loader
Foto

Путин Форс кўрфазида АҚШга нисбатан троллик қиляпти

Сурия бўйича музокаралар раундидан кейин Анқарада бўлиб ўтган қўшма матбуот анжуманида Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ва Эрон президенти Ҳасан Руҳони қуршовида бошқа бир дўсти, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмонга мурожаат қилди (...)."

"Россиянинг яқинда Saudi Aramco нефть объектларига учувчисиз аппаратлар ёрдамида уюштирилган ҳужумга муносабати унинг Яқин Шарқда эгаллаб турган ўрни ҳақида кўп нарсани айтиб беради. Агар инқироз бундан бир неча йил аввал рўй берганида эди, Москва Форс кўрфазидаги ишлар ҳақида нима деб ўйлаётгани кўпчиликни қизиқтирмаган бўларди, - деб ҳисоблайди газета. – Лекин энди, унинг Суриядаги фаол ҳарбий аралашуви туфайли Россияга катта таъсирли куч сифатида қаралмоқда. (...) АҚШдан фарқли равишда, Эрон ва Саудия Арабистони ўртасидаги курашда Россия учун ҳеч қандай шахсий манфаат йўқ. Унинг сиёсати моҳияти шундан иборатки, ҳамма билан – эронликлар билан, шунингдек уларнинг ашаддий душманлари бўлган Саудия Арабистони ва Исроил билан, Туркия ва курдлар билан, Дамашқдаги Башар Асад режими ва унинг душманлари билан яхши муносабатда бўлишга ҳаракат қилиш керак. Камтарона тарзда ҳарбий иштироки билан Россия маҳаллий шериф ўйинини ўйнамайди ва бошқалар билан низолардан четда туради. У фавқулодда рискларсиз неосиёсий ва тижорий фойда олишга интилади. Бу эса барча муносабатларда Яқин Шарқда аввалгидек гегемон куч бўлиб қолаверишга ҳаракат қиладиган ва шунга яраша тартибни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ улкан харажатлар сарфлайдиган АҚШдан кескин фарқ қилади".

"Бундан ташқари, Форс кўрфазидаги муаммолар Россия манфаатларига фойда келтиради. Нефт нархининг ўсиши – Кремль учун хушхабардир. Баҳоларга кўра, нефт нархининг 1 долларга ортиши Россия учун ҳар куни қўшимча 7,5 млн доллар фойда келтиради", - таъкидланади мақолада.

"(...) Шу билан бир пайтда, Россия ҳукумати эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилмоқда", - деб ёзади нашр, энергетика вазири Александр Новак саудиялик ҳамкасби шаҳзода Абдулазиз бин Салмонга қўнғироқ қилиб, Россия ар-Риёд ҳисобига жаҳон бозорида ўз улушини ошириш учун ишлаб чиқаришни кўпайтирмаслигидан хабар берганини кўрсатди. "(...) Охирги йилларда Саудия Арабистони ва Россия ўртасидаги муносабатлар гуллаб-яшнамоқда", - қайд қилади газета.



"(...) Аввалроқ Россия ҳукумати Форс кўрфазига нотинч Шимолия Кавказга вайронакор таъсир кўрсатадиган радикал ислом ўчоғи сифатида қарарди. Ҳозирги пайтда у – бадавлат россияликлар манфаатларига жавоб берадиган Дубайдаги элита кўчмас мулк туфайли, Россияда ишлаб чиқарилган асбоб-ускуналарни «ютиб» юборадиган катта фойда келтирадиган мудофаа бозорлари туфайли имкониятлар манбаси сифатида кўриб чиқилмоқда. Дарҳақиқат, Путин Анқарада айтган гаплар ярми ҳазил, ярми чин эди. Охир-оқибатда, Саудия Арабистони томонидан молиялаштириладиган Миср ҳукумати яқиндагина Россияда ишлаб чиқарилган 50 та МиГ-35 қирувчи самолётларни харид қилиш ҳақида 2 млрд долларлик шартнома имзолади. Форс кўрфази пуллари Россия ғазнасига келиб туша бошлади", - деб ёзади нашр муаллифи Димитар Бечев.

"Шу аснода, Москва ва ар-Риёднинг давом этаётган яқинлашуви Россиянниг танланган ҳамкори Эрон бўлиб қолаверишини инкор қилмайди, - таъкидлайди Foreign Policy. – Гарчи икки мамлакат манфаатлари баъзида бир-бирига мос келмасада, Эрон билан дипломатик, мудофаа ва савдо алоқалари тарихда кузатилган энг яхши даражада бўлади. Европаликлар билан бирга Россия Эроннинг атом битими кафили ҳисобланади. Эндиликда Путин Яманда ҳам ўзини тинчлик ўрнатувчи шахс сифатида кўрсатмоқда (...)".

"Москва шунингдек, Сурияда ҳам Теҳроннинг иттифоқчиси саналади. Анқарада бўлиб ўтган учтарафлама саммитда урушдан эзилган мамлакатда конституцион қўмита ташкил этишда тараққиёт ҳақида маълум қилинди. Бошқача қилиб айтганда, ушбу учрашув туфайли Путин ва Руҳоний Эрдўғанни Асад режими билан алоқаларни тиклашга яна бир қадам ташлашга ундадилар. Исроилнинг Сурияга берган авиа-зарбалари Россия (шунингдек, Туркия) томонидан қораланганидан кейин эронликлар яна бир муваффақиятга эришдилар. Россияликлар ва эронликлар ўртасида, айниқса, Асад режимида рақобатчи гуруҳларни қўллаб-қувватлаш борасида, жойларда қанчалик қарама-қаршиликлар юзага келмасин, ҳозирча бу қарама-қаршиликларни бартараф қилишга эришилмоқда", - дейди мақола муаллифи.

"Вашингтоннинг Эронга нисбатан жанговар риторикаси Москва ва Теҳронни яқинлаштириши мумкин. Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков ва Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров унга кўра Эрон Хурайз ва Абкайкдаги нефт ва газни қайта ишлаш заводларига дронлар ҳужумида айбдор саналган АҚШнинг позициясига кескин қарши чиқишди. Албатта, агар зиддиятлар назорат остидан чиқса ва АҚШ Эронга қарши урушни бошласа, руслар четда қоладилар. Аммо Трамп маъмуриятининг қуролни пеш қилиб, кейин орқага чекиниши билан Путин Яқин Шарқда кўтарилаётган юлдуз қиёфасини жилолаш учун яна бир фурсатдан фойдаланиши мумкин.

Манба: Foreign Policy

Абу Муслим таржимаси