loader
Foto

Россияда рубл ўпирилиши туфайли янги муаммо пайдо бўлди

Россияда рублнинг қулаши туфайли янги муаммо пайдо бўлди: "дўстона" мамлакатлар — Туркия, Миср ва Эрон Россияга сабзавот ва мевалар етказиб беришдан бош тортмоқда.



Жорий ой бошидан рубль доллар ва еврога нисбатан 10% дан кўпроқ қадрсизланди. Россия валютаси Ғарбнинг Россияга нисбатан санкция сиёсатини кучайтириши фонида тезда қадрсизланмоқда. Яқинда АҚШнинг молиявий чекловлари 50 га яқин Россия банкини, шу жумладан муҳим "Газпромбанк"ни қамраб олди.

Россия валютасининг девальвацияси ва Россия билан савдо қилишдаги янги валюта хатарлари туфайли Кремль учун "дўстона" деб ҳисобланган давлатлар Россияга сабзавот ва мевалар етказиб бериш шартномаларини бекор қилишни бошлади, деб ёзади EastFruit.

Бу бекор қилишлар Туркия, Миср ва Эрон каби давлатлардан олиб келиниши кутилаётган маҳсулотларга таъсир қилди. Бу давлатлардан келган компаниялар нархларни қайта кўриб чиқишни талаб қилмоқда.



Рубльнинг тушиши ва инфляциянинг ўсиши

Рубль қадрсизланиши инфляциянинг ўсиши билан бир вақтда содир бўлмоқда. 19—25 ноябрь ҳафтаси давомида истеъмол нархлари индекси 0,36% га ўсди. Ноябрь бошидан бу ўсиш 1,15% ни ташкил қилди, деб хабар беради Росстат.

Инфляциянинг асосий зарбаси озиқ-овқат дўконлари полкаларига тушди. Хусусан, сабзавот ва мевалар нархи кескин ошмоқда, чунки Россиянинг мева-сабзавот секторидаги бизнес хомашё ва логистика харажатларининг ўсишига дуч келмоқда.

Яқин истиқболда вазият ёмонлашиши кутилмоқда

Таҳлилчилар вазият яқин келажакда ёмонлашиши ҳақида огоҳлантирмоқда. Янги йил байрамлари олдидан талабнинг ошиши, ички захираларнинг тугаши билан бирга инфляцияни янада кучайтиради.

Россия марказий банки томонидан калит ставкани 21% га кўтариш сиёсатининг нархларнинг ўсишини тўхтатишга таъсири сезилмади. Бундан ташқари, ставканинг янада ошиши Россия иқтисодиёти учун жиддий хавфларни юзага келтирмоқда. Экспертлар Россия иқтисодиёти шок ҳолатини башорат қилишмоқда, бу корпоратив банкротликлар ва ишлаб чиқаришнинг пасайиши билан бирга бўлади.



Рубль курсининг прогнозлари

ИНП РАН (Иқтисодий тадқиқотлар институти)нинг прогнозларига кўра, рубль курси 2030 йилгача пасайишда давом этади. Россия учун оптимистик сценарий девальвациянинг босқичма-босқич бўлишини кўзда тутади, пессимистик сценарий эса рубльнинг тўлиқ қулаши мумкинлигини тахмин қилади.

Кремлга содиқ иқтисодчилар ҳам рубльнинг янада тушиш эҳтимолини истисно қилмаяптилар. Улар доллар учун 150 рубль курсини "ўртача" вариант сифатида баҳолаб, 180 рубльгача қулаши эҳтимолини ҳам кўриб чиқишмоқда.

Абу Муслим

 

 

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР