loader
Foto

Увайс Қараний

Ўтмишда тасаввуф тарихига бағишлаб ёзилган барча тазкираларда «икки жаҳон қуёши» Суҳайл ибн Омир Увайс Қараний чуқур эҳтиром билан тилга олинган. Уни «Яман юлдузи» деб ҳам аташган.

Суҳайл 1/621 йилда Яман вилоятига қарашли Қаран қабиласининг сарбони Мурод ибн Амир оиласида туғилган. Гудаклигида отаси вафот этиб, онаси қарамоғида қолган. Ривоятларга кўра, Суҳайл «худрўй» - туғма руҳий иқтидор соҳиби бўлган. Қабиладаги пешқадам уламолардан сабоқ олган.

Суҳайл Қаранийни «Увайс» дейилишининг сабаби шуки, у ҳсч бир ҳожат ва воситасиз Пайғамбар (с.а.в.) руҳидан гарбия топган. Улар зоҳирда бир-бирларини кўрмадилар, аммо ботиндан файзу футуҳ топдилар. Бу ҳаммага ҳам насиб ) гавсрмайдиган олий мақомдир. Бунинг далили Аллоҳнинг муборак сўзи билан тасдиқланади: «Бу Аллоҳнинг фазлидирки, уни Ўзи хоҳлаган кишиларга берар. Аллоҳ улуғ фазл соҳибидир»(Қуръони карим. Ҳадид сураси, 21-оят.).

Увайс Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг ғойибона меҳрига мушарраф бўлган. Расули акрам (с.а.в.) юзларини Яман тарафга қаратиб, марҳамат қилганлар: «Увайс эҳсону иффат ва гавсифда тобеъинларнинг яхшисидир. Раҳмон нафасларидан бири Яман тарафдан келади». Увайс Қараний дейдики, «Севишнинг шарти севгили учун ҳамма нарсага рози бўлиш, унинг ҳолатини тушуниш. Тушунмагунча севдим дейиш ноўриндир. Мен уни (бу ерда Пайғамбаримиз (с.а.в.) назарда тутиляпти) дунёвий кўзим билан кўрмадим, аммо шариати-ни, яъни ҳолатини тушундим. Уни маъқуллаш диндир»(Мустафо Нажотий Бурсали. Увайс Қараний. - Т.: «Истиқлол», 2007. 4-бет.).

Расулуллоҳ (с.а.в.) Уҳуд тоғидаги жангда тишларидан биридан ажраганлар (бошқа манбаларга кўра олдинги пастки жағларидаги бир тишларига тош тегиб синиб кетган). Бундан воқиф бўлган Увайс Қараний Муҳаммад (с.а.в.)га бўлган юксак эҳтироми юзасидан, у зотга душманлар етказган ситамни ўзида синаш мақсадида аввал бир тишини, сўнгра шубҳага ўрин қолмаслиги учун барча тишларини суғуриб ташлаган(Алишер Навоий. Насойим ул-муҳаббат. 23-бет.).

Ривоятга кўра, Муҳаммад (с.а.в.) вафотларидан олдин қимматбаҳо тўнларини тобеъинлар қибласи, арбаъинлар пешвоси, пинҳони офтоб, раҳмон ҳамнафаси бўлган Увайс Қаранийга мерос қолдирганлар. Уни эгасига топширишни ўз яқинларига васият қилганлар. Расули акрам вафотларидан сўнг Ҳазрати Умар (р.а.) ва Али (р.а.) тўнни Увайс Қаранийга олиб боришган(Фаридуддин Аттор. Тазкират ул-авлиё. - Т.: Узбекистон Миллий Энциклопедияси давлат илмий нашриёти, 1997. 11-бет.).

Увайс Қараний бир умр дарвешона кийиниб, одамларнинг туясини боқиб, ожиза онаси билан кун кечирган. Халқ «девона», «телба» деб айтган.

Увайс саҳрода зикр қилаётган вақтда рўпарасига бир туя келиб чўкади. Унинг устидан бир мусофир тушиб салом беради. Бу Ҳазрати Али (р.а.) юборган чопар Мансур эди. Ҳазрати Али (р.а.)га Увайс Қаранийнинг Сиффин жангида иштирок этиб, шаҳид бўлиши башорат қилинган эди.

Увайс 37/656 йилда Сиффин жангида шаҳид бўлган. Увайснинг тобутини олиш учун етти қабила ўртасида тортишув бўлган. Муаммони Ҳазрати Али (р.а.) қуръа ташлаш йўли билан ҳал қилган. Барча қабила вакиллари хурсанд бўлиб тобутларни араваларга юклайдилар. Бунинг сабаби шундаки, Увайс Қараний етти тобутда ҳам бирдай кўринган. Аслида Аллоҳ йўлида жон берганлар ўлмайдилар.

Мусулмон мамлакатлари, жумладан, Шомнинг Сўфа кентида, Суриянинг Сибон шаҳрида, Раққа шаҳрида, Туркияда, Озарбайжонда, Ўзбекистоннинг иккй гўшаси Наманган ва Қорақалпоғистонда Увайс Қаранийнинг қадамжойлари мавжуд. Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг Увайс Қаранийга ҳадя қилган хирқалари бугунги кунда Истанбул шаҳридаги «хирқаи шариф» жомеъ масжидида сақланади.

Қорақалпоғистоннинг Беруний туманида Султон Увайс мақбараси ҳамда мақбарадан икки километр узоқликда Султон Увайс бобо тоғи бор. Тоғдаги энг баланд қоя «Увайс Аллоҳга муножот этган жой», «Муножот тоғи» деб аталади. Қояларда Увайс Қараний тишларини синдирган вақтида сачраган қон доғларининг излари муҳрланиб қолган.

Мақбара Султон Муҳаммад Хоразмшоҳ буйруғи билан бунёд этилган бўлиб, 1221 йилда мўғуллар босқини туфайли вайрон қилинган. Амир Темурнинг буйруғи билан қайта тикланган. 1805-1806 йилларда мақбара Хива хони Элтузархон томонидан таъмирланган. 1836 йилда Оллоқулихон даврида мақбара қайта тикланган.



Анбиё (с.а.в.) вафотларидан олдин саҳобалар сўрадилар:

- Муборак хирқангизни кимга берайлик?

Расули акрам (с.а.в.) дедилар:

- Увайс Қаранийга беринглар.

Сўрадилар:

- Уни қаердан топамиз?

Расули акрам (с.а.в.) дедилар:

- Яман вилоятининг Қарн кентидан.

Сўрадилар:

- Эй Оламлар сарвари, Сиз уни кўрганмисиз?

Расули акрам (с.а.в.) дедилар:

- Кўрганман, лекин зоҳирда кўрмаганман. У ҳам мени кўрган, лекин зоҳирда кўрмаган.

Сўрадилар:

- Нима учун сизни кўрмаган?

Расули акрам (с.а.в.) дедилар:

- Бунинг икки сабаби бор. Биринчиси ҳол ғалабасидан, иккинчиси шариат амрига мувофикдирки, кўзи ожиз онаси бор. Уни нафақасиз ва қаровсиз ташлаб кета олмай, оналик ҳаққига риоя этди.

Сўрадилар:

- Биз Увайсни кўрамизми?

Расули акрам (с.а.в.) дедилар:

- Абу Бакр (р.а.) кўрмайди, Умар (р.а.) билан Али (р.а.) кўришади.



Пайғамбар (с.а.в.) вафотларидан сўнг Умар (р.а.) билан Али (р.а.) Яманнинг Қарн кентига йўл олдилар. Увайсни су-риштирдилар.

Қарнликлар дедилар:

- Бир далли девона, фақир бор. Туя боқади. Халққа аралашмайди, ҳамма кулса, у йиғлайди. Ҳамма йиғласа, у кулади. Дунё шодлиги ва ғамини билмайди. Бировдан ҳеч нарса тиламайди. Туя боқиб топган пулини онаси ва фақирларга нифоқ этади.

Ҳазрати Умар (р.а.) ва Али (р.а.) Увайсни излаб туя боқадиган водийга бордилар. Увайс туяларини ўтлоққа қўйиб, ибодат қилаётган эди. Салом бердилар. Увайс алик олди. Умар (р.а.) унинг исмини сўради. Увайс деди:

- Абдуллоҳ (Аллоҳнинг қулиман).

Умар (р.а.) унинг ўз исмини сўради.

Увайс деди:

- Увайсдирман.

Умар (р.а.) деди:

- Сенга Мустафо (с.а.в.)нинг саломини олиб келдик. У зот муборак хирқаларини бериб. умматимни дуо ва шафоат қилсин дедилар.

Увайс хирқани олиб, ўпди, кўзига суртди. Мурақкаъ (хирқа)ни ерга қўйиб, юзини тупроққа қўйди ва Аллохра ёлвориб илтижо қилди:

- Эй Роббим, Сарвари олам (с.а.в.) мен ожиз бандани шафеъ тутиб, хирқани берибдилар. Муҳаммад (с.а.в.)нинг барча умматини мағфират қилмагунингча (кечирмагунингча) уни эгнимга солмасман. Увайс анча вақтгача муножот қилди. Унинг ҳаяллаганидан хавотир олган Умар (р.а.) Увайсдан сўради:

- Нима учун хирқани киймадинг?

Увайс деди:

- Умматнинг барчасига шафоат қилмагунича хирқани киймайман деб Роббимга ёлвораётган эдим. Бас, сабр қилмадингиз.

Ҳотифдан нидо келди:

- Увайс ҳурматига умматимга Робиъ ва Мудор қабиласи қўйларининг юнги саноғича шафоат қилингай.

Увайс хирқани кийди. Қарн қишлоғида Увайс маълум ва машҳур бўлди. Увайс Куфага йўл олди. Батамом Ҳақ зикри билан машғул бўлиб, одамлар назаридан йироқ юрди. Турли юртлардан зиёрат қилгани келган одамлар уни топа олмай қайтиб кетишди. Фақат бир сафар Ҳурмиз ибн Ҳассон уни кўриб суҳбатлашишга муяссар бўлди.



Ҳурмиз ибн Ҳассон (р.а.) деди:

- Увайс ҳақидаги ҳикоятларни эшитиб, уни кўришга ошикдим. Ўни кўп қидирдим. Излаб Куфага бордим. Фрот дарёсида таҳорат қилаётган одамни кўриб, Увайс ҳақида эшитганларимдан нишона топдим. Ёнига келдим. Салом-аликдан сўнг унинг этагини тавоф қилишни сўрадим. Увайс рози бўлмади.

Ҳурмиз ибн Ҳассон Увайснинг заиф ҳолига куйиб йиғлади ва деди:

- Нечуксиз?

Увайс ҳам йиғлади ва деди:

- Эй Ҳурмиз ибн Ҳассон, менга ким йўл кўрсатди?

Ҳурмиз ибн Ҳассон деди:

- Эй Увайс, сиз мени кўрмай ва эшитмай мени ва отам-нинг исмини қаердан билдингиз?

Увайс деди:

- Ҳақ субҳанаҳу ва таоло хабар берди. Ҳеч нарса унинг илми ва хабаридан ташқари эмас. Менинг рухим се-нинг руҳингни таниди. Мўминлар руҳи шундайки, агар кўришмасалар ҳам уларнинг рухдари бир-бирларини таний-дилар.

Ҳурмиз ибн Ҳассон деди:

- Ҳазрати Расули (с.а.в.)дан бир ҳадис ривоят қилинг.

Увайс деди:

- Мен ҳамиша Аллоҳ билан машғулманки, ҳадис айтиш-га, фатво беришга, тафсир қилишга, зикр айтишга хохдшим йўкдир.

Ҳурмиз ибн Ҳассон деди:

- Қуръондан бир оят ўқинг.

Увайс Ҳурмиз ибн Ҳассоннинг қўлидан тутиб, деди:

- Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм(Малъун шайтоннинг ёмонлигидан Аллохдан паноҳ сўрайман.). Қуръондан бир оят ўқиди: Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?! Осмонлар ва ердаги (барча) жонзот (Унга муҳтождир ва бор тилак-мақсадларини ёлғиз) Ундан сўрар. У зот ҳар куни иш-амалдадир(Қуръони карим. Зорият сураси, 57-58-оятлар.).

Увайс деди:

- Эй Ҳассоннинг ўғли, олдимга келишингнинг боиси нима?

Ҳурмиз ибн Ҳассон деди:

- Сизни кўриш, сўзларингиздан баҳра олиш, дуоларингиздан Ҳақ марҳаматига эришиш учун келдим.

Увайс деди:

- Худони таниган Худодан ўзгаси билан улфат, сўзига муҳтож бўлмайди.

Хурмиз ибн Ҳассон деди:

- Менга ўгит беринг.

Увайс деди:

— Эй Ҳурмиз, ухласанг ўлимни бошинг остидаги ёстиқ деб бил. Уйғонсанг ўлимни икки кўзинг ўртасида кўр. Гуноҳнинг катта-кичиклигига қарама. Аллоҳнинг улуғ-лигини тафаккур қил. Агар гуноҳни кичик деб билсанг, Худони кичик деб билган бўласан. Агар кичик гуноҳни ҳам улуғ деб билсанг, Худони улуғ билган бўласан.

Хурмиз ибн Ҳассон деди:

- Эй Увайс, қаерни маскан тутай?

Увайс деди:

— Шомни ватан қил.

Ҳурмиз ибн Хассон деди:

- Менга васият қил.

Увайс деди:

- Эй Хассоннинг ўғли, отанг ўлди. Одам (а.с.) ва Ҳавво ўлди. Нуҳ (а.с.), Иброҳим Халил (а.с.) ва Мусои Калим (а.с.), Довуд (а.с.), Исо (а.с.) ва Муҳаммад (с.а.в.), ва халифалар Абу Бакр Сиддиқ (р.а.), Умар (р.а.) ўлдилар.

Увайс «оҳ» урди.

Хурмиз ибн Ҳассон деди:

- Умар ўлгани йўқку?

Увайс деди:

- Роббим билдирди. Умар бугун дунёдан ўтди.

Увайс Умар (р.а.)нинг ҳаққига дуо ўқиб, саловат айтди.

Увайс Хурмиз ибн Ҳассоннинг ҳаққига дуо қилиб деди:

- Сенга ўгитим шуки, Қуръон ҳукмларини маҳкам тут, солихдар йўлидан чиқма. Эй Ҳассоннинг ўғли, бор, энди на сен мени кўрасан, ва на мен сени кўраман. Мени дуода ёд қил ва мен ҳам сени дуода ёд қиламан. Энди сен ўз йўлингдан кет ва мен ҳам ўз йўлимдан кетайин.

Ҳурмиз деди:

- Увайсга эргашдим. Қўймади. Йиғлади ва мени ҳам йиғлатди. Сўнг бир зовияга кириб кетди. Шундан сўнг унинг дарагини топмадим. Маънавий-руҳий такомилимни Увайснинг дуолари шарофатидан деб билдим.

Увайс умрида бирон кеча тўйиб ухламади. Ҳар кеча бугун «Лайлат ул-қиём», бугун «Лайлат ур-рукуъ», бугун «Лайлат ус-сужуд» деб, тонгга қадар саждадан бошини кўтармади.

Сўрадилар:

- Эй Увайс, тунни бундай риёзат билан ўтказишга қандай тоқат қиласиз?

Увайс деди:

- Бир дафъа «субҳана роббиал-ъало» деб бошимни саж-дага қўйишим билан тонг отади. Орзуим ва хоҳишим шуки, фаришталар ибодатига ўхшасин.



Сўрадилар:

- Намозда хушуъ нима?

Увайс деди:

- Намоз ўқиётган вақтингда сенга найза бирла санчсалар, оғриқни бир зарра сезмаслигингдир.



Увайс Қараний қалб кўзи билан инсонларнинг кўнглидагиларни ўқир, жоҳил ва нодон кишиларнинг ҳолидан йиғлар ва дер эди:

- Уларнинг на юзида ранги, на қалбида завқи, на дудоқларида кулгуси бор. Залолатда қовурилаётган бу одамлардан муҳаббат илҳомини кутиш мумкинми? Эй Роббим, бечораларнинг қалб кўзларини боғлаб, қилган хатолари учун жаҳаннамга ташламай, залолат ботқоғидан поклагинки, қалбларида маърифатуллоҳ дарахтлари илдиз отсин.

- Унинг олдига мени олиб боринг.

Келдилар. Риёзатдан тани сарғайган, кўзлари хира тортган заиф кишини кўрдилар.

Увайс деди:

- Ўттиз йил гўр ва кафан билан шу даражада овора бўлибсанки, Худодан ғофил қолибсан. Худодан йироқлашиб, гўр билан кафанга боғланибсан.

Дарвешга ҳолатининг ҳақиқати ошкор бўлди. Наъра тортиб, ўзини гўрга ташлади ва жонини таслим қилди.

Увайс деди:

- Эй биродарлар, кўринг ва огоҳ бўлингки, гўр билан кафан Худога етиш учун парда (тўсиқ) бўлса, бошқа нарсалар нима бўлиши мумкин? Ўзини Худога бағишлаган ва дунёни тарк этган кишига гўр билан кафаннинг қизиғи йўқ, банданинг қаерда ва қандай ҳолатда ўлимни қарши олиши унинг ихтиёрида эмасдир.



Рабиҳ Ҳошим Увайс Қаранийни кўриш учун борди. Увайс ибодат билан машғул бўлгани учун кутиб ўтирди ва кўнглидан ўтказди:

- Увайс менга ҳам бир ўгит берса эди.

Увайс Қараний дуога қўл очиб дебди:

- Аллоҳим, кўп ухлар кўздан ва кўп еяр қориндан Ўзингдан паноҳ тилайман.

Бу сўзларни эшитган Рабиҳ Ҳошим «менга шу ўгит етарли» деб уйига қайтди.



Увайснинг қўшнилари дедилар:

- Увайсни девона хаёл қилдик. Унинг қандай тирикчилик қилишидан хабаримиз йўқ. Ҳар доим рўза тутгани учун унинг бирон жойда таом еганини кўрмадик. Битта пўстини бор эди, унинг ямоқ солинмаган жойи қолмаган эди. Бомдод намозидан аввал уйдан чиқар ва хуфтондан сўнг қайтар эди. Туш вақтида онасига егулик олиб келган вақтида ёш болалар унга тош отиб, йўлини тўсар эдилар. Увайс уларни эркалаб, олиб келган таомидан берар ва дер эди:

- Оёқларим заифдир. Кичикроқ тош отинг, оёғимга тегиб, жароҳат қилмасин, токи қон чиқиб, намоздан қолмайин. Намоздан қолиб, оёғим ғамини емай, намозим ғамини қилайин.



Жамоадан ажралишдан сақланинг, чунки ўзингиз сезмаган ҳолда динингиздан ажраб қоласиз ва қиёмат куни дўзахга кирасиз.



Ҳар ким яхши ейиш, яхши кийиш, баднафс ва бадахлоқ аёл билан ўтиришни севса, шайтон уни тез йўлдан оздиради.



Аллоҳ деди: Авлиёларим қуббам остидадирлар, уларни Мендан (Аллоҳ) ўзга билмагай.



Ҳар ким Аллоҳни таниса, унга ҳеч нарса махфий қолмайди. Кимки Аллохди Аллоҳ билан таниса, у ҳамма нарсани билади.



Саломатлик танҳоликдир.

Ҳамиджон Ҳомидийнинг

"Тасаввуф аломатлари" китобидан