loader
Foto

Карантин бизни жипслаштирмади, аксинча, янада кўпроқ ажратяпти

"Ушбу пандемия бўйича бир нечта сценарий мавжуд. Эммануэль Макрон телевидение орқали чиқишларида Черчилль руҳида улардан бири тавсифлашга уриниб кўрди: биз ўзимизни бир миллат каби ҳис қилишимиз лозим", - дейилади мақолада.

"(...) Биз ҳаммамиз янгиликни биргаликда синаб кўришга интилдик. Биз италияликларнинг бутун дунёга бир овозда жўр бўлиб куйлаган ҳолда мурожаат қилгани ҳақида видеони кўрдик. Биз ҳам худди шундай тажрибага эга бўлишга интилдик. Ўзимиз учун миллий жипслигимизни кашф қилишга. Ўзимизни энг яхши томондан кўрсатишга. (...) Аслида, буларнинг ҳеч бири содир бўлмади. Айни дамда биз аянчли аҳволга тушиб қолдик деб айта оламиз. Жамиятда одатий бўлган барча фарқлар мавжуд бўлиб қолмоқда ва менинг фикримча, улар янада кучаймоқда", - таъкидлайди Лекок.

"Биринчидан, пайшанба куни кечқурун «карантин тамойилини тушунадиганлар» (...) клани ва «ҳозир об-ҳаво яхши, мен паркда сайр қилиш учун боришни хоҳлайман» (…) клани ўртасида когнитив бўлиниш пайдо бўлди. "(...) Мен «ҳозирги васваса» га берилмагани ва «коронавирус асосан бошларда» эканлиги сабабли кунига уч марта чиқадиган қўшним билан учрашганимда, унинг эшик тутқичига тупуриш қаттиқ истаги вужудга келади " - деб ёзади нашр муаллифи.

"Расмий карантин эълон қилинди. Бунда миллий уйғунлик намоён бўлиши мантиқа тўғри бўларди. (...). Лекин ҳаммаси бошқача бўлди", - дейилади мақолада.

"Аввало, нима учун спорт, кино ва сиёсатдаги таниқли шахслар, ҳатто жиддий аломатларсиз ҳам текширувлардан ўтишдан фойдаланганликларига ҳайрон қолдик. Бу бирламчи тенгсизликдан у ягона ва бўлинмас миллат тушунчасига путур этказиши аниқ бўлди. Кейин даҳшатли тасвирларни кўришни бошладик: ўзларининг йўлтанламасларини "табиат қўйнида" дам олиш учун чамадонлар билан тўлдирган парижликлар – бу Францияда уч миллионга яқин шаҳар ташқарисидаги дала ҳовлилари борлигини эслаш учун яхши имконият ва бу молиявий аҳволдаги кескин фарқни яққол тасдиқлайди", - деб ҳисоблайди нашр муаллифи.

"(...) Бир гектар боғи бўлган 200 кв.м. майдонли шаҳар ташқарисидаги уйда карантинда ўтирсанг, кўп нарса ўзгариши тушунарли, албатта. Қайси уйида беркиниб ўтиришни танлаш даражасида бадавлат одамлар оммавий кўчиш манзараси «бир миллат яратиш»га хизмат қилмаса керак (Норвегия, масалан, бундай кўчишни тақиқлади)", - шарҳлайди Лекок.

"Шахсан менда ўзимни иҳота қилиш учун қулай шароитлар бор. (...) Лекин биз карантин олдида тенг эмаслигимиз аён бўлмоқда, чунки карантин – айнан бизни ҳаётнинг моддий шароитларига қайтарадиган чорадир", - таҳлил қилади нашр муаллифи.

"(...) Карантинда бўлмаган одамлар орасида, масалан, Amazon ходимларини мисол қилиб келтириш мумкин. Супермаркетлар кассирлари. Ижтимоий хизмат ходимлари. Маҳсулот етказиб берувчилар. Уй бўйича ёрдамчилар. Хизмат кўрсатувчи персонал. Ишчилар. Ҳайдовчилар ва ҳ.к. Ниқоби, ҳимояси, юқори даражада тафаккури йўқ ва қоидага кўра, иш ҳақи учун ведомостида ноллари кўп бўлмаган одамлар барибир ишга чиқишлари сўралади. Бизни бераҳм, шафқатсиз воқелик қаршиламоқда: битта компаниянинг ўзида раҳбарият уйидан туриб ишлаши мумкин, ишчилар эса ишга келишга мажбур", - дейди журналист.

"Бу вирус нафақат бизни бирлаштирмади, балки тенгсизликни янада кучайтирди. Карантин, шубҳасизки, бутун мамлакатга тааллуқли, лекин турли воқеликлар асосида рўй беряпти, бу ерда ишлашга мажбур (ҳимоясиз) одамлар бир қутбда бўлса, бошқа, бунинг мутлақо акси бўлган қарама-қарши қутбда ўзини қандай иҳота қилишни танлаш имконига эга бўлганлар жойлашган ва улар орасида иши, оилавий вазияти ва турар-жой шароитларига қараб кенг қатламдаги одамлар ўрин олган", - хулоса қилади журналист.

Манба: Slate.fr