loader
Foto

Идлибда тўрт ой ичида мингдан ортиқ тинч аҳоли ўлдирилди

Унинг сўзларига кўра, 29 апрелдан 29 августгача бўлган даврда ҳалок бўлганлар орасида 13 та аёл ва 304 та бола ҳам бор.

«1089 нафар фуқаро шахсдан 1031 таси Идлиб ва Хама провинцияларидаги аҳоли пунктларини Башар Асад ва унинг иттифоқлари томонидан ўққа тутиш ва авиазарбалар оқибатида ҳалок бўлди. Ҳукуматга тааллуқли бўлмаган гуруҳлар қўлидан ҳалок бўлган тинч аҳоли сони 58 кишини ташкил қилди», - деб изоҳ берди БМТ Олий комиссари.

Бачелет шунга эътибор қаратдики, жорий йилнинг 29 апрелида Суриянинг шимолий-ғарбий қисмида 51 та тиббиёт муассасаси вайрон қилинди.

БМТ Оли комиссари Сурия низосини замонамизнинг энг йирик фожиаларидан деб атади.

«Бу статистика даҳшат солади, шармандалик уйғотади. Вазият жуда фожили», - деб таъкидлади у, дунёнинг етакчи давлатлари ва минтақа мамлакатларини Сурияда оммавий қотилликларни тўхтатиш мақсадида келишмовчиликларни тўхтатишга чақириб.

Суриядаги уруш 2011 йил, ҳарбийлар намойишчиларга қарши ўт очганидан кейин, тинч намойишлар қуролли тўқнашувга айланиб кетганидан кейин бошланган. Қочоқлар иши бўйича БМТ Олий комиссар Бошқармаси маълумотлариг кўра, Сурияда низо йиллари давомида 6,6 миллион киши мажбурий кўчиб кетди, 5,6 миллион киши эса қочоқларга айланди.