«Америка мусулмонлар жамияти хунрезлик қурбонлари ва уларнинг оилаларига ёрдам қўлини чўзмоқда. Биз динимиз ўргатганидек, ёвузликка эзгулик билан жавоб беришни истаймиз. Ишончимиз комилки, Америка мусулмонлар ва яҳудийлар жамиятлари нафрат ва зўравонликка ўрин йўқ деб ҳисоблайди, жабр кўрган яҳудийлар учун тинчлик ва хавфсизлик сўраб дуо қиламиз», - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамизки, 48 яшар эркак ўтган дам олиш кунлари синагогада отишма уюштирган. Натижада 11 киши ҳалок бўлиб, 6 киши яраланган. Жиноятчи қўлган олинган, унга ўлим жазоси берилиши кутилмоқда.