loader
Foto

Ҳеч бир ҳолатда бандадан ибодатлар соқит бўлмайди

Банда ақлли ва болиғ бўлса, Аллоҳ таолонинг амр ва наҳйлари унинг зиммасидан соқит бўлмайди. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:

“(Шунингдек) Сизга аниқ нарса (ўлим) келгунига қадар Раббингизга ибодат қилаверинг!” (Ҳижр сураси, 99-оят).

Барча муфассирлар бу оятдаги “яқийн” (аниқ нарса)дан мурод ўлим эканига иттифоқ этганлар. Ибоҳиячилардан бир қисми банда ниҳоят даражада Аллоҳ таолога муҳаббат мақомига эришиб, қалби ғафлатдан холи бўлса ва имонни куфрдан устун қўйса, амр ва наҳй ундан соқит бўлади, сўнг катта гуноҳ қилса ҳам Аллоҳтаоло у кимсани жаҳаннам оловига ташламайди, деб эътиқод қилади.

Улардан бир қисми эса ундай кишидан намоз, рўза каби зоҳирий ибодатлар соқит бўлади ва унинг ибодатлари тафаккур қилиш ва ахлоқини тузатиш бўлади, деб айтган. Ана шундай эътиқод қилиш куфрдир, зиндиқликдир, бузуқликдир, жаҳолатдир. Ҳужжатул Ислом Имом Ғаззолий: “Ундай кимсаларни ўлдириш юз кофирни ўлдиришдан яхшидир” дейди.

Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг: “Аллоҳ таоло бирор бандани яхши кўрса, унга гуноҳ зарар қилмайди” деганларининг маъноси: “Аллоҳ таоло уни гуноҳ қилишдан асрайди, демакдир. Ёхуд Аллоҳ таоло яхши кўрган бандасини гуноҳ қилганидан сўнг тавба қилишга муваффақ қилади, демакдир.

Имом Абу Ҳанифанинг

"Ал-Фиқҳ ул-акбар ва унинг шарҳи" китобидан