loader
Foto

Путин – Суриянинг янги қироли

"(...) Ҳозирги пайтда Владимир Путин – Сурияда алмаштириб бўлмас стратегик ҳакамдир. Синиқ шахмат тахтасида қолган фигуралардан биронтаси Путиннинг қўлисиз ҳаракат қила олмайди. Башар Асад режими 2015 йил сентябрида Москва авиациясининг аралашуви туфайли омон қолган. Ушбу мақола муаллифи ва Дамашқда ишлаган бошқа мухбирлар Россия хавфсизлик хизмати ва бошқа ходимлар жазога тортилмас тарзда ўзини тутишларини қайд этмоқда. Амалда маҳаллий ҳукуматнинг уларга тиши ўтмайди", - хабар қилади муаллиф Джонатан Спайер, Яқин Шарқ журналистика ва таҳлил маркази директори ҳамда Яқин Шарқ форуми ва стратегия ва хавфсизлик Қуддус институти илмий ходими.



"Москва Сурия хавфсизлик кучларининг муҳим қўмондонларини қўллаб-қувватлади, уларнинг орасида энг асосийси – «Йўлбарс кучлари» (Сурия араб армиясининг ҳужумкор операцияларга ихтисослашган сара бўлинмаси) қўмондони нуфузли ва таниқли полковник Сохейл Хассан ҳисобланади. Асаднинг ўзидан ташқари, полковник Хассан президент Путин 2017 йил охирида Хмеймимдаги Россия авиабазасига «Ислом давлати»га қарши ғалабани нишонлаш учун ташриф буюрганида таклиф қилинган суриялик ягона қўмондондир.



"Россия шунингдек, Сурия араб армиясига киритилган ўзининг қуроллик кучларига эга – бу 5-штурмчи корпусдир. Сурия ҳукуматида ўз манбаларига эга бўлган британ-суриялик таҳлилчи Дэнни Макки душанба куни хабар қилишича, Асад ва курдлар ўртасидаги битим "SDFни тугатиш" – курдлар томонидан бошқариладиган Cурия демократик кучлари (Syrian Democratic Forces - SDF) ҳақида қоидаларни ўз ичига олади   ва ҳозирги барча курд кучлари ва ҳарбий гуруҳлари Россия назорати остидаги 5-корпусга (штурмчи) бирлашади", - дейилади мақолада. - (...) SDF тахминан юз мингга яқин тажрибали жангчиларан иборат. Шу ҳафтагача улар Евфратдан шарқда ҳаракат қилишга қодир бўлган ягона қуролли кучлар эди. АҚШ махсус кучлари иттифоқ ташкил қилишга ҳисса қўшган 2015 йил охирларидан буён SDF таркибий қисмлари - курдлар халқ ўзини ҳимоя қилиш Отрядлари (YPG), шунингдек, Ассирия насронийлар кучлари ва араб қабилалари кўнгиллилари – умумий байроқ остида жанг қилган. ИШИДдан ҳудудларни қайтариб олиш бўйича зафарли компанияда SDF ҳал қилувчи омилга ва АҚШнинг афзал кўриладиган ҳамкорига айланди. Тўсатдан бу кучли армия Россия назорати остига тушиб қолди ".

"Курдлар ҳанузгача Евфратдан шарқдаги ўз фуқаролик маъмуриятини бошқармоқда. Уларнинг кичик бир умиди шундаки, 2012 йилдан бошлаб қунт билан барпо этиб келинган мухториятни сақлаб қолишга уринмоқдалар. Баасист режимлари - Асад, шунингдек, Саддам Ҳусайн  режимлари – этник сепаратив лойиҳаларга, айниқса, курдларга нисбатан шафқатсиз муносабати билан маълум. Лекин Сурия шарқидаги ҳукмрон курдлар партияси Москвада ўз вакиллигига эга. Улар ҳали йўқотмаган умидлари амалга ошиши Россияга боғлиқ бўлади. Чунки бошқа ҳеч ким йўқ", - деб ёзади муаллиф.

"Туркия ҳам Сурия шимолидаги ўз лойиҳасини асраб қолишда Россияга боғлиқ бўлади. Руслар турклар операцияси ҳақида олдиндан билган ёки билмаган эканлиги тушунарсиз. Лекин Американинг чиқиб кетиши, сўнгра курдларнинг Асад томонига шоша-пиша ўтиб кетишини қўзғатган Туркия ҳаракатлари Москвага иккита ҳадя тортиқ қилди. Бироқ Россия амалдаги ҳакам сифатида мураккаб вазифа олдида турибди. У тартибсизликка, ҳатто Евфратдан шарқда Туркия ва Асад ўртасида урушга олиб келиши мумкин бўлган ҳаддан ташқари нафсониятли турк лойиҳасига қаттиқ қаршилик қилиши лозим. Шу билан бир пайтда Москва НАТОдан узоқлашиш ва Россия билан яқинлашишни тезлатишдан Туркия учун етарлича наф тақдим этишга интилади", - таъкидланади мақолада.

"Бунинг учун руслар туркларни дастлаб қўрқитиши, кейин эса тинчлантириши керак. Сўнгги икки йил давомида Москва Евфратдан ғарбда бу нозик ва қалтис масалани ҳал қила олганди. Энди эса бу ишни америкаликлар ўз кучларини олиб чиқаётган бир пайтда ғарбий тарафда ҳам амалга оширмоқчи", - тахмин қилади Спайер.



"Кейин Исроил, шунингдек, Эрон ҳам бор. Америкаликларнинг кетиши билан (ал-Танфдаги қолдиқларни истисно қилганда) шарқий Сурия ҳаво макони устидан АҚШ назорати амалда якун топади. SDF курдларни турклар авиаҳужумларидан ҳимоя қилиш учун шарқий Сурия узра Россия парвозсиз ҳудуди ташкил қилишни сўрамоқда. Агар Исроил Сурияда инфратузилмани кучайтириш ва Эрон қурол-яроғлари етказиб беришга қарши ширин урушни давом эттиришни истаса, бу ишни у фақат Москванинг қўли,  ҳозирда анча қўли бўлган ҳудудда Россиянинг рухсати билан қилиши мумкин бўлади. Исроил бош вазири ким бўлишидан қатъи назар, Москва билан жонли мулоқотни кутиш лозим", - башорат қилади газета.

"Асад, курдлар, Туркия ва Исроил эндиликда ҳаммаси Сурияда ўз манфаатларини ҳимоя қилишда Москванинг розилигига боғлиқдир. Бундай якун шу ҳафта кутилмаган янгилик бўлди, буларнинг барчаси руслар томонидан бионта ўқ узилмасдан содир бўлди. Сурияда ҳозир ҳамма йўллар Москва орқали ўтади. Путин бундан каттасини  кутмаган бўлса керак", - хулоса қилади муаллиф.

Манба: The Wall Street Journal