loader
Foto

Али Журжавий

 

«Мана шу усул билан японларга Исломни етказдик. Улар диннинг аф залл икларини тушунишиб қабул қила бошлашди. Биз уларга Исломни қанча кўп тушунтир-  ганимиз сайин динни қабул қилганларнинг сони ортиб борди. Жамоамизнинг довруғи шаҳарга кенг тарқалди. Исломни қабул қилганлардан динни мақтаганликларини ҳам эшитдик. Сабаби Ислом уларга Аллоҳни танитиб, зулматдан нурга олиб чиққан эди».

Али Журжавий

Тарих поезди бизни Ислом умматининг кўплаб буюк инсонлари чиққан Юқори Мисрга олиб боради. У ердан таниқли Ислом олими имом Суютий ва муҳаддис, тарихчи Ахмад Шокир, унинг акаси адабиётчи Маҳмуд Шокирлар чиқиб, умматнинг қадриятларини ўз қаламлари билан ҳимоя қилишган. Шунингдек, у ердан бу умматнинг кўплаб буюк қаҳрамонлари етишиб чиққан.

Энди эса қаҳрамонимиз Али Журжавийнинг тарихи 1906 йили Юқори Мисрдаги Журжа районининг Уммул Қуръон қишлоғидан бошланади. Бир куни шайх ал-Азҳарий қизиқ бир хабар ўқиб қолади. У хабарда Япониянинг бош вазири Кацура жаҳон миқёсидаги конференция ўтка-зишни режалаштириб, унда ҳар бир дин вакили ўзининг дини ҳақида маълумот бериши учун, дунёдаги барча ўлкаларнинг ўқимишлилари, файласуфлари ва диний олимларига расмий мактуб йўллайди.

Шунда қаҳрамонимиз «ал-Азҳар»нинг (Мисрдаги энг катта диний университет. У дунёдаги энг қадимий тарихий ўқув юртларидан бири) шайхларига бориб, эртароқ ҳаракат қилиб, японларга динни тарғиб қилиш имкониятидан фойдаланиб қолишликларини айтади. Шайх Журжавий ўзининг шахсий «ал-Иршад» номли газетасига «ал-Азҳар»нинг шайхларига кеч бўлиб қолмасидан эртароқ ҳаракат қилиб, конференцияга бориш керак деган маънода мақола ёзади. Лекин шайх улардан кутилган жавоб оломайди. Шунда у Японияга ўз ҳисобидан боришни мақсад қилади. Қишлоғига бориб беш феддан (ер ўлчови, тахминан, 0,42 га тўгри келади) ерини сотиб, Александриядан Италияга. ундан сўнг Аданга кема билан сузиб ўтади. Сўнг Ҳиндистоннинг Бомбейига бориб, у ердан Цейлон оролидаги Коломбога (ҳозирги Шри-Ланка) ўтиб, ун-дан сўнг инглизларни Сингапурга жўнаган кемасига ўтириб кетади. Сўнгра Сингапурдан Гонконгга, ундан сўнг Япониянинг Иокогама портига етиб келади. Шайх Журжавий Японияда Калькутта шайхлари, Тунисдаги Кайруан шахридаги берберлар шайхлари, Шарқий Туркистондан келган ва Россия мусулмонларининг Шайхлари билан учрашади. Уларнинг бари Журжавий сингари. японларни Исломга даъват этиш имкониятидан фойдаланиб қолиш учун, ўз ҳисобларидан келишган экан. Усмонийлар халифаси Абдулхамид II расмий равишда турк олимларидан иборат бир делегат юборибди. Бу олимлар дунёнинг турли жойларидан йиғилиб, барчаси бир Исломий делегатни ташкил этишади

Шундай қилиб диний конференция бошланади. Ҳаммаси ўз динлари ҳақида нутқ сўзлашади. Фурсат мусулмонларга келганда Ислом олим-лари японларга дин таълимоти ҳақида сўзлайдилар. Бир қанча вақтдан сўнг конференция якунланиб, Япония императори келган делегатларнинг барчасига ўз миннатдочилигини билдириб, унинг конституциясида динни тарғиб қилиш ҳуқуқи берилганлигини эълон қилади. Демак, японлар хоҳлаган динига эътиқод қилишлари мумкин. Фурсатдан фойдаланиб, шайх Журжавий ўзининг диндош дўстлари ва таржимонг билан Токио кўчаларида Ислом динининг асл моҳияти тўғрисида сўзлаб, одамларни унга даъват қилади. Уларнинг қўлида кўплаб японлар Ислом динини қабул қилишади. Шайх Журжавий ўз китобида Япониядаги ҳолатни қуйидагича ифодалайди:

«Агар Японияга бу пайтгача мусулмон делегатларини юборишиб. бу усулни қўллашганда эди, у ердаги мусулмонлар сони минглаб эмас. балки миллионга етган бўларди. Бизнинг қўлимизда Исломни қабул қилганлар сони тахминан ўн икки мингга етган».

Юқори Мисрда бу умматнинг кўплаб буюк инсонлари етишиб чиққан. Қайси улуғ саҳоба Юқори Мисрни озод қилган?

Араб чўлларидан чиққан бу қурайшлик бошлиқ қандай қилиб буюк адмиралга айланиб, Ислом тарихидаги биринчи денгиз урушини бошқарган ?

Ат-Туробийнинг

"Ислом умматининг 100 буюк шахси" китобидан