loader
Foto

Ибодатнинг таърифи

Барча муфассирлар ибодатга «жуда кучли хушуъ ва хузуъ» деб таъриф берганлар. Узини хокисор тутиб, Яратганни улуғлашнинг номи ибодатдир. Жумладан, китобларда ибодатга бундай таъриф берилган:

«Ибодат - Маъбуднинг фойда ва зарар беришга ғайбий султонлиги борлигини ҳис қилиб, эътиқод қилишдир. Бу эътиқод натижасида пайдо бўлган нидо, ҳамд-сано ва таъзимлар айни ибодатдир». Яъни фойда бериш ҳам, зарар бериш ҳам қодир, деб эътиқод қилиш. Натижада илтижо қилиш, мақташ ва улуғлаш ибодат бўлар экан.

Юқоридаги ҳадисларда тавҳидга берилган таъриф ибодатнинг моҳиятига ҳам мос келади. Саййид Шариф Журжоний раҳматуллоҳи алайҳ ибодат сўзига бундай таъриф берган: «Ибодат - мукаллаф хавои нафсга зид тарзда Роббини улуғлаб бажарган феълидир».

Ҳикматуллоҳ Абиевнинг

"Саҳиҳи Муслим шарҳи" китобидан