Аввалги қисмда осмондаги бир нуқта бизга коинотнинг улканлигини ва унинг ичидаги кичиклигимизни эслатди. Лекин бу фақат фазо ўлчамини ўз ичига олган эслатма эди. Ҳодисанинг яна бир вақт ўлчови мавжудки, у билан биргаликда ўйлаб кўрилса, инсоннинг коинот ичидаги ҳечлиги янада аниқ кўзга ташланади.
Аслида, фазо ҳақида гапираётганимизда, вақтни ҳам назарда тутамиз. Чунки миллион ёки миллиард ёруғлик йили масофасидаги галактикаларни биз бугунги ҳолатида эмас, балки миллион ёки миллиард йил олдинги ҳолатида кўрамиз.
Сониясига 300 000 км тезликда ҳаракат қилувчи ёруғлик ойдан 1 сонияда, қуёшдан эса 8 дақиқада бизга етиб келади. Биллиард йиллар мобайнида босиб ўтилган масофаларни тасаввур қилиш учун қанчалар чуқур фикр юритиш лозим?!
Коинот тарихи бу рақамлардан ҳам аниқроқ тушунилади. Илмий жиҳатдан 10-15 миллиард йил аввал пайдо бўлган деб тахмин қилинадиган коинот, шу вақт ичида қандай ўзгарган?
Инсон қаерда?
Агар коинот тарихини 24 соатлик бир кун билан ифодаласак:
- Қуёш системаси ва Ер шари куннинг иккинчи қисмида – аср вақтларида пайдо бўлади.
- Ерда ҳаёт пайдо бўлади, лекин инсоният ҳали кўринмайди.
- Ҳатто инсониятнинг тўлиқ тарихи – 24 соатнинг энг сўнгги сониясида содир бўлади!
Демак, бизнинг бутун тарихимиз – 24 соатнинг охирги сониясигагина сиғади.
- Империялар ва давлатлар!
- Келиб-кетган шаҳзодалар ва қироллар!
- Урушлар, фалокатлар, замонларни силкитган воқеалар!
- Ҳатто бугунги ахборот воситаларидаги янгиликлар!
Ҳаммаси битта сония ичида!
Шу нуқтадан қараганда, йирик давлатлар орасидаги урушлар билан икки қўшнининг боғ ҳудуди учун жанжали ўртасида қанча фарқ бор?
Ёки умрингдаги катта муаммолар бу охирги сониянинг ичидан қандай ажралиб чиқиши мумкин?
Ҳечлик ва абадийлик
Бу манзара инсонни ҳечлик ҳиссига олиб боради.
- Мен кимман?
- Нима учун шу ердаман?
- Бу чексиз коинот ичида, бир заррага тенг бўлмаган Ер юзида, бир сониянинг бир қисмида қандай аҳамиятга эгаман?
Бу саволлар, гарчи жуда оғир туюлса ҳам, жавобсиз қолмайди.
Чексизликка йўл
Бир бошқа нуқтадан қаралса, вақт ва фазо ўлчамлари инсон олдида бирдан кичрайиб кетади.
Инсон – Оламларнинг Роббисига мухотаб бўлади!
Оламларнинг Роббиси унга Китоб юборган!
Унга хитоб қилишни, сўзлашни, англашни ва англатишни ўргатган!
Шу орқали, бу заиф ва кичик одам, чексизликка қадам қўяди:
- Оламларнинг Роббисини эшитади
- Коинотнинг энг узоқ бурчакларини кўради
- Роббининг энг буюк асарларини мушоҳада қилади
Чунки у Қуръон нурига қулоқ тутган.
"Раҳмон, Қуръонни ўргатди"
Аллоҳ таоло айтади:
"Раҳмон, Қуръонни ўргатди" (Раҳмон, 1-2-оятлар)
Ушбу икки қисқа оят инсониятни
- Вақт ва фазо ўлчамларидан
- Қиймат ва қадриятсизликдан
- Ҳечлик ва йўқликдан
Оламларнинг Роббиси ҳузурига олиб чиқади!
Абу Муслим таржимаси