусда» бўлади. Рофизаларнинг Маҳдийси чиқса, унинг олдига барча ердаги рофизалар тўпланади, тўпланадиган шаҳри рофизалар наздида муқаддас шаҳарда бўлади «Кўфада».

-    Ҳужжат: Илгари яҳудий бўлиб кейин исломга кирган Самуъал ибн Яҳё Мағрибий айтади: «Улар, қачонки кутган одамлари келганда уларни тўплаб Қуддусга жамлайди, уларга давлат қуради, бутун олам улар учун бўшаб қолади ва улардан узоқ муддат ўлим тийилиб туради, деб эътиқод қиладилар». («Базлул мажҳуд фи ифҳамил яҳуд», 127).

Шиаларнинг «Биҳорул анвор», (52/291) - китобида келади: «Абул Ҳасаннинг мавлосидан, айтади: Абул Ҳасан алайҳиссаломдан ушбу оят ҳақида сўрадим: «Қаерда бўлсангизларда, Аллоҳ барчангизни тўплаб келтиради».(Бақара: 148.) Айтдики: Бу, Аллоҳга қасам, биз кутган киши келганда; Аллоҳ унга шиаларимизни барча шаҳарлардан тўплаб келади».

Иккинчи: Яҳудийларнинг Масиҳи чиқса, у барча яҳудийларни тирилтиради ва улар қабрларидан тирилиб Масиҳнинг қўшинига қўшиладилар. Рофизаларнинг Маҳдийси қайтган вақтда, ўлган рофизаларни қайта тирилтиради, улар ҳам қабрларидан чиқиб Маҳдийнинг аскарларига қўшилади.

-    Ҳужжат: «Ҳизқиялнинг сафари», 37 исҳоҳ, 12 адад, айтилганки: Муҳтарам Рабб айтади: «У вақтда, мен қабрларингизни очаман, қабрларингизда сизларни чиқараман, эй халқим! Ва сизларни Исроилнинг ерига келтираман».

Шиаларнинг «Биҳорул анвор», (52/337) - китобида келади: «Агар унинг тирилиши бошланса, жумодул охирда ёғин бўлади, яна ражаб ойининг ўн кунида ҳам, шундай ёмғир ёғади-ки, одамлар ҳали бунақасини кўрмаган. Кейин Аллоҳ у билан қабрлардаги мўминларнинг гўшти ва баданларини ўстириб чиқаради, мен гўё уларга Жуҳайна тарафдан туриб юзланяпман, деб - тупроғидан таъсирланиб ҳисларини ҳаракатлари билан ифодалайди.

Учинчи: Яҳудийларнинг Масиҳи келганда; яҳудийлар гувоҳ бўлиши учун осийларнинг жуссаларини чиқаради. Рофизаларнинг Маҳдийси келганда эса; Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларини қабрларидан чиқариб азоблайди.

-    Ҳужжат: «Юъийл сафари», 3 исҳоҳ, 1-2 адад: «У кунда, у замонда, яҳуза ва авришлийм сургун қилинганда, барча умматлар тўпланди ва уларни Юҳушафот водийсига олиб келаман, у ерда меросим ва халқим Исроил тарафини олиб умматлар орасини ажратган ва еримни бўлишиб олганлар устидан маҳкама қиламан».

Шиаларнинг «Биҳорул анвор», (53/12) - китобида: «Сўнгра Маҳдий бобосининг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи шаҳрига боради, бобоси соллаллоҳу алайҳи ва олиҳининг қабрига келади ва айтади: у билан қабрда ким бор? Айтадилар: икки соҳобаси ва икки ҳамроҳи - Абу Бакр ва Умар. У: Абу Бакр ва Умар ким ўзи! Қандай қилиб бобом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи бу икки махлуқ орасига кўмилади, ҳеч бўлмаса бу иккисидан бошқаси кўмилса эди. Кейин уч муддат ўтгач одамларга айтади: иккисини қабридан чиқаринглар. Иккаласини қандай бўлса жасадлари ўзгармаган ҳолларида чиқарадилар, ранглари ҳам ўзгармага бўлади».

Тўртинчи: Яҳудийларнинг Маҳдийси яҳудийларга зулм қилган ҳар бир кишидан қасос олиб ҳукм қилади. Рофизалар Маҳдийси ҳам рофизаларга зулм қилган ҳар бир кишидан қасос олиб ҳукм қилади.

-    Ҳужжат: Шиаларнинг «Биҳорул анвор», (52/355) - китобида: «Абу Абдуллоҳ алайҳиссаломдан, айтди: агар у киши чиқса, у билан араблар ва қурайш орасида фақатгина қилич бўлади».

Бешинчи: Яҳудийларнинг Маҳдийси оламнинг учдан бирини ўлдиради. Рофизаларнинг Маҳдийси ҳам оламнинг учдан бирни ўлдиради.

-    Ҳужжат: «Закария сафари», 13 исҳоҳ, 8 адад: «Рабб айтади: Улардан учдан иккиси кесиладилар, ўладилар ва учдан бири қолади».

Шиаларнинг «Биҳорул анвор», (52/113) - китобида: «Абу Абдуллоҳ алайҳиссаломдан эшитдик: «Бу иш одамларнинг учдан бири кетмагунча бўлмайди, деди. Биз: учдан иккиси кетса ким қолади? - дедик. У: қолган учдан бири сизлар бўлишингизга рози эмасмисизлар?!».

Олтинчи: Яҳудийларнинг Масиҳи чиққанда яҳудийларнинг жисмлари ўзгаради, эркакларининг бўйи икки юз зиро-тирсаккача етади, шу каби умрлари ҳам узаяди. Рофизаларнинг Маҳдийси чиққанда ҳам рофизаларнинг жисмлари ўзгаради, уларнинг эркакларининг қуввати қирқта эркакка етади, одамлар унинг қадамлари орасида қолиб кетади, Аллоҳ уларнинг кўриши ва эшитишини ҳам кучайтириб-узайтириб қўяди.

-    Ҳужжат: «Талмуд» китобларида келади: «У кунда одамларнинг умри асрларга чўзилади, ёш бола юз ёшида ўлади, эркаклар икки юз зирўга тенг бўлади. (Зафар Исломхон, «Талмуд - тарихи ва таълими», 60).

Шиаларнинг «Биҳорул анвор», (52/317) - китобида: «Али ибн Ҳусайн алайҳимассалам айтади: «Биз кутган киши қойим бўлганда-келганда Аллоҳ шиаларимиздан айб-нуқсонларни кетказади, қалбларини ялт этиб турган темирдай қилади, уларнинг эркакларига қирқта эркакнинг қувва-тини беради, улар ернинг ҳокимлари ва бошлиқлари бўлади».

Еттинчи: Яҳудийларинг Маҳдийси келган даврда яҳудийларга яхшилик кўпаяди, тоғлардан сут ва асал оқади, ер жундан бўлган кийимлар ва ашёлар чиқаради. Рофизаларнинг Маҳдийси келган даврда рофизаларда яхшилик кўпаяди, Кўфада сув ва сутдан рофизалар ичадиган икки дарё пайдо бўлади.

-    Ҳужжат: «Юъийл сафари», 3 исҳоҳ, 18 адад: «У кунда тоғлардан асал оқади, таллалдан сутлар оқади, яҳуза ўлкасидаги барча ариқлардан сув оқади, Раббнинг уйидан майин сув чиқади Синт водийсини суғоради».

Кайлонийнинг «Кофий», (1/341) - китобида келади: «Абу Жаъфар алайҳиссалом айтди: «Кутилган киши Маккага келиб кейин Кўфага қараб юрганда, нидо қилувчиси нидо қилади: сизлардан бирортагиз таом ва шароб кўтармайдими, Мусо ибн Имроннинг тошини кўтаради, у туядай оғир, қайси манзилга тушмасин унинг кўзини чиқаради, ким оч бўлса тўяди, ким ташнада бўлса қонади, у токи Кўфанинг орқасидан юки тушгунча озуқаси бўлади».

Саккизинчи: Яҳудийларинг Маҳдийси йўқ нарса, вужуди йўқ. Рофизаларники ҳам шундай. Рофизаларнинг Маҳдийси билан яҳудийларники ўртасидаги алоқани рофизаларнинг ўзлари қуйидаги ишларни айтиш билан очиқ тасдқилайдиган:

1)    Маҳдий чиққанда Аллоҳ унга иброний исми билан нидо қилади.

2)    Ва у шаҳарларни яҳудийларнинг тобути-сандиғи билан фатҳ қилади.

3)    Ва у Довуд оиласининг ҳукми билан ҳукм қилади.

-    Ҳужжат: Нўмонийнинг «Ғайба» китобида санади билан келади, Абу Абдуллоҳ алайҳиссалом айтди: «Агар Имом ўзини билдирса Аллоҳ унга иброний исми билан нидо қилади». Аҳсоийнинг «Ражъа» китобида Маҳдий билан бўладиган нарсани васфлаб келади: «Аллоҳ - Армиё Табарий денгизига улоқтиришни буюрган Тобутни чиқаради, унда Мусо ва Ҳорун оиласи қолдирган нарсалар бор, лавҳнинг парчалари, Мусонинг асоси, Ҳоруннинг қуббаси, Ман-неъматидан ўнта луқма, Бани Исроил ўзларидан кейингиларга беркитиб қўйган Салвонинг қолдиқлари, у ҳам ўзидан олдингилар фатҳ қилгандай шаҳарларни Тобут билан фатҳ қилади, исломни шарқ, ғарб, жануб ва қиблага тарқатади».

Яна Кайлонининг «Кофий» китобида шундай боб келади «Имомлар алайҳиссалом ҳақида - улар чиққанда Довуд ва Довуд оиласи ҳукми билан ҳукм қилишлари», дейилган ва унда бунга доир баъзи ривоятлар бор».(Др. Абдуллоҳ Жамилий, «Базлул мажҳуди фи исбати мушабаҳатир-рофиза лиляҳуд», 225-275.)

Умар Шоҳирнинг

"ФAЛAСТИН ўтмиш ва келажак" китобидан