loader
Foto

АҚШ ва НАТО Путиннинг тўхтатиб туриш кучларини тайёр ҳолатга келтириш қарорига жавоб қайтарди

"Бу шуни англатадики, Президент Путин бу урушни мутлақо номақбул тарзда авж олдиришда давом этмоқда ва биз унинг ҳаракатларини энг кучли тарзда тўхтатишда давом этишимиз керак", деди у.

CNN ёзишича, Ой уй матбуот котиби Джен Псаки ҳам Россия тўхтатиб туриш кучларини тайёргарлик ҳолатига ўтказиш Кремл томонидан «ўйлаб топилган таҳдидлар» ва кенг эскалация моделининг бир қисми деб айтди. Унинг таъкидлашича, АҚШ ўзини ҳимоя қила олади, лекин Путин томонидан бундай ҳаракатлар қораланишини керак.

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Путининг ядровий риторикасини «хавфли ва масъулиятсиз» деб атади, деб ёзади The Guardian.

Кремль раҳбари тегишли қарорни 27 феврал, якшанба куни Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Россия Федерацияси Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимовга маълум қилди. У Россия Федерациясининг Украинага қарши кенг кўламли уруши бошланганидан кейин Россия иқтисодиётига қарши Ғарб санкцияларидан шикоят қилди.

Бундан олдин Европа комиссияси, Франция, Германия, Италия, Буюк Британия, Канада ва АҚШ бир қатор Россия банклари санкцияларнинг учинчи пакетининг бир қисми сифатида SWIFT тезкор халқаро банклараро тўлов тизимидан узилишини эълон қилишди. Бундан олдин ЕИ Россия Президенти Владимир Путин, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Россия бош вазири Михаил Мишустин, собиқ Президент ва бош вазир Дмитрий Медведев ва бошқаларни санкциялар рўйхатига расман қўшиб олди.