loader
Foto

Нацизм тарғиботи усуллари

Аслида ҳар қандай мамлакат фуқароларидан маҳлуқ яратиш қийин эмас, бунинг йўли жуда осон ва доимо бир хилда ишлайди – ОАВда монополия барпо этинг ва у ёки бу ҳодисаларнинг турлича талқинларига йўл қўйманг, доимо атрофдаги барча мамлакатлар бизга ёмонлик тилашини уқтиринг, «йўқотилган ҳудудлар» ҳақида гапиринг ва уларни босиб олишга интилинг, милитаристик тарғибот юритинг ва «буюклик» ҳақида ҳикоя қилинг, шунингдек, «ютуқларингиз»ни катта қурилишлар ва спортдаги ютуқлар билан мустаҳкамланг – шунда тез орада фуқароларингиз катта қисми бинойидек нацистлар ва фашистларга айланади.

Худди шу фикрни Гитлернинг яқин сафдоши, қуролланиш рейхсминистри ва архитектори Альберт Шпеер, Нюрнберг жараёнида ўз айбини тан олган ва қуйидаги сўзларни айтган: «Гитлер диктатураси замонавий технологиялар асрида илк индустриал давлат диктатураси, ўз халқи устидан ҳукмронлик қилиш учун технологик воситаларни такомиллаштирган диктатура эди. Радио ва радиокарнайлар каби техник воситалар ёрдамида саксон миллион киши мустақил фикрлашдан маҳрум қилинди».

Шундай қилиб, бугунги мақоламизда қандай қилиб нацистлар тарғиботи одамларни аҳмоқ қилгани, уруш ва вайронагарчиликларни истайдиган манқуртларга айлантирганини яққол кўришимиз мумкин бўлади

Архитектура билан ахмоқ қилиш.

Ҳокимият тепасига келган Гитлер "янги немис дунёси" ни яратишга қарор қилди, унинг маркази Германия бўлиб, кейинчалик унга "тарихий воқеалар шаклида" йўқолган барча "асл немис" ерлари илова қилиниши керак эди. Ерлар Германиянинг "қудрати ва улуғворлигини" кўриб ихтиёрий равишда қўшилишлари, ёки уруш йўли билан қўшиб олиниши керак эди. Турли хил вариантлар бўлиши мумкин - масалан, "асл немис ҳудудида" жойлашган "ҳуқуқлари чеклаб қўйилган немисларга" ёрдам бериш – айнан шундай баҳона билан 1938 йил Судет аннексия қилинган эди.

Атрофдаги халқлар "ихтиёрий равишда" Германиянинг бир қисми бўлишга қарор қилишлари учун, улар ҳар хил мўъжизалар ва ютуқларни намойиш этишлари керак эди - бу "мўъжизалардан" бири нацистларнинг янги архитектураси эди. Гитлернинг (Сталин сингари ўзини мутлақ даҳо деб билган, ҳамма нарсада, шу билан бирга архитектурада ҳам) фикрига кўра, "янги Германиянинг архитектураси" нацизмнинг қудрати ва ҳақлигини намойиш қилиши керак эди, лекин аслида фақат ғайриинсоний кўлам ва нисбатларда зимистонли кулранг қутилар пайдо бўлган.

Фашистлар Германиясининг собиқ Авиатсия вазирлиги шундай кўринишга эга, уни "Геринг вазирлиги" деб ҳам аташарди. Эҳтимол, диктатуранинг бундан аниқроқ визуал белгисини яратиш қийиндир - зерикарли кулранг деворлар, ҳеч қандай безаклар йўқ, ҳамма нарса квадрат ва қандайдир ўткир.

Яқин атрофда бу биноларнинг ғайриинсоний кўлами ва нисбати энг таъсирли эди - эшиклар жуда катта, эшик тутқичлари одамнинг бурун баландлигида ўрнатилган, зинапоялар ва тутқичлар номутаносиб равишда кенгдир. Шундай қилиб, гўё бу бинолар одамлар учун эмас, балки бошқа нарсалар учун қурилган. Бироқ, аслида шундай ҳам эди - янги бинолар фашистлар тарғиботининг бир қисми эди ва биринчи навбатда фотосуратда чиройли кўриниши керак эди.

Ҳозирда нацизм давридаги Берлин архитектураси диктатуранинг таниқли рамзий тимсолларидан бирига айланди - масалан, ушбу бинолар ва устунли заллар орасида улар Кристан Бейл бош ролни ўйнаган "Эквилибриум" утопия-филмини олишди.

Аммо фашистларга ишонган ўша йиллардаги немислар бу каби нарсаларни ҳис қилишмади - аксинча, Германия ниҳоят "тиззадан кўтарилганидан" ва тез орада ҳаммага «кўрсатиб қўйишидан» хурсанд бўлишди. Нацистларнинг меъморий лойиҳалари Берлиндаги «Террор топографияси» музейида жуда яхши тасвирланган - Гитлер Берлин марказини "қудрат ва буюклик" ҳақида гапирадиган чиройли рангли уйларни кулранг қутиларга алмаштиришни режалаштирган ...

 «Германиянинг ютуқлари» билан ахмоқ қилиш

Нацистларнинг фикрига кўра, ҳар бир немис Германиянинг ютуқлари билан фахрланиши керак эди -  буни қилмаганлар эса душман ва бешинчи устун деб эълон қилинди. Нацистларни ёқтирмаганлар ҳам "германофоблар" деб эълон қилинган - агар сиз нацистларни ёқтирмасангиз, унда сиз немисларни ва ҳамма немисча нарсаларни яхши кўрмайсиз.

Берлин марказида Унтер ден Линден хиёбонида кичкина эсти-туски бозори бор, у эрда нацистларнинг ўша йиллардаги тарғиботи одамларга қандай таъсир кўрсатганини кўришингиз мумкин.

Бу ерда, масалан, "Немис заминида" тарғибот албоми - расмлардан фойдаланиб, "янги Германиянинг ютуқлари" ни визуал равишда кўрсатиш керак эди. Албомнинг ўзи фақат матндан иборат эди ва расмларни баъзи маркалардаги сигарет қутиларидан олиш ва албомга ёпиштириш керак эди. 1935 йилда нашр этилган ушбу альбом ҳақида Арнольд Шварценеггер ўз хотираларида таъкидлаган - унинг отаси келиб чиқиши австриялик собиқ нацист эди ва Арнольд бу кичик китоб ҳақида нафрат билан гапирган.

Альбом ичида фашистлар ҳокимиятга келганидан кейин бошланган "халқ хўжалигининг ютуқлари" нинг барча турлари кўрсатилган. Албатта, Гитлер ҳам альбомда бор эди - ташвиқот муаллифлари ўқувчиларга бу барча ютуқлар фақат унинг шарофати билан эришиш мумкин деган фикрни уқтирдилар - бир ерда Гитлер сут заводини очди, бошқа ерда у йўллар қурилишини шахсан ўзи назорат қилади, учинчи жойда Германиянинг келажаги ҳақида қизғин нутқ сўзлайди. Гитлерни ёқтирмайдиганлар душман, масон ва хоинлардир.

Бошқа бир альбом "Рейх армиясининг улуғворлигини" кўрсатиши керак эди, бу тарғиботчиларга кўра, "қитъада тенги йўқ". Нега немисларга армия керак? - деб сўрайди фашист-муаллифлари. Бошқа бир альбомда аниқ кўрган "ютуқларингизни ҳимоя қилиш", шунингдек Германия билан барча "асл немис ерлари"ни бирлаштиришга ёрдам бериш учун.

Ажабланадиган ўқувчилар олдида "ҳар қандай душмани йўқ қиладиган" фашистлар армиясининг кучи билан тасвирланган сон-саноқсиз расмлар чизиларди.

Альбом муаллифлари бу милитаристик шарора оддий немислар орасида миллионлаб қурбонлар билан якунланишини ёзмаганлари ачинарли, улар ўзларининг жимгина розилиги билан Гитлерга ўз жиноятларини қилишга рухсат беришди.

Спорт билан ахмоқ қилиш

Фашистлар Германиясида ҳеч қандай секс (жинсий алоқа) йўқ эди - фашистлар инсон табиатининг ушбу содда ва табиий намоён бўлиши билан ҳар томонлама курашишди, бунинг ўрнига ҳар кимга, айниқса жамоавий спортни юклашди. Биринчидан, спортчилар яхши бўйсунишга ва «оқсоқолларни тинглашга» мойил бўлади. Иккинчидан - спортчилар яхши аскарларга айланади ва "Германия номи билан" ўлишга тайёр бўлади (аслида - Германия номи билан эмас, балки Гитлер ва унинг тўдаси учун) ва учинчидан - спорт бутун ташқи дунёга гапиришнинг ажойиб усули эди. "Тиззадан кўтарилган Германиянинг ғалабалари тўғрисида" – мана кўринг, бизнинг архитектурамиз яхши ва биз спортда биринчи бўлибмиз дейишади.

1936 йил Германияда Олимпия ўйинлари ўтказилди - бу ҳақиқатан ҳам нацистларнинг мисли кўрилмаган тарғибот кампаниясига айланди, унга молиявий ва техник воситалар ташланди, бутун дунё учун энг катта - Олимпиаданинг очилиши телевизор орқали жонли эфирга узатилди ва Олимпиада материаллари асосида " Олимпия" номли тарғибот фильми яратилди.

Берлин 1931 йил, нацистлар ҳокимият тепасига келишидан олдин танланган ва дунё нацистларни тарғиб қилмаслик ва шу билан уларнинг ҳаракатларини қораламаслик учун олимпиада ўйинларини бошқа шаҳарга ўтказиш вариантини жиддий муҳокама қилган. Аммо 1936 йилда Парижда "спорт ва сиёсатни аралаштирмасликни" таклиф қилган конференция бўлиб ўтди. Тўрт йил ўтгач, фашист танклари Парижга кириб келади ...

Нацистларнинг ўзлари Олимпиада ўйинларининг барча имкониятларидан фойдаланишга ҳаракат қилишди - кўчаларда антисемитизм шиорлари олиб ташланди, "яҳудийлар номақбул" деган ёзувлар жамоат транспортидан олиб ташланди, немис полициячиларига чет элликларга яхши муносабатда бўлиш ва уларни майда қоидабузарликлар учун жазоламасликлари буюрилди.

Натижада, ўйинлар барибир Берлинда бўлиб ўтди ва ҳаттоки АҚШ жамоаси ҳам келди, ваҳоланки улар нацистларнинг олдига бормоқчи эмасдилар - америкаликлар "ирқларнинг жисмоний камлиги" ҳақидаги тезисни визуал равишда рад этишга қарор қилишди ва улар бунга муваффақиятли бўлишди - афро-америкалик Джесси Оуэнс тўртта олтин медални қўлга киритишди, бу Гитлернинг ғазабига сабаб бўлди - у Оуэнснинг қўлини сиқишдан бош тортди ва кейинчалик ўз спортчиларига бақирди.

Иккинчи Жаҳон уруши тугаганидан сўнг, Халқаро Олимпия Қўмитаси 1936 йилда Берлинда Олимпиада ўтказилиши катта хато эканлигини тан олди - бу фақат фашистларга ҳокимиятни қўлга киритиш ва ўз жиноятларини янада каттароқ миқёсда уюштиришга имкон берди.

Алоқадорлик даҳшати

Кейинги нима бўлгани ҳаммага маълум. Нацизм Иттифоқдош давлатлар томонидан мағлубиятга учради ва бутун цивилизациялашган дунё томонидан қораланди, Германия эса денацификация ва демилитаризация қилишнинг узоқ ва қийин йўлини бошлади. Немислар яна инсон бўлишни ўргандилар.

Берлинда "Террор топографияси" деб номланган катта музей мавжуд бўлиб, унда нацистлар қандай қилиб одамларни алдашгани, ҳокимиятда қолишларига ёрдам бергани ва бу қандай оқибатларга олиб келганлиги ҳақида маълумотлар мавжуд.

Айтганча, музей айнан ўша "Геринг вазирлиги"да жойлашган бўлиб, у бинонинг аллақачон хиралашган қиёфасини мукаммал равишда тўлдиради - унинг ёнида музейнинг очиқ қисми бўлиб, у йиллар бўйича немис нацизмининг кучайишини намойиш этади ва унинг жиноятлари ҳақида гапиради. Бу ерга кириш бепул - ҳар бир йўловчи буни кўриши керак.

Мана одамлар уларга "Ғарб ва Шарқ мамлакатларининг зулмига қарамай, тиззасидан кўтарилган буюк Германия" ҳақида гапираётган «доҳий»га "ура!!!  деб бақиришади:

Жамиятни тўлиқ ҳарбийлаштириш ва тарғиб қилиш бошланади:

Мана фашистлар машъалалар билан юриб, кераксиз китобларни ёқмоқда. Немислар тўғридан-тўғри ва очиқ гапиришдан қўрқмайдилар - ҳа, бунга биз ўзимиз айбдормиз ва бошқа ҳеч кимнинг айби йўқ. Гитлер ва унинг тўдасини ҳокимият тепасига олиб келган ҳеч қандай ташқи куч йўқ, биз буни ўзимиз қилдик - ва ўша йилларда нацистлар Германияда яшаганларнинг ҳаммаси, ҳатто нацистлар партиясига мансуб бўлмаганлар ҳам - алоқадорлик даҳшати билан яшайдилар.

... Галереяда кўплаб одамлар бор - немислар ва ҳатто турли мамлакатлар ва қитъалардан келган сайёҳлар.

Замонавий Берлин Гитлер шундай кўришни хоҳлаган фашистларнинг қоронғи ёпиқ нацист шаҳрига умуман ўхшамайди - ва бу жуда яхши)

Абу Муслим таржимаси