loader
Foto

Ҳижобли конгрессвумен исломафоб-руҳонийга жавоб қайтарди

Епископ Эрл Джексоннинг таъкидлашича, Америка – «яҳудийлар в насронийлар мамлакати», Конгресс эса эндиликда мусулмон-депутатлар, хусусан, ҳижоблик конгрессвумен Ильхан Умар пайдо бўлганидан кейин «ислом республикаси»га ўхшаб кўринмоқда,

Ильхан ҳам жим қолмади ва пасторга кескин жавоб қайтарди.

«Хўш, сэр, Конгресс энди Америка каби кўринишда бўлади, - деб ёзди у нашрлардан бирига бағишланган мақолада, иқтибос келтиради SFGate. – Сиз энди бунга кўнишингизга тўғри келади».

«Токи одамлар қўрқув, қирғин-барот ва вайронагарчиликлар сиёсатини сотар экан, биз умид ҳақида гапирамиз. Биз умид сиёсати ҳақида гапирамиз, - деди Умар. – Менинг синглим Рашида [бошқа бир конгрессмен-мусулмон аёл] ва мен – Американинг энг қалбиданмиз».