loader
Foto

Медицина мафияси

Қизиқ ҳолат: тиббиёт қанчалик тараққий этар экан, касалликлар йўқ бўлиш ўрнига касалликлар рўйхати доим ошиб, кўпайиб бормоқда. Фармакология бизнеси вакилларининг таъкидлашича, шифокорлар янги синдромларни етарлигидан ҳам ортиқ ўйлаб топишган. Замонавий номенклатура бўйича касалликлар сонии 23000 дан ошиқ бўлиши мумкин, яъни ўртача ҳисобдаги одам ҳаётидаги ҳар куни қўйиладиган диагноз. Агар буларнинг ҳаммасини қўшадиган бўлсак, ҳар биримиз ўртача ҳисоб билан 20дан ошиқ турли хил касалга чалинган бўлиб чиқамиз. Шундай бўлишига қарамай мутахасислар янги синдром, патология ва касалликларни ихтиро қилишдан тўхтаётгани йўқ. Бу жараённинг мухим нуқтаси – янги касалликни ўйлаб топишдир...

Энг кўп "урф бўлган", тўқима  касалликлар – юқумли касалликлардир: вирус ва бактериялар шунчалар кўпки (улар инсон организмида ҳам етарлича мавжуд) уларнинг ҳар бирини алоҳида хусусиятлар билан таснифлаш мумкин. Бундай касалликларга энг янги мисоллардиан бири – "атипик пневмония" (типик – оддий бўлмаган, мураккаб шамоллаш; бу касаллик оғир ўткир респиратор синдроми (SARS) деб ҳам аталади). "Атипик пневмония"ни қўзғатувчи коронавирус тарқалиши – гарчи у кичик миқёсдаги эпидемияни келтириб чиқармасада – тўхтатилган. Лекин БМТ ва Евроиттифоқ БССТ (Бутунжаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти) тавсиясига кўра "ўз хавотирини" изҳор қилиб, бу "касаллик"дан даволайдиган дори воситаларини ишлаб чиқарувчи олим ва шифокорларга сахийлик билан пул ажратди. Шундан кейин ажратилган пуллар шифокорлар томонидан ўзлаштирилди ва "муаммолар" атрофида кўтарилган шовқин ҳам ўз-ўзидан тинчиб кетади.

Сўнг, унинг ўрнига “парранда гриппи” пайдо бўлди. Ва унга қарши “ана-мана дея янги вакцина кашф қилинади” дейдиган шифокорлар яхшигина молиявий ёрдам олдилар. Одамларнинг сиҳат саломатлигини ҳеч ким ўйлаб ўтиргани йўқ, бунинг ўрнига одамлар ммедицинадан юз ўгириши, яъни алалоқибат медицина ва фарма саноат етарли маблағсиз қолиб кетиши кўпроқ ташвишга солмоқда. Бу ерда фақат касалликларнинг ўзигина тўқима эмас, балки уларнинг саломатлик учун оқибатлари ҳам тўқимадир. Ва фақат битта рецепт берилмоқда – давом учун пулини тўлаб қўй ва саломат қоласан!

Яъни, ундай “таҳдид”ларга қарши вакцина ва дориларни сотиб фойда топадиган фармацевтик ширкат ҳамда шифокорларнинг иқтисодий (молиявий) қизиқиши мавжуд. Шунинг учун мустақил мутахассислар ҳам, дунё миқёсида машҳур бўлган олимлар ҳам қуйидаги саволни бераётганларига анча вақт бўлган:

“Ушбу муаммолар улкан даромадлар топиш мақсадида атайин келтириб чиқарилмаяптимикан? Зеро, Бутунжаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти оламшумул таҳдид ҳақида эълон қилганида барча мамлакатларнинг давлат бюджетлари “қутқаришни бўйнига олиб, ваъда берган”ларга бор-йўқ маблағини тўкиб-сочади. Ўша “қутқарувчилар” эса –Бутунжаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг ўзгинаси, ҳамда “қутқарувчи” дори-дармонларни ишлаб чиқарувчилардир.

Мавжуд бўлмаган касалликлар рўйхати жуда катта.

Масалан, целлюлит. Номига қараганда бу касаллик асосида яллиғланиш бордек. Аслида эса, ҳеч қандай касаллик ва на яллиғланиш бор, бу оддий семиришдан бошқа нарса эмас. Бу ерда липосакция қилиш керак эмас, балки таомланиш ва жисмоний ҳаракатларни тўғри тақсим қилиш керак. Дисбактериоз деб номланувчи касаллик ҳам мавжуд эмас. Бу касаллик ҳам пробиотик ишлаб чиқарувчилар бозори чаққон бўлиши учун ўйлаб топилган. Остеохондроз ҳам тўқиб чиқарилган патологиядир. Бу одамнинг шига боғлиқ нарса. У дерли 50 дан ошган барча одамларда учрайди.

Остеопения (суяк зичлигининг остеопороз деб ташхис қўйиш учун етарли бўлмаган даражада камайиши) илгари касаллик деб ҳисобланмас эди, энди эса касаллик деб қаралмоқда.  “Предиабет” ёки “прегипертония” ҳолатлари ҳам даволашни бошлаш учун етарли бўлмаган енгил даража ҳисобланиб, уларни даволаш тиббиёт учун янгиликдир. Бир неча йил аввал эса докторлар “Дунё аҳолисининг учдан бир қисми депрессияга, сурункали толиқиш синдромига ва руҳий касалликларга чалинган”, деб астойдил таъкидлай бошлашди. Хўш, бу рақамлар қаердан пайдо бўлиб қолди? Бу жуда катта жумбоқ эди, лекин одамлар унга лаққа тушишди ва зўр бериб бу “касаллик”ларини даволашга тушишди.

Кўпинча, касаллик белгилари – симптомларни шифокорлар янги касалликка айлантириб юборишади. Қон-томир гипертензияси (артериал гипертензия)ни ҳам ана шундай ўйлаб топилган касалликлар сирасига қўшиш мумкин. Тиббиётга оид ҳеч қайси бир жиддий китобда бундай касаллик йўқ, чунки бундай касалликнинг ўзи мавжуд эмас. Қон-томир гипертензияси касалликларнинг халқаро классификатори (КХК)да ҳам йўқ, чунки бу ўйлаб топилган хасталикдир. Аслида, қон-томир гипертензияси хафақон касаллигининг тана аъзоларидаги қон айланиши етишмовчилигига ва юрак мускуллари зўриққанлигига ишора қилувчи белгисидир ва шундайлигича қолаверади. Бироқ, 1993 йилда кардиологияда у симптомдан касалликка айланди. Шунингдек, юқори қон босими (гипертония) ҳам касаллик эмас, у хафақон касаллигининг белгисидир. Гипертония – бу майда томирларнинг мускул тўқималаридаги етарли даражада доимий ва барқарор бўлган тезлашган қўшғалиш – юқори тонусдир. Гипертонус томирларнинг ўтказиш қобилиятини камайтиради, бу эса, ўз навбатида, тананинг барча ҳаётий муҳим аъзоларидаги қон айланишининг ёмонлашувига олиб келади.

Бироқ организм дори ёрдамисиз ҳам ўзининг нормал артерия босимини (АБ) таъминлаб туришга олиб келувчи бу янги “касаллик”нинг чин сабабларини даволаш ўрнига, қон босимини таблеткалар ёрдамида ҳар куни (сунъий ва ғайритабиий равишда) артериал босимни пасайтириш таклиф этилди, бироқ даволашнинг бу услубини қўллаш доимий мия ва миокарда ишемиясига (томир сиқилиши ёки тўсилиши натижасида бирор тўқимага қон келмай қолиш) олиб келиши мумкин. Артериал гипертензияга қарши бунақанги “кураш”га миллиард-миллиард пуллар сарфланган, чунки таблеткалар ёрдамида “босимни даволаш” умрининг охиригача ҳар куни давом этиши керак, чунки гўё бу дард бедаво ва ундан қутулишнинг бошқа йўли йўқ. Натижада юз минглаб беморлар бунақанги курашнинг (касалликнинг эмас, айнан курашнинг) қурбонларига айланмоқдалар. Чунки “қон босимини тушурувчи дори” таъсири оз бўлсада меъёридан ошиб кетса, миядаги қон оқими заифлашади ва оқибатда ишемик инсульт содир бўлади.

Аслида, гипертоник касалликларни – барча микро-қон томирлари гипертониясини даволаш мияда қон айланишининг ёмонлашувига ва ҳатто инсультга олиб келувчи артериал босимни сунъий тарзда пасайтиришга эмас, балки уни келтириб чиқарувчи сабабларни бартараф этишга (яъни, қон айланишни нормаллаштиришга) қаратилган бўлиши керак.

Холестерин соғлиқ учун зарар, унинг миқдорини пасайтириш лозим деган гапларни тез-тез эшитиш мумкин, бироқ аслида холестерин кундалик нормал ҳаёт учун зарур бўлган ҳужайраларнинг тузилишига ва гормонлар ишлаб чиқарилишига кўмак беради. Шунга қарамай, юрак ишемик ҳасталигини юзага чиқарувчи: стенокардия (юрак оғриғи), аритмия (юрак ритмининг бузилиши), миокард инфаркти тиббиётчилар фаразига кўра коронар (юракни таъминловчи) артерияларнинг гўёки “ёмон” холестерин меъёрдан кўпайиб кетиши оқибатида юзага келувчи атеросклеротик тошмалар билан булғаниши ортидан келиб чиқади.

Аммо бу фикр юрак мушакларига қон келишига жиддий тусқинлик қиладиган тож томирлари атеросклерози билан хасталанган баъзи бир кекса одамларга кисман тегишли холос. Инфаркт туфайли ўлган, нисбатан ёш одамларда эса патологоанатомлар миокард инфарктига сабаб буладиган жуда катта пилакчалар ва тромблар каби белгиларнинг йўқлигига гувоҳ бўлишади. Яъни, аслида, атеросклероз, ҳар доим ҳам стенокардия, аритмия ва миокард инфарктига сабаб бўлавермайди. Ҳақиқатда эса "ноатеросклерозли" ЮИКнинг асосий сабаби, худди "сабабсиз" гипертензияники каби - бу майда артерия ва артериолаларнинг гипертонияси, яъни уларда ҳеч қачон холестерин йиғилмайди.

Кўриб турганимиздек, бу ерда ҳам касалликнинг асосий сабаби тўқиб чиқарилган.

ВИЧ/ОИТС машмашаси  атрофидаги чайқовчилик эса тиббиёт бозоридаги энг катта алдовдир. Аслида заифлашган иммунитет, иммун танқислиги ҳолати шифокорларга узоқ вақтлардан бери маълум. Лекин ҳозирда муаммонинг бу қадар оламшумул аҳамият касб этишининг сабаби у афсонавий вирус бўлгани туфайли эмас, балки замонавий жамият ўз фаолиятида иммунитетга қаттиқ таъсир қилувчи жуда кўп салбий омилларни юзага келтиргани сабаблидир.

Иммун танқислигининг ижтимоий сабаблари ҳам бор – қашшоқлик, тўйиб овқат емаслик, гиёҳвандлик, турли ҳил касалликлар ва яна бошка кўп нарсалар. Экологик сабаблар ҳам мавжуд: янги электрон техникадан ултратовушли ва юқори частотали радионурланиш, радиация, сув ва ердаги хаддан ортиқ мышьяк ва бошқа заҳарловчи моддалар, катта миқдордаги антибиотиклар таъсири ва ҳакозолар.

Аммо, медицина “курашаётган” ҳеч қандай ОИТС номи билан аталган вирус мавжуд эмас.

Аслида, одам иммунитети танқислиги вируси ҳеч қачон ажратиб олинмаган! Бу ҳақида уни “биринчи бўлиб кашф этган” Люк Монтанье (Франция) ва Роберт Галло (АҚШ) ҳам билишади. ОИТС “кашф этилганидан” бир неча йил ўтиб, Роберт Галло аслида ҳеч қандай кашфиётнинг ўзи бўлмаганини тан олишга мажбур бўлди. Галло ОИВ нафақат ОИТСни келтириб чиқаришига, балким ОИТСнинг ўзи ҳам вирус эканлигига унда далил йўқ эканини тан олди. Мазкур “кашфиёт” Галло учун далилларни биринчи марта алмаштириб қўйиш эмасди. Бунинг натижасида 1992 йилда Р. Галло Саломатлик миллий институтининг ҳаққоний тадқиқотлар комиссияси (АҚШ) томонидан фанга қарши қилмишлари учун айбдор деб эълон қилинган эди. (Шундай бўлсада, инглиз венерологи Джеймс Силнинг таъкидлашича, ОИТС вируси бактериологик қурол ишлаб чиқарувчилар томонидан ирсий муҳандислик ёрдамида олинган).

Бироқ, аниқ далиллар шуни исботлайдики, гўёки борлиги айтиладиган вирусга 20 йилдан бери вакцина ярата олишмаяпти. Айтишларича, вакцина яратиш учун олинадиган вируснинг ўзи амалда мавжуд эмас экан! Бу бутун дунёни қамраб олган назариянинг ёлғонлигини исботловчи очиқ далилдир. Ва албатта, уни юқтириб олиш, ҳа оддийгина қилиб, “юқтириб олиш” – имконсиз. Гиёҳвандлар орасида унинг тарқалиши эса гиёҳванд моддаларнинг иммун тўқималари учун зарарли эканлигидан келиб чиқади, холос. Ва ҳеч қандай иммунодефицит вирусининг бунга алоқаси йўқ.

Бундан ҳам қаттиқ назорат остида ОИТС  ретровируси мавжуд эмаслиги сир сақланади! Кари Муллис, америкалик биохимик, химия бўйича 1993 йил Нобел мукофоти лауреати, таъкидлашича, “ВИЧ – ОИТСга олиб келиши ҳақиқат бўлса буни исботловчи илмий ҳужжатлар бўлиши керак. Аммо бундай ҳужжатлар мавжуд эмас. ВИЧ-ОИТС гипотезаси – бу даҳшатли хатодир”. Чарльз Томас Гарвард университетининг биохимия бўйича профессори – “ВИЧ – ОИТСни келтириб чиқаради деган догма, Ғарб олами томонидан амалга оширилган ахлоқ нуқтаи назаридан энг буюк ва вайронкор қаллобликдир...” Бироқ одамлар онгига ОИТС ҳақидаги ёлғон ва даҳшатга соладиган ахборот сингдириб қўйилган. Джон Лорицен (АҚШ) ОИТС ҳақидаги китоб муаллифи таъкидлашича: “Кўпгина олимлар ОИТС ҳақидаги ҳақиқатни билади. Аммо миллиардлар ўйнайдиган шартномалардан манфаатдорлик, гуллаб-яшнаётган тижорат сабабли, олимлар бу ҳақда сукут сақлайди...”

Бутунжаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти ва бошқа турли хил илмий институтларнинг расмий маъалумотларига кўра, ҳар йили ОИТС билан кураш баҳонасида 10 миллиард доллар пул сарф қилинар экан. ОИТС позитив бемоорларни даволлаш учун сотилган дори-дормонлар 150 миллард доллардан кам эмас экан. Булар яна ҳам тахминий маълумотлардир.

Яъни, ОИТС – дори-дармон ишлаб чиқарувчилар учун ёғли даромад манбасидир, деб тўғрисини айтиб қўйа қолди Калифорния университетининг вирусологи Питер Дюсберг, ҳамда “ОИТСга қарши”  дориларнинг сотилиши доим ўсиб бормоқда, деб таъкидлаб ҳам қўйди.

Доимий фойдани сақлаб қолиш ва уни кўпайтириш йўлида ҳозирги замон тиббиёти томонидан Гиппократнинг “Сабабни йўқ қилсанг, касаллик кетади”, деган асосий насиҳатларидан бири ҳам инкор этилмоқда. Ахир касаллик кетса, “тиббий хизматлар”, дорилар ва турли тиббиёт воситаларининг истеъмолчиси бўлган бемор ҳам кетади. Шунинг учун ҳам, ўзини унча уринтирмаган ҳолда кўпроқ фойда олиш учун ҳамма нарса қилишмоқда (ахир, ўйлаб топилган касалликка ташхис қўйиш ва уни даволаш ҳақиқийсига нисбатан осонроқ). Кейин ёлғон касалликларга мос дориларни ишлаб чиқиш ва уларни одамларга тиқиштириш вазифаси хал этилади.

Бундай стратегияга яққол мисол тариқасида, ой кўриш даврлари орасидаги танаффусларни (менопауза) бошдан кечираётган аёллар учун ишлаб чиқарилган дори-дармонларнинг Америка бозорида илгари сурилиши ҳамда АҚШда истиқомат қилаётган аёлларнинг 43 фоизида қўшилиш функцияси издан чиққанига, аксарият эркаклар эса жинсий заиф эканлигига ишонтиришга уриниш ҳолатларини келтириш мумкин. Натижада, сотилаётган дори-дармонлар миқдори ва ушбу дориларни истеъмол қилувчилар сони кескин оша бошлади.

Мана бошқа бир мисол - Burroughs Wellcome фармацевтика компанияси ОИТСга қарши АЗТ дорисини ишлаб чиқаради. У «Ретровир» номи билан машхур. ОИТС 1984 йили “кашф” қилинган, 1986 йили эса, мазкур компания бу касалликка дори топилгани ҳақида баёнат берган ва 1987 йили дори сотувга чиқади.

Ҳаммаси оддий, АЗТ 70-йиллар саратонга қарши кураш натижасида ишлаб чиқилган. Бироқ кейин аниқланишича, юқори токсик бўлган АЗТ одамларни саратондан ҳам тез ўлдирар экан ва у сотувга чиқмаган. Энди эса, ОИТС ёки АЗТ қайси бири тез ўлдиришини аниқлаштирмоқчига ўхшайди ва бу орада лойиҳа учун сарф қилинган сарф-харажатлани ҳам чиқариб олишмоқчига ўхшайди.

Бу ҳақда Халқаро Қизил Хочнинг швейцария бўлимининг мудири ловозимини эгаллаб келаётган Берн (Швейцария) Университетнинг иммунология профессори Альфред Хассиг жуладан шундай деди: “АЗТ кўп ҳолатларда беморнинг (пациент) жисмоний (соматик) ҳужайраларининг муққаррар ва аста-секин нобуд бўлишига олиб келади. Мен бу нарсаларни шифокорлар хизматини суистеъмол қилиниши ҳамда беморни ўлим ҳолатига олиб келиб, уни бевақт ҳалок бўлишига олиб келади, деб биламан”.

Шу билан бирга махсулотни ишлаб чиқарувчи компания ўз дори-дармонини (препаратини) заҳарли эканини ҳамда унинг ҳеч қандай шифо берувчи ҳусусияти йўқлиги, антиретровирус  кучга эга эмаслигини билиб туриб, бу сирни ўта махфий мақлашга уринади! Умуман олганда, ОИТСга қарши барча воситалар иммун тизимни вайрон қилувчи заҳардир.

Айни ўша компаниялар диогностик ускуналарни ишлаб чиқади ва ўз маблағларига бу усукуна ва дори-дормонлардан қандай фойдаланиш, қанча миқдорда бериш кераклиги бўйича шифокорларга таълим беради. (Бироқ бу тестлар иммун танқислиги вирусига ҳеч қандай алоқаси йўқ, чунки тест вирусни аниқламайди, балки қон намуналарида антижисмлар борлигини аниқлайди халос. Антижисмларни эса касалликларни қўзғайдиган микроорганизмлар, хусусан анти генлардан ҳимоя қилиш учун иммун тизими ишлаб чиқаради).

Махсулот ишлаб чиқарувчилар яна беморлар ҳар куни ва бутун умрлари мабойинида мазкур дори-дормонларни қабул қилишлари шартлигини таъкилдайдилар. Бироқ у дорилар организмнинг бутун ҳужайраларига жиддий зарарларни кетилиб чиқаради, ҳусусан оқ қон таначаларига ҳам. Шундай қилиб, улар имммун тансиқислигига қарши курашиш ўрнига уни янада қийин ҳолатга солиб қўймоқда, бу билан улар ОИТС эпидемиясини тарқалишига ўз хиссаларини қўшмоқда.

ОИТС касалиги чалинганларга белгиланган дорилар беморнинг ўлимига сабаб бўлаётгани ҳақидда илк бор 2002 йили июл ойида Барселонада бўлиб ўтган ОИТС бўйича 14-Халқаро анжуманада айтиб ўтилди. Шунда бўлишига қарамай, мазкур “дори-дармон”ларнии ишлаб чиқарувилар таъсирида бошқача усул билан даволлаш ва организмнинг иммун танқислиги билан курашишда ўзига хос имкониятлар устида изланишлар олиб бориш тақиқланди! Улар бу ишларнинг барчасини ўзларининг кўп миллиардлари фойдаларини сақлаб қолиш учун қилмоқдалар.

ОИТС ва унга қарши “кураш”да унга презерватив ишлаб чиқарувчилар ҳам уларни олқишламоқдалар.

Яна бир манфаатдор тоифа – бир марталик шприц ишлаб чиқарувчилар. Агар иммунитет вирус туфайли зарарланса, демак ҳамма бало шприцда, худди бошқа вирус ташувчи воситаларда бўлганидек. Бу фикр аста-секинлик билан барча инсонлар (хусусан гиёҳвандлар) онгига ўрнашди: тоза шприцлардан фойдалансанг ОИТСдан сақланасан. Шифокорлар кўплаб дори воситалари муайян касалликдан даволанишда қўлланилганидан кейин бошқа бир янги касалликни келтириб чиқаришига ҳар доим ҳам эътибор қаратавермайдилар...

Торонто ҳамда Гарвард университети тадқиқотчилари шифокорлар дориларнинг иккиламчи (муҳим бўлмаган) таъсирини нотўғри талқин қилиниши оқибатида бошқа бир касалликнинг пайдо бўлишига сабаб бўлувчи, "дори тавсия қилишлар кетма кетлиги" деб номланган феномен (ҳодиса) мавжуд, деган хулосага келдилар. Юзага келган янги "касаллик"ни даволаш учун бошқа дори тавсия қилинади, бу эса ўз навбатида бемор организмида салбий таъсирларни юзага келтиради, яъни янги касалликни пайдо қилади ва аҳвол шу зайлда давом этади. Агарда аввалгиларданда кучлироқ воситалардан ва кўпроқ дозада фойдалана борилса, бундай кимёвий даволаш организмга кучли "вақтли миналар"ни пайдо қилади (одам ирсияти ва эко тизимининг бузилиши, антибиотикларга юқори чидамлилик, ўлимга олиб келувчи бир қанча касалликларнинг юзага келиши ва бошқалар). Бу эса инсонлар соғлигининг батамом барбод бўлиши хавфини келтириб чиқаради.

Натижада, олдинлари маълум бўлмаган янгилари пайдо бўлмоқда, анча олдин мағлуб бўлган эски касалликлар ҳам қайтмоқда. Одмлар улар билан қанчалик кўп курашмасин улар камайиш ўрнига кўпайиб бормоқда. Бунинг устига дори-дормонлар билан даволлашнинг гиппократча модели самарадорлиги пасайиб бормоқда (табиий йўллар билан олдини олиш ва даволлашданн узоқлаштириш). Бу медицинада организмнинг ташқи муҳит билан ўзаро таъсири қилиш тамоийили истисно этилган: бемор табиат, шифокор ва ўзидан ажратиб қўйилади.

Бу каби медецина йўналиши асосли илм ва соғломлаштиридан мутлоқ йироқ бўлгани сабабли фойдаси бўлсада анча имкониятларини йўқотади. Ахир касалликни алоҳида олинган йўналиш сифатида диагностика қилиш ва даволаш мантиққа мутлақо тўғри келмайди, бу гўё лойдан ёмғирнинг сабабини қидириш каби. Шу сабабли бу медецина йўналиши аллақачон инқирозга учраган, чунки у ҳатто энг оддий ҳисобланган шамоллаш ва гриппни ҳам даволай олмайди, жиддий касалликларни гапирмаса ҳам бўлади

Иккиламчи иммунодефицит, оммавий аллергия, дори билан боғлиқ касалликлар сонининг муттасил ошиб бориши – тиббиётнинг дори терапиясига асосланган айнан мана шу модели олиб келадиган оқибат саналади. Зеро, кимёвий дори воситаларининг қўлланилиши ҳеч қачон организмнинг соғломлашиши билан якун топмаган. Маълумки, соғломлашиш – организмнинг фаол ишлашишидир. Демакки, бугунги анъанавий тиббиётнинг гиппократ тиббиётидан асосий фарқи, ушбу тиббиёт фаолиятининг 70 фоизи касаллик профилактикаси, яъни саломатлик билан (зеро, касалликни даволашдан кўра, олдини олиш арзонга тушади), 30 фоизи эса касаллик, хусусан даволаш билан шуғулланишидан иборатдир.

Замонамизнинг расмий медицинаси асосан тўқима касалликлар ва уларнинг аломатлари билан шуғулланишмоқда.

Тўқима касалликлар – замонавий медицинанинг катта муаммосидир, чунки саломатликни тиклаш ёки касалликни даволлашга бундай ёндашиш ўзини-ўзи таклаш генетик табиий механизмларига зулм ҳисобланади. Буларнинг натижаси эса, организмдаги бир муаммони бартараф  қилиниши биланоқ, бошқа янги муаммоларни келтириб чиқараверади... 

Манбалар асосида

Абу Муслим тайёрлади