loader
Foto

Трамп Хасан Руҳоний билан учрашишга қарши эмас

Эслатиб ўтамизки, Трамп 2015 йил Эрон ва дунёнинг олтита етакчи давлати ўртасида имзоланган атом битимидан чиқиб, Эронга қарши санкциялар жорий қилган, битим Эронни атом қуроли харид қилишга мажбур этиши ва Қўшма Штатлар Эроннинг минтақадаги ёвуз ниятли фаолияти деб атайдиган нарсага дахл қилмаслигини айтди.

Руҳоний атом қуролига эга бўлишга интилаётган Эрон то Вашингтон атом битимини инкор қилгандан кейин Теҳронга қарши жорий қилган санкцияларни бекор қилмагунча АҚШ билан гаплашмаслигини маълум қилди.

«Эрон яхши йўлга кириши керак, чунки, тўғрисини айтганда, улар ҳозир жуда ёмон аҳволда», - деди Трамп.

Ўтган ҳафта Трамп Руҳоний билан учрашув сентябрь ойининг охирида Нью-Йоркда АҚШ Бош Ассамблеясида бўлиб ўтиши мумкинлигини айтди.

«Албтта, ҳамма нарса бўлиши мумкин. Улар ўз муаммоларини ҳал қилиш имкониятига эга бўлишни истаган бўлардилар», - деди Трамп журналистларга чоршанба куни Оқ уйда, Эронда инфляцияни назарда тутган ҳолда. «Биз буни 24 соатда ҳал қилишимиз мумкин эди».

АҚШнинг Эрон бўйича махсус вакили Брайан Хук ўтган ҳафта Эронга қарши янги санкциялар жорий қилиниши, Қўшма Штатлар эса «максимал босим» кампаниясини амалга ошириш ниятида эканлагини маълум қилди.

Пайшанба куни Руҳонийнинг ўзи Эрон парламентининг очиқ мажлисида айтдики: «АҚШ билан музокаралар ўтказиш ҳақида қарор ҳеч қачон қабул қилинмаган ва музокаралар ҳақида кўплаб таклифлар бўлган, лекин бизнинг жавобимиз доимо рад жавоби бўлган».

«Агар Америка барча санкцияларни бекор қилса, аввалгидек, у Теҳрон ва 2015 йилги битим томонлари ўртасида кўп тарафлама музокараларга қўшилиши мумкин бўлади», - қўшимча қилди Руҳоний.