Сулаймон ибн Абдулмалик, Абу Айюб - Бани Умайянинг энг яхши подшоҳларидан бўлган. Отасининг васиятига биноан акасидан сўнг тўқсон олтинчи йили жумадул охир ойида халифа бўлди. Отасидан ва Абдурраҳмон ибн Ҳубайрадан бир оз (ҳадис) ривоят қилган. Ўзидан эса ўғли Абдулвоҳид ва Зуҳрий ривоят қилганлар.
У фасеҳ, адолатпарвар, ғазотсевар эди. Туғилган йили бОйилдир. Унинг яхши ишларидан, шундоқким, Умар ибн Абдулазиз унга вазир каби эди, унинг кўрсатмаларига қулоқсолар эди. Жумладан, Ҳажжожнинг одамларини ишдан олди, Ироқцаги маҳбусларни озод қилди. Намозни аввлалги вақтларида ўқилишини тиклади. Бани Умайя уни кеч ўқийдиган қилиб қўйишганди. Ибн Сийрин деди: Аллоҳ Сулаймонни ярлақасин! У ўз хали-фалигини намозни вақтига қайтариш билан бошлаб, Умар ибн Абдулазизни ўз ўрнига қўйиб кетиш билан якунлади.
Сулаймон қўшиқ айтишдан қайтарар эди.
Унинг кўп овқат ейиши машҳур бўлган.
Яҳё Ғассоний деди: “Сулаймон кўзгуга қараб ўз ёшлиги ва ҳуснидан завқланиб ўзига-ўзи ёқиб кетди ва деди: “Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам - пайғамбар, Абу Бакр - Сиддиқ, Умар - форуқ, Усмон - уятчан, Муовия - ҳалим (юмшоқ), Язид - ўта сабрли, Абдулмалик - ташкилотчи, Валид - бешафқат бўлишган. Мен эса навқирон подшоҳ бўлдим”. Ана шундан кейин, бир ой ўтмаёқ вафот топди”.
99 (718-17) йили, сафар ойининг ўнида, жума кунида қазо қилди. Унинг вақтида Журжон, Ҳадид қўрғони, Сардония, Шаққо, Табаристон ва Сақолиба шаҳри фатҳ қилинди.
Вафот этган машҳур кишилардан: Қайс ибн Аби Ҳозим, Маҳмуд ибн Лабид, Ҳасан ибн Ҳусайн ибн Али, Ибн Аббос мавлоси Курайб, Абдурраҳмон ибн Асвад Нахаий ва бошқалар.
Абдурраҳмон ибн Ҳасан Киноний деди: “Сулаймон Добиқда ғазот қилаётиб вафот этди. У касал ётганда Ражо ибн Ҳайвага деди: “Мендан кейин бу ишни ким олади? Ўғлимга қолдирсаммикан?”
- Ўғлинг бу ерда эмас, - деди у.
- Наригиси-чи?
- У ҳали кичик.
- Сен ўзинг нима дейсан?
- Менимча Умар ибн Абдулазиз маъқул.
- Бундан ака-укаларим норози бўладилар деб қўрқаман.
- Унда сен валиахдликка Умарни, ундан кейин Язид иб! Абдулазиз бўлишини ёз ва васиятномани муҳрланган ҳолд очмай байъат беришларига буюр!
- Топдинг, - деди Сулаймон.
Қоғоз келтириб васиятномани ёзди ва уни Ражога бери деди: “Халойиқнинг олдига чиқ, муҳрлик ҳолича бунга байъа берсинлар”. У чиқди-да деди:
- Амиралмўминин сизларга, бу номадаги кишига байъат беришингизни буюрди.
- Бунинг ичида ким ёзилган? - дейишди улар.
- У ўлмагунча бунда ким ёзилганини билолмайсиз!
Улар байъат бермаймиз, дейишди. Ражо қайтиб, вазиятни Сулаймонга етказди.
- Миршаблар ва соқчилар бошлиғига тез бориб айт, одамларни тўплаб байъат беришга буюрсин, бўйин товлаганларнинг эса калласини олсин!
Шундан сўнг одамлар байъат беришди. Ражо деди: “Сулаймоннинг олдига қайтаётганимда, Ҳишом (Абдулмаликнинг бир ўғли) олдимдан чиқиб қолди.
- Эй Ражо, мен сени бизга бўлган муносабатингни билиб олдим. Шунингдек, амиралмўминнинг қандайлигини билмадим-у, лекин бир ишга қўл уриб қўйгани менга маълум бўлди. Инчунун, халифа бўлмокдан мени четлатиб юборганмикан деб қўрқаяпман. Агар шундай қилган бўлса, менга айтгин, мен фурсат борида бир нарса қилиб қолай, - деди.
Мен эса:
- Субҳаналлоҳ, амиралмўминин мендан сир тутишимни сўраган ишни сенга қандай айтаман? Йўқ, ҳеч қачон бу иш бўлмайди, - дедим.
Сўнгра мен Ибн Абдулазизни учратдим, у менга:
- Эй Ражо, бу киши (Сулаймон) оғир бир иш қилиб қўйдимикин деган хавотирим бор, уни (халифаликни) менга юклаб қўймаганмикан деб қўрқаяпман. Мен бундай ишни уддалолмайман! Шунинг учун менга айт, токи фурсат бор экан, унинг ҳаётлигида бу ишдан қутулиб қолай, - деди.
Мен дедим:
- Субҳаналлоҳ амиралмўминин мендан сир тутмоқни сўраган нарсани мен сенга қандай айтаман?
Сулаймон ўлгандан кейин хат очилганда ундан валиаҳд Умар ибн Абдулазиз эканлиги маълум бўлди. Буни кўрган Абдулмалик ўғилларининг ранги ўчди. Қачонки “ундан кейин Язид ибн Абдулазиз (бўлади)” деганини эшитганларидан сўнг ўзларига келдилар. Шундан кейин Умарнинг олдига бориб халифаликни топширдилар. У бундан ҳаяжон аралаш қўрқувга тушиб ўрнидан туролмай қолганидан қўлтиғидан йўллаб минбар ёнига келтириб, унга чиқариб қўйдилар ва у гапиролмай узоқўтирди. Кейин Ражо: “Амиралмўмининга туриб байъат бермайсизларми?” - деганида барчалари байъатга туришди ва у ҳам қўлини чўзди. Шундан кейин туриб Аллоҳга ҳамду сано айтиб, деди:
- Эй одамлар! Мен талаб қилганим йўқ. Фақат амал қилдим (васиятга). Ўзим ўйлаб топганим йўқ, балки итоат қиляпман ва атрофдаги юртлар ва шаҳарлар аввалгидек итоатда бўлсалар, мен сизларга ҳукмдорлик қилай. Борди-ю, бош тортсалар, мен ҳам бўлмайман, - шундай деди-да (минбардан) тушди. Кейин уловлар соҳиби келди.
- Бу нима? - деди у.
- Бу халифанинг улови, - деди соҳиб.
- Менга бунинг кераги йўқ. Ўз туямни келтиринг, - деди-да, туясини миниб уйига равона бўлди. Сўнгра ўз қўли билан барча шаҳарларнинг ҳокимларига номалар ёзди”.
Ражо деди: “Мен уни бўшлик қилса керак деб ўйлагандим. Лекин ёрлиқдаги ёзганларини кўриб кучли ҳам бўла олишини билдим”.
Ривоят қилишларича, Сулаймон халифалиги вақтида у билан Марвон ибн Абдулмалик ўртасидан гап ўтган. Сулаймон Марвонга: “Эй сассиқ хотиннинг боласи”, дебди. Марвон унга жавоб қайтармоқчи бўлиб оғиз жуфтлаган экан, Умар ибн Абдулазиз уни тўхтатиб: “Аллоҳ умрингни зиёда қилсин, Сулаймон имоминг (бошлиғинг) ҳам аканг, уни ёши ҳам катта”, дебди. Шундан кейин унга жавоб қайтармаган, лекин дебдики: “Сен мени ўлдирдинг, Аллоҳ ҳаққи ичимга ўт қўйиб юбординг”. Шундан кейин кечга бормай у ўтиб қолади.
Ибн Абиддунё айтади: “Сулаймон ибн Абдулмаликнинг ўғли Айюб ўлганда Зиёд ибн Усмон унинг олдига кириб: “Эй амиралмўминин, Абдурраҳмон ибн Аби Бакр дер эдики, “Ким тирик қолишни истаса, мусибатларга тайёр турсин!”
Жалолиддин Суютийнинг
"Тарих ал-хулафо" китобидан