loader
Foto

Яҳудийлар билан христианларнинг хочга тортиш воқеасига доир ёлғонлари

Исо алайҳиссалом Аллоҳ таолонинг ҳимояси остида осмонга кўтарилганлари ва яҳудийлар билан христианларнинг хочга тортиш воқеасига доир ёлғонлари



Аллоҳ таоло Оли-Имрон сурасининг 54-55-оятларида шундай дейди: "Яҳудийлар макр-ҳийла билан Исога тузоқ қурдилар. Аллоҳ ҳам макр-ҳийла ишлатди. Чунки Аллоҳ макр қилгувчиларнинг энг хайрлисидир! Аллоҳ шундай деган эди: "Эй Исо! Шубҳасиз сени вафот қилдираман, сени ўз ҳузуримга кўтариб оламан, сени у инкорчилардан ҳимоя қиламан ва сенга эргашганларни қиёмат кунига қадар инкор этувчилардан устун қиламан. Кейин менга қайтасизлар. Ана ўша вақтда ихтилофга борган масалалар юзасидан ўртангизда мен ҳукм бераман".

Яна Аллоҳ таоло Нисо сурасининг 155-159-оятларида шундай дейди: "Фақат берган сўзларидан қайтишлари, Аллоҳнинг оятларини инкор қилишлари, ҳақсиз равишда баъзи пайғамбарларни ўлдиришлари ва "қалбларимиз ёпиқ" деганлари учун бошларига турли балолар келтирдик.

Аслида Аллоҳ, уларнинг инкорлари туфайли қалбларини муҳрлаган эди. Озгина бир қисмидан бошқалари имон келтирмайдилар. Қалблари муҳрланишининг бир сабаби эса ҳақиқатни инкор қилишлари, Марямга катта бир туҳмат қилганлари. "Биз Аллоҳнинг пайғамбари Марям ўғли Исо Масиҳни ўлдирдик!" дейишларидир. Ваҳоланки, улар Исони на ўлдирдилар ва на осдилар. Аммо ўлдирилган одам уларга Исо каби кўрсатилди. У ҳақда талашиб-тортишганлар тамоман шубҳа ичидалар. Уларнинг бу борада биладиган маълумотлари йўқ. Фақатгина тахмин қилаяптилар. Уни мутлақо ўлдирмадилар. Тўғриси, Аллоҳ таоло уни ўз ҳузурига кўтариб олди. Аллоҳ мутлақо устундир, барча ҳикматлар соҳибидир. Аҳли Китобдан ҳеч ким йўқки, ўлимидан аввал Исога имон келтирмаса. У қиёмат кунида уларга қарши шоҳидлик келтиради".

Аллоҳ таоло бу ояти карималарда Исо алайҳис-саломни, саҳиҳ бир фикрга кўра, уйқуда вақтлари вафот қилдириб сўнг осмонга кўтариб олганини, шунингдек у зотга азият беришни истаган ва ўша давр ҳукмдорига Исо алайҳиссаломни ёмонлаган яҳудийлардан қутқарганини хабар бермоқда.

Ҳасан ал-Басрий раҳимаҳуллоҳ билан Муҳаммад ибн Исҳоқ раҳимаҳуллоҳ айтишларича, ҳукмдорнинг исми Довуд ибн Нура бўлган: "У Исо алайҳиссаломни хочга тортиб ўлдиришни буюрди. Исо алай-ҳиссаломни Байтул-Мақдисдаги бир уйда қамалга олдилар. Бу воқеа жума кунини шанбага улаган оқ-шомда содир бўлган эди. Улар уйга кирар маҳалда Аллоҳ Исо алайҳиссаломнинг ёнларидаги дўстларидан бирини у зотнинг қиёфаларига киритди. Бу орада Исо алайҳиссаломнинг ўзлари уйнинг кичик бир дарчасидан осмонга кўтарилдилар. Уй ичидагилар воқеани кузатиб турар эдилар. Исо алайҳис-саломни излаб келган одамлар ичкарига кириб, у зотга ўхшатиб қўйилган ўша ёш йигитни кўрдилар. У одамни Исо алайҳиссалом деб ўйлаб, тутиб, олиб кетдилар ва хочга тортиб, ҳақоратлаш мақсадида унинг бошига тикан қўйдилар. Исо алайҳиссалом хочга тортилиб-тортилмаганлари билан боғлиқ ҳолатга шоҳид бўлмаган аксар христианлар бу борада яҳудийларнинг сўзларига таслим бўлдилар. Шу туфайли чиркин ва ҳақиқатлардан узоқ бир бузғунчиликка кирдилар..".

Аллоҳ таоло бу ҳолат ҳақида шу сўзлари билан хабар бермоқда: "Аҳли-Китобдан ҳеч ким йўқки, ўлимидан аввал Исога имон келтирмаса". Бир қанча олимларга кўра, қиёмат қўпишидан олдин Исо алайҳиссалом ер юзига тушадилар, тўнғизни ўлдирадилар, хочни синдирадилар, жизяни бекор қиладилар ва Исломдан бошқа бир динни қабул қилмайдилар.



Исо алайҳиссалом қай тарзда осмонга кўтарилганлари ҳақида ривоят қилинган ҳадислар



Ибн Абу Хатим айтади: "Аҳмад ибн Синан бизга Абу Муовия орқали, у киши Аъмаш орқали, у Минҳал ибн Амр орқали, у ҳам Саид ибн Жубайр орқали Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг шундай деганларини хабар берган: "Аллоҳ таоло Исо алайҳиссаломни осмонга кўтаришни истаганида Исо алайҳиссалом ҳаворийлардан ўн икки киши(Исо алайҳиссаломнинг ўлимлари ва қиёмат кўтарилишидан олдин қиёматнинг бир аломати сифатида такроран дунёга келишлари умумий ҳолда "Нузули Исо" (Нузули Масиҳ) номи остида олимлар орасида тортишилган. Қуръони Каримда Исо алайҳиссалом қиёмат кўтарилишидан олдин ер юзига тушишларига доир аниқ бир баён йўқ.) ўтирган уйнинг ёнидаги булоқ (чашма) сувида ювиниб, бошларидан сув томганча уларнинг ёнига кирдилар ва: "Сизлардан бировингиз менга имон келтиргандан кейин ўн икки марта мени инкор қилади!” дедилар. Кейин эса: "Қайсингиз менинг ўрнимга ўтиб ўлдирилишни ва мен билан бирга бир хил мақомда бўлишни истайсиз?" деб сўрадилар.

Шунда ораларидан энг ёш бир йигит ўрнидан турди. Исо алайҳиссалом унга: "Ўтир!" дедилар.

Исо алайҳиссалом яна сўрадилар. Ҳалиги ёш йигит тағин ўрнидан турди ва: "Мен!" деди. Исо алай-ҳиссалом унга: "У сенсан. Сен менинг ўхшашим бўласан" дедилар. Шунда у ёш йигитга Аллоҳ тарафидан Исо алайҳиссаломнинг шакллари берилди. Исо алайҳиссалом эса ўша уйнинг кичик дарчасидан осмонга кўтарилдилар.

Исо алайҳиссаломни излаган яҳудийлар келиб, у зотга ўхшатиб қўйилган ёш йигитни олиб кетишди. Уни ўлдирдилар, кейин эса хочга тортдилар. Ўн икки кишидан бири Исо алайҳиссаломга имон келтирганидан сўнгу зотни инкор қилди. Исо алайҳис-салом масаласида инсонлар уч гуруҳга айрилдилар:

Бир гуруҳ деди: "Аллоҳ (Исо) истаганича орамизда бўлди. Кейин осмонга кўтарилди". Булар ёқубийлардир.(Христиан эътиқодида ҳаворийлар сони ўн иккита деб белгиланиши Бани Исроилнинг ўн икки қабила бўлгани билан боғлиқдир.)

Иккинчи гуруҳ: "Аллоҳнинг ўғли (Исо) истаганича орамизда бўлди, кейин Аллоҳ уни ўз ҳузурига кўтариб олди”, деди. Булар настурийлардир.

Учинчи гуруҳ эса: "Аллоҳнинг қули ва расули (Исо) истаганича орамизда бўлди, кейин Аллоҳ уни ўз ҳузурига кўтариб олди”, дея хулоса қилдики, булар мусулмонлар жамоатидир.

Кофир бўлган дастлабки икки гуруҳ сиёсий жиҳатдан кучли бўлгани учун мусулмонлар жамоатидан устун келиб, уларни ўлдирди. Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни пайғамбар қилиб юборгунига қадар Ислом одамлар орасида сўниқ ҳолда қолди.    

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу ҳадиснинг давомида: "Бу масала Аллоҳ таолонинг: "Биз ҳам имон келтирганларни душманларига қарши дастакладик. Шундай қилиб улар устун келдилар" (Сафф сураси, 14-оят] оятида келтирилмоқда", деганлар.

Мазкур ҳадиснинг Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳугача бўлган қисми, Муслимнинг шартига кўра, саҳиҳдир.

Насоий ҳам ушбу ҳадисни Абу Қурайб орқали Абу Муовиядан ўхшаш мазмунли сўзлар билан ривоят қилган.(Ёқубийлар - Шарқий Христиан черковларига мансуб ва Сурёнийлар номи билан ҳам танилган гуруҳ.) Шунингдек, салаф олимларидан бир қанчаси уни худди шу шаклда нақл қилишган.

Юқоридаги ҳадиснинг узун ва батафсилроқ шакллари ҳам борки, улардан бири Муҳаммад ибн Исҳоқ ибн Ясар орқали етиб келган бўлиб, мазмуни қуйидагича:

"Исо алайҳиссалом ўзларига берилган рисолат вазифасини адо этиш, даъват вазифаларини ниҳоясига етказиш ва кўпроқ инсонларни Аллоҳнинг динига киргизиш учун Аллоҳ таолодан ажалга сабр беришини сўраб дуо қила бошладилар".

Айтишларича, Исо алайҳиссаломнинг ёнларида ҳаворийлардан ўн икки киши (Настурийлар: Истанбул Патриархи Настурун бошчи-лигида ташкил топган христиан жамоати.) бор эди.

Булар:

1. (Симон) Петрус.

2. Ёқуб ибн Забадий.

3. Ёқубнинг укаси Юҳаннас (Юҳанна).

4. Андреус.

5. Филипус.

6. Абреселма.

7. Матта.

8. Томас.

9. Ёқуб ибн Халқия.

10. Таддэус.

11. Фетатя.

12. Юдас.

13. Закариё Юта(Ибн Абу Ҳатим, "Тафсир ул-Қуръонил азим".) (Искариёт).

Бу охиргиси Исо алайҳиссаломнинг жойларини яҳудийларга кўрсатган кишидир.

Ибн Исҳоқ давом этади: "Бу ҳаворийларнинг орасида ўн учинчи киши ўлароқ христианлар яширадиган "Сергис" исмли бир киши ҳам бўлган. У Исо алайҳиссалом қиёфаларига киритилиб, хочга тортилган кишидир..".(Насоий, ас-Сунанул Кубро, VI, 489 (11591).)

Яна Ибн Исҳоқ айтишларича, христианлардан бири Масиҳ Исо алайҳиссалом ўрнига хочга тортилган ва Исо алайҳиссаломнинг шакл-шамойиллари берилган бу киши Юдас ёки Закариё Юта (Искариёт) бўлгани ҳам даъво қилинган... Энг тўғрисини, албатта, Аллоҳ билади.

Даҳҳок бизга Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан нақл қилган ҳадисда: "Исо алайҳиссалом ўз ўринларига Шамъун (Симон)ни вакил қилиб тайинладилар.(Фақат Ибн Касир, "Тафсир ул-Қуръонил азим", II, 400; Ибн Жарир ат-Табарий, Жомеул-Баён, IX, 372 да "Ибн Исҳоқдан қилинган нақлда бу кишиларнинг сони ўн учта бўлган" дейилади.) Яҳудийлар ўлдирган ҳаворий эса Исо алайҳиссалом қиёфасига солинган Юдас эди", дейилади.

Аҳмад ибн Марвон айтади: Муҳаммад ибн ал-Жаҳм бизга хабар беришича, у киши Фарро раҳимаҳуллоҳдан Аллоҳ таолонинг "Шу билан бирга улар (Яҳудийлар) Исога тузоқ қурдилар. Аллоҳ ҳам уларнинг тузоқларини бўшга чиқарди. Чунки Аллоҳ тузоқларни бўшга чиқарадиганларнинг энг хайрлисидир!" (оли-Имрон, 3/54) ояти ҳақида шундай деганларини эшитган экан:

Исо алайҳиссалом бир муддат холалари кўзи-дан ғойиб бўлдилар. Кейин унинг ёнига қайтиб келдилар. Шунда, асли яҳудий бўлган Расул-Жалут деган киши ўрнидан туриб, Исо алайҳиссалом қайтиб келганларини халққа овоза қилди. Одамлар Исо алайҳиссаломнинг уйлари олдига тўпланиш-ди, ҳатто уй эшигини синдирдилар. Расул-Жалут эса Исо алайҳиссаломни ушлаб олмоқчи бўлиб ичкарига кирди. Лекин Аллоҳ таоло унинг кўзларига Исо алайҳиссаломни кўрсатмади ва у ташқаридаги ҳамроҳлари ёнига чиқиб:

"Исони кўрмадим!" деди. Қўлида, қинидан чиқарилган қиличи бор эди. Одамлар: "Сен ўзинг Исосан!" дедилар. Аллоҳ унга Исо алайҳиссалом шакл-шамойилини берган эди. Яҳудийлар уни ушлаб, ўлдирдилар ва хочга тортдилар. Аллоҳ таоло айни воқеани қуйидагича ҳикоя қилмоқда:

"Ваҳоланки, улар Исони на ўлдирдилар ва на осдилар. Аммо ўлдирилган одам уларга Исо каби кўрсатилди. У ҳақда талашиб-тортишганлар тамоман шубҳа ичидалар". (Нисо сураси, 157-оят).

Ибн Жарир ат-Табарий бизга Ибн Хумайддан, у эса Ёқуб ал-Қуммий орқали Ҳорун ибн Антарадан ривоят қилиб айтишича, Ваҳб ибн Мунаббиҳ раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар: "Исо алайҳиссалом ҳаворийлардан ўн етти киши билан бир уйга борган эдилар. Уларни ўраб олиб, ёнларига киришганида Аллоҳ таоло Исо алайҳиссалом билан бирга ўтирганларнинг барчасини у зотнинг суратларига киргизган эди. Келган яҳудийлар уларга: "Бизга сеҳр ишлатдингиз. Ё Исони бизга кўрсатасиз, ё барчангизни ўлдирамиз!" дейишди. Исо алайҳиссалом дўстларига қараб:

"Қайси бирингиз бугун жаннат эвазига нафсини сотади (яъни, ўзини фидо қилади)?" деб сўрадилар. Ҳаворийлардан бир одам:

"Мен!" деди.

Аллоҳ таоло уни Исо алайҳиссаломга ўхшатиб қўйди. Яҳудийлар у одамни ушлаб, ўлдирдилар. Ўша ҳаворий, келган одамлар кўрсин учун Исо алайҳиссалом суратига киргизилган эди. Улар ҳам Исо алайҳиссаломни ўлдирдик, деб ўйладилар. Христианлар эса улар каби, ўлдирилган ўша одам Исо алайҳиссалом эканига ишонишди. Ваҳоланки, Аллоҳ таоло пайғамбарини ўша куннинг ўзидаёқ ҳузурига кўтариб олган эди".(Шу билан бирга, ўн икки ҳаворий дейилишига қарамай, рўйхатда ўн уч киши ёзилган. Бу ўн иккинчи киши билан ўн учинчи киши битта шахс бўлган, деган фикрдан келиб чиқмоқда.)

Яна Ибн Жарир ат-Табарий айтишича, Мусанна у кишига Исҳоқдан, у Исмоил ибн Абдулкаримдан, у эса Абдуссамад ибн Макил орқали Ваҳб ибн Мунаббиҳ раҳимаҳуллоҳдан шундай нақл қилган:

Аллоҳ таоло Исо ибн Марямга дунёдан ўтиш соатлари яқин қолганини билдирганида ўлим у зотни ташвишга солди. Ҳаворийларни чорладилар, улар учун таом ҳозирладилар ва:

"Бу оқшом ёнимга келинг, сизларга эҳтиёжим бор!" дедилар.

Ҳаворийлар оқшом Исо алайҳиссаломнинг ёнларида тўпланишганида уларга кечки овқат келтириб, хизмат қила бошладилар. Овқат ейишни тугатганларида ўзлари сув қуйиб уларнинг қўлларини ювиб қўяр ва кийимлари билан артар эдилар. Бу ҳолат ҳаворийларни таажжубга солди, бироқ ҳарчанд уринишмасин Исо алайҳиссаломнинг ҳаракатлари маъносини била олмадилар. Исо алай-ҳиссалом:

"Ким бугун менинг бу оқшом қиладиган ишларимга қарши чиқса, у мендан эмасдир ва мен ҳам ундан эмасман!" дедилар.

Ҳаворийлар ҳам буни қабул қилдилар. Ниҳоят, Исо алайҳиссалом қилмоқчи бўлган ишларини битиргач:

"Бу оқшом сизларга таом едириб хизмат қилишим ва қўлим билан қўлларингизни ювиб қўйганимга келсак, сизларга мендан бир ибрат қолсин. Чунки сизлар менинг ичингизда энг хайрли эканимни кўриб турибсизлар. Шунинг учун бир-бирингизга қиладиган хизматларингиз малол келмасин. Бир-бирингиз учун ўзингизни фидо қилинг. Негаки, мен ҳам ўзимни сизларга фидо қилганман. Сизларга бўлган эҳтиёжим, мен учун Аллоҳга дуо қилиб, ажалимга сабр беришини сўрашингиздир!" дедилар.

Ҳаворийлар дуо қилишга киришиб, кўпроқ дуо қилайлик деганларида уларни уйқу босди. Шу қадарки, дуо қилишга ҳоллари қолмади. Шунда Исо алайҳиссалом уларни уйғотишга уриндилар ва:

"Субҳаналлоҳ!.. Менга ёрдам бериш учун бир кеча ҳам сабр қила олмаяпсизми?" дедилар. Ҳаворийлар эса: "Аллоҳ ҳаққи, бизга нима бўлганини тушуна олмадик. Биз авваллари оқшомни ҳангома билан ўтказар эдик. Кўп ҳолда уйқусиз қолардик. Лекин бу оқшом уйқусиз ўтиришга чидай олмаяпмиз. Биз дуо қилишни хоҳлаяпмиз, фақат биз билан дуо орасида бир тўсиқ бор!" дедилар. Исо алайҳиссалом:

"Чўпон кетади ва пода тарқалиб кетади!" дедилар.

Исо алайҳиссалом ўзларига таъриф бериб, шунга ўхшаш сўзлар айтишда давом этдилар. Кейин эса: "Ҳақиқат шуки, сизлардан бировингиз хўроз уч марта қичқирмасидан мени инкор қилади ва яна сизлардан бировингиз мени оз бир дирҳам кумуш эвазига душманларга сотади. Мени сотиб ишлаган у пулини ейди ҳам!" дедилар.

Шундан кейин ҳаммалари биргаликда уйдан чиқиб, тарқалдилар. Яҳудийлар бу пайтда Исо алай-ҳиссаломни излаётган эдилар. Улар ҳаворийлардан бири бўлган Шамъун (Симон)ни ушлаб олдилар. Яҳудийлар:

"Мана бу Исонинг дўстларидан бири!" дедилар.

Шамъун Исо алайҳиссаломнинг дўсти эканлигини инкор қилди ва:

"Мен Исонинг дўсти эмасман!" деди.

Улар Шамъунни қўйиб юбордилар.

Кейин бошқа бир гуруҳ Шамъунни ушлаб олди. Шамъун тағин боягидек, Исо алайҳиссаломнинг дўсти эканлигидан тонди. Сўнгра хўроз қичқири-ғини эшитди. Шунда у йиғлади ва маҳзун бўлди.

Тонг отганида ҳаворийлардан бирови яҳудийларнинг ёнига келди ва:

"Сизларга Исо Масиҳнинг жойини кўрсатсам, менга нима берасиз?" деди. Улар эса бу ҳаворийга ўттиз дирҳам кумуш бердилар. У кумуш тангаларни олди ва Исо алайҳиссаломнинг жойларини кўрсатди. Лекин Яҳудийлар Исо алайҳиссаломни ушлаш учун келгунларича бу одам Исо алайҳисса-ломга ўхшатиб қўйилди. Улар ҳам келиб, бу ҳаворийни ушладилар. Унинг Исо алайҳиссалом эканлигига амин эдилар. Уни ип билан боғлаб, судраб олиб кетишаркан:

"Қани, сен ўликларни тирилтирар эдинг, инсонларнинг ичларига кирган шайтон (жин)ларни қувар эдинг ва телбаларни тузатар эдинг. Шундай экан, ўзингни бу ипдан бир қутқаргин-чи!" дер эдилар.

Яҳудийлар бу сўзлар билан масхаралаш баробарида унга тупурар ва устига тикан отар эдилар. Ниҳоят, уни хочга ортиш учун тайёрланган устун олдига олиб келдилар. Айнан мана шу вақтда Аллоҳ таоло Исо алайҳиссаломни ўз ҳузурига кўтариб олди. Яҳудийлар эса Исо алайҳиссаломга ўхшатиб қўйилган одамни хочга тортдилар. У одам етти кун хочда осилиб турди.

Кейинроқ Исо алайҳиссаломнинг оналари Марям, бир пайтлар Исо алайҳиссалом Аллоҳнинг изни ила телбаликдан тузатган бир аёл билан бирга хочга осилган одам қошига йиғлаб келишди. Бу орада Исо алайҳиссалом ҳам икковлари олдига етиб келиб: "Нега йиғлаяпсиз?" деб сўрадилар.

У икки аёл эса: "Сен учун йиғлаяпмиз!" деб жавоб беришди. Исо алайҳиссалом эса:

"Аллоҳ таоло мени ўз ҳузурига кўтариб олди. Менга хайр (яхшилик)дан бошқа бир нарса бермади. Хочга осилган бу одам эса менга ўхшатилган бир одамдир!” дедилар. Яна бу икки аёлга шундай дедилар:

"Ҳаворийларга хабар берингки, фалон жойга бориб мен билан учрашсинлар!"

Ҳаворийлар ўзларига билдирилган жойга ўн бир киши бўлиб келишди. Пул эвазига Исо алайҳис-саломни яҳудийларга сотган ва жойларини кўрсатган киши уларнинг орасида йўқ эди. Дўстларидан унинг нега келмаганини сўрадилар. Улар эса:

"У қилмишидан пушаймон бўлди. Ўзини осиб ўлдирди!" дейишди. Исо алайҳиссалом:

"Агар тавба қилса эди, Аллоҳ унинг тавбасини албатта қабул қилган бўларди!" дедилар.

Кейин Исо алайҳиссалом улардан ўзларига тобе бўлган Яҳё (ёки Юҳанна) исмли ёш йигитни сўрадилар ва:

"У сиз билан бирга бўладиган кишидир. Энди боринг. Ҳар бирингиз қавмингизнинг тили билан гаплашинг. Ҳар бирингиз борган қавмингизни огоҳлантиринг ва уларни ҳаққа даъват қилинг!" дедилар.(Ҳаворий сўзи: Исо алайҳиссалом ўзларига ёрдамчи сифатида танлаб олган ўн икки кишидан ҳар бирига ишлатиладиган таъбир.)

Бу ҳадиснинг исноди ғариб... Бироқ ушбу ривоят христианлар (уларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин!) нақл қилган мана бу ривоятдан саҳиҳроқдир:

"Исо Масиҳ Марямнинг олдига келдилар. Бу вақтда Марям Исо алайҳиссалом осилган хочнинг ёнида ўтириб йиғлаётган эдилар. Исо алайҳиссалом онаси Марямга баданларидаги мих изларини кўрсатдилар. Руҳлари осмонга кўтарилиб, таналари хочга осилганини маълум қилдилар..".

Аммо бу ривоят ҳақиқат ва далилларга зид бўлмиш бир бўҳтон, уйдирма ёки сохтакорлик, Инжилга кейинчалик қўшилган ботил бир иловадир.

Ҳафиз ибн Асокир ўзига Яҳё ибн Ҳабиб раҳимаҳуллоҳ орқали етиб келган бир ривоятни ёзиб қолдирган:

Марям, унинг ўғли деб ўйланган одам осилганидан етти кун ўтгач қиролнинг ёнига бориб, жасадни туширишларини сўрадилар. Қирол бунга рози бўлди ва хочга осилган киши туширилиб, ўша ерга дафн этилди. Шунда Марям синглисига, яъни Яҳёнинг онасига:

"Мен билан келасанми? Масиҳ Исонинг қабрини зиёрат қилайлик!" дедилар. Кейин икковлари бордилар. Қабрга яқинлашганларида Марям синглисига қараб:

"Ўранмайсанми?" дедилар.

Яҳёнинг онаси: "Кимдан яшириниб ўранайин?" деди.

Марям: "Қабрнинг ёнида турган анави одамдан!" дедилар. Яҳёнинг онаси эса: "Мен ҳеч кимни кўрмаяпман!" деди.

Марям унинг Жаброил алайҳиссалом бўлишларини умид қилдилар. Чунки у зотни кўрганларидан бери анча вақт ўтиб кетган эди. Синглисига кутиб туришни тайинлаб, ўзлари қабр томонга юриб кетдилар. Қабрга яқинлашганларида у зотни танидилар. Жаброил алайҳиссалом Марямга:

"Эй Марям! Қаерга бормоқчисан?" деб сўрадилар.

Марям: "Исо Масиҳнинг қабрини зиёрат қиламан! Унга салом бериб, у билан гаплашаман!" дедилар.

Жаброил алайҳиссалом: "Эй Марям! Бу, ўғлинг Исо Масиҳ эмас. Аллоҳ таоло Исо Масиҳни ўз ҳузурига кўтариб олди ва уни кофирларнинг ёмонлигидан қутқариб қолди. Бу ёш йигит Исо Масиҳнинг шаклига солинган, хочга осилган ва унинг ўрнига ўлдирилган бир кишидир. Бунинг аломати бу йигитнинг оиласи уни йўқотиб қўйганидир. Чунки оиласи унинг нима қилганини билмайди ва унинг қайғусида йиғлашаяпти. Фалон куни фалон ўрмонга боргин. У ерда Масиҳни учратасан!" дедилар.

Шундан сўнг Марям синглиси (яъни, Яҳё алай-ҳиссаломнинг онаси) ёнига қайтиб келдилар. Жаброил алайҳиссалом осмонга кўтарилдилар. Марям синглисига қабрнинг ёнида турган Жаброил алай-ҳиссалом эканини ва у зот айтган ўрмонли жойни хабар қилдилар.

Жаброил алайҳиссалом айтган кун келганида Марям у ерга бориб, айтилган жойда Исо алайҳис-саломни учратдилар. Исо алайҳиссалом оналарини кўргач югуриб бориб, қучоқладилар ва пешонасидан ўпдилар. Одатдагидек, оналари ҳаққига дуо қилдилар. Кейин:

"Эй онажон! У яҳудий жамоати мени ўлдирмади. Шу билан бирга, Аллоҳ мени ўз ҳузурига кўтариб олди ва сиз билан учрашиш учун менга изн берди. Яқинда сизга ҳам ўлим келади. Сабр қилинг. Аллоҳни кўпроқ зикр этинг!" дедилар.

Исо алайҳиссалом бу гапларни айтгач, осмонга кўтарилдилар. Шундан сўнг Марям то ўлгунларичаўғиллари Исо алайҳиссалом билан ҳеч учрашмадилар.

Ҳадиснинг ровийси Яҳё ибн Ҳабиб шундай дейди: "Менга етиб келганига кўра, Марям Исо алай-ҳиссаломдан сўнг беш йил яшаб, 53 ёшда вафот этганлар. Аллоҳ Марямдан рози бўлсин ва раҳматига олсин".(Ибн Жарир ат-Табарий, Жомеул-Баён, IX, 372.)

Ибн Касирнинг

"Қиссасул Анбиё" китобидан

Али Асқар Қосимов таржимаси