Бундай шароитда совуққонликни сақлаш жуда қийин. Шундай қилиб, руслар мансабдорларнинг етишмовчилик йўқлиги ҳақидаги барча далилларига қарамай, тиббий ниқоблар, гречка, макарон ва ҳожатхона қоғозларини оммавий равишда сотиб ола бошладилар. Қандай қилиб янги беқарор вазиятга мослашиш кераклиги ҳақида Блохин номидаги Федерал онкология марказининг тиббий психологи Анна Кан «Лента.ру» сайтига берган интервьюсида гапириб берди.
Лента.ру: Эмоционал муҳит тобора кучайиб бораётгандай туюляпти. Бир ҳафта олдин ҳамма нарса тинч эди, бугунги кунда кўплаб дўконларда токчалари бўшаб қолган.
Кан: Аслида югуриб кетаётган ҳолда ҳамма нарса тугади деб қичқираётган ва хавотирга тушган одамларни кўрмадим. Вариант сифатида: одамлар "биз ҳаммамиз ўламиз" деб бақир-чақир билан курашаётганлари учун эмас, балки эртага коронавирусдан қочганлар дўконга келиб, ҳамма нарсани сотиб олишларидан қўрққани сабабли дўкондан маҳсулотларни «супуриб» олишади. Бизга эса ҳеч нарса қолмайди деб ўйлашади.
-Нима учун айнан гречкани сотиб олишяпти? Яна, кутилмаганда, ҳожатхона қоғозини? Бунинг изоҳи борми? Гречка тақчил бўлган советча ўтмиш хотираси билан боғлиқми бу ёки яна бирон нарса борми?
Бу ерда жуда кўп турли хил назарияларни илгари суриш мумкин. Аммо яна бир бор таъкидлашни истардим: шунга қарамай, харидорларнинг аксарияти етарли даражада ақли-хуши жойида. Аммо улар дўконга келишади, бўш жавонларни кўришади ва ҳатто маҳсулотлар бир ҳафта ичида яна пайдо бўлишига шубҳа қилмаса ҳам, улар бошқа нарх билан бирга пайдо бўлиш эҳтимоли борлигини тушунадилар.
Ахир, дўконлар ухламайдилар, талабга эътибор қаратадилар. Шу сабабли, кўпчилик, эҳтимол, крпуалар, зарур товарларни сотиб олишади. Ва бу била туриб, жамиятда ваҳима қўзғатади. Бу жуда аянчли ҳолатга айланади.
Сиз атрофингиздаги кўп ташвишларни сезмаяпман, деяпсиз. Танишларнинг мисолларидан кўриб турибманки, ҳамма бирданига кунига салкам йигирма марта қўлларини яхшилаб ювишга ташланган.
Бу ерда мен ҳурматли ватандошларга савол бермоқчиман: нега улар олдин қўлларини мунтазам ювмаганлар? Бизда вирусли гепатит, сил касаллиги ва бошқа кўплаб инфекциялар мавжуд. Одамлар илгари олмани яхши ювмасдан ёки умуман ювмасдан ер эди, лекин кейин у бирдан коронавирус ҳақида, тоза сақлаш кераклиги ҳақида ўқиди ва шу сабабли ваҳима тушдими? Уммуан олганда, қўллар доимо ювилиши, касал одамлардан узоқроқ бўлишга ҳаракат қилиш керак. Менимча, бу аксиома, оддий гигиена қоидалари. Тинчлик даврида ҳам уларни ҳурмат қилиш керак, ва нафақат пандемия эълон қилинган пайтда эмас.
- Сиз асосан коронавирус бўйича риск гуруҳига ҳам кирадиган бўлган саратонга чалинган касаллар билан ишлайсиз. Улар орасида келажак ҳақида хавотир жуда кучли бўлса керак?
Воқеалар бошланган кундан бошлаб ҳеч ким менга коронавирус туфайли безовталик билан, ҳамма яқинда касал бўлиб, ўлиб кетиши ҳақида мулоқот қилмади. Мен саратон касаллигига чалинганларни ва бошқаларни назарда тутяпман. Саратон касаллигига келсак, улар бошқача доминантга эга. Улар ўлим эҳтимоли юқори бўлган жуда жиддий касалликка чалинганлар.
Менга ишонинг, жамиятда, аслида намойиш этишга уринилаётган даражадан кўра анча тинчроқ. Ҳа, ҳар ярим соатда қўлларини ювадиган эҳтиёткор ва ташвишли одамлар бор. Аммо жазавага тушиш, васваса йўқ.
-Аслида, нега одамлар ваҳима қўзғашади?
Ваҳима стрессга реакция шакларидан бирдир. Одамзот – гуруҳ бўлиб яшайдиган мавжудот, бирон жараёнга қанчалик кўп одамлар жалб қилинса, биз ҳам шу ҳолатга эргашамиз. Ваҳима қўзғаш учун жуда кўп сабаблар бор: бу тўсатдан қўрқув, узоқ давом этадиган ташвиш, узоқ касаллик ва одамнинг яшаш шароитлари. Агар бирор киши бир ҳафта давомида овқат емаса, масалан, уни ўзи учун қандайдир тарзда оқлаши мумкин, кейин ваҳима ҳолати бошланади. Моҳиятан ваҳима невротик жараённи тезлаштириши мумкин. Яъни, мослашувнинг бузилиши келади – одам ниманидир қила оларди ва тўсатдан қила олмади.
Ваҳима турлича, индивидуал ва гуруҳли бўлиши мумкин. Ҳар қандай ақлий жараён сингари, у енгилдан оғиргача босқичларга эга. Вақт ўзгариши мумкин. Агар ҳолат узоқ вақт давом этса, у давом этади, у узайтирилган деб номланади.
-Сурункали ваҳима – буниси энди ортиқча бўлса керак?
Аслида бошида ваҳима айниқса кучли бўлади. Ваҳима узайтирилса, у энди бундай интенсивликни йўқотади ва яхшироқ назорат қилинади.
Ижтимоий ваҳима портретини яратиш мумкинми?
Сиз ушбу мавзу ҳақида узоқ вақт гаплашишингиз мумкин. Умумий портрет йўқ. Турли хил ирқларга, турли динларга мансуб одамлар, турли хил ижтимоий гуруҳлар турли йўллар билан ваҳима қилишади. Ҳеч қандай аниқ қоида йўқ. Ижтимоий ҳолати, яшаш жойи (шаҳар ёки қишлоқ) - буларнинг барчаси шартлиликдир, улар ваҳима ривожланишига таъсир қилиши мумкин эмас.
Аммо мен иккита жуда муҳим нарсани таъкидламоқчиман. Биринчиси: вақти-вақти билан бошқариладиган стрессни бошдан кечирадиган одамлар ёки, қоидага кўра, оғир ҳаёт кечирадиган одамлар ваҳима шароитида янада қатъиятли бўладилар. Уларнинг асаб тизими, бош мия қобиғи турли хил йўллар ва ҳаракатларни қуриб қўйган, чунки улар аллақачон қийин вазиятларга дуч келган эдилар. Ўз-ўзини бошқаришни мунтазам спорт сезиларли даражада кучайтиради. Бу одамда чидамлилик ва қийинчиликларга қаршилик кўрсатиш шаклланади.
Иккинчидан: ваҳима қўзғашга мойил бўлган одамлар азалдан невротик бўлиб, улар бу ҳолатни мустақил равишда енгиб ўтишга қодир эмаслар. Агар одам тинчлана олмаса, унда коронавирус ҳақида кўпроқ хавотирланиш бу ҳали ҳолваси. Невротик кечинмалари эса – десертга. Улар узоқ вақт давомида мавжуд эди, аммо ҳозир ўз чўққисига чиқди. Мутахассис психолог, психотерапевтсиз, бундай одам ўзини яхши ҳис этмайди.
- Сиз ваҳима ривожланиш босқичларига эга деб айтдингиз. Ҳозир қайси босқичдамиз?
Ўйлайманки, дастлабки босқичда. Ҳали ҳаммаси тинч ва адолатли бошқариладигн даражада, аммо хавотирни кучайтириш тенденцияси мавжуд. Ва умид қиламанки, ҳамма нарса бу босқичда қолади.
Ваҳима ўрганиш жуда қизиқ бўлса-да. Ваҳима одамларга ҳам оммавий ахборот воситаларида, ҳам бошқарувда ва сиёсий доираларда таъсир қилиш учун жуда самарали воситадир. Бу яқин орада тугамайди деб ўйлайман. Шунинг учун интеллектуал озчиликда қолиш жуда муҳимдир. Агар сизнинг муайян вазиятингиздаги ваҳима назорат қилишни тўхтатганлигини тушунсангиз, шифокорга боринг.
- Оммага таъсир этиш воситаси деганда нимани тушунасиз?
Тарихда фуқароларнинг эътиборини чалғитиш, ҳамма нарса дунёвий эканлиги, ўзингизни қадрлашингиз ва ўзингизга кераклигини ёдда тутиш учун эпидемиялар қўзғатилгани ҳақида маълум. Мураккаб Сиёсий жараёнлардан чалғитадиган баҳона лаҳзалари ўрта асрларда, вабо даврида ҳам кузтилган.
- Ваҳима кимга фойда келтириши мумкин?
Бу оммавий ахборот воситалари учун жуда яхши мавзу, у диққатни жалб қилади. Бирламчи зарурат товарлар ишлаб чиқарувчилар, фармацевтика бизнеси учун фойдали. Улар тиббиёт ниқобларида пул қилиш учун Россияга коронавирусни олиб кирган деб ўйламайман, аммо улар шов-шув тарқалишига қарши эмас.
- Улар мамлакатда коронавирус ҳақида маълумотни шаффоф қилишга ҳаракат қилмоқдалар. Психолог нуқтаи назаридан, бу яхшими ёки мақолдаги каби зарурми - қанч камроқ билсанг, шунча яхши ухлайсан?
Илгари, масалан, Совет даврида маълумот яширинганлиги маълум афзалликларга эга эди. Ҳеч бўлмаганда бундай ваҳима ҳолати умуман йўқ эди. Тўфон ёки цунами мунтазам бўлиб турадиган Осиё мамлакатларидан бирида анъана бор: оммавий ахборот воситаларида ҳалок бўлганлар тўғрисидаги маълумотлар қисқа вақт ичида, битта сатрда, болаларнинг портретларисиз хабар қилинади. Оммавий қайғуга берилмаслик учун, чунки бу ҳам жамиятга таъсир қилиш воситаси. Албатта, одамлар ҳамдардлик билдиришади, нима бўлганидан ташвишланишади, лекин айни пайтда ҳақиқатдан узоқлашиб қолади.
-Ҳозирги кунда бутун Россияда кўплаб компаниялар ўз ходимларини масофавий иш форматига ўтказмоқдалар. Бир томондан, бу яхши кўринади, бошқа томондан, бутун оила, шу жумладан болалар бир жойда бўлса, қандай қилиб қаттиқ жойларда жанжал қилмаслик керак? Қандай қилиб иш ва шахсий ҳаётни чалкаштирмаслик мумкин?
Биз оилада самарали алоқалар ўрнатишни ўрганишимиз керак. Кўпчилик оилавий мулоқот телевизор олдидаги диванда бўш вақт бўлишига ва бирон-бир унумли фаолият билан шуғулланмаслигига одатланиб қолган. Сиз биргаликда пиширишдан, тушлик ва кечки овқат қилишдан бошлашингиз мумкин. Бу қанчалик сийқаси чиққан бўлиб кўринмасин, ўзаро муносабатларни янада мустаҳкамлайди.
Ўз фаолиятини қисқа даврларга ажратиш ҳам фойда беради. Яъни иш ўрнини белгилаб олиш, бажариладиган ишлар рўйхатини, яхшиси ёзма равишда тузиш; қачон танаффус қилиш мумкинлигини ҳал қилиш. Чунки сизни чалғитадиган совутгич бор, диван бор, оила аъзолари бор. Ўз ритмларингизга амал қилишингиз мумкин. Кўпчилик «бойўғли»лар учун болалар аллақачон ухлаб ётган пайтда, тунда ишлаш энг мақбулдир. «Тўрғай»лар, аксинча, улар ҳали ҳам ухлаётганларида, эрта тонга энг юқори кўрсаткичга эга.