Таъкидланишича, терговчилар 2017 йил 24, 25 ва 30 март кунлари рўй берган воқеалар тўғрисида тўпланган маълумотларни 2019 йил июнидан 2020 йил мартигача таҳлил қилишган.
"Тергов далилларни аниқлаш бўйича тегишли топшириқлар ҳисоботларига (МУФ), шунингдек бевосита Сурияда OPSW техник котибиятидан олинган намуналар ва бошқа материалларга асосланган", дейилади хабарда.
OPSW маълумотларига кўра, "2017 йил 24 март соат тахминан 6.00 да Сурия ҲҲК 22-ҳаво дивизияси 50-бригадасига тегишли Су-22 ҳарбий самолети Шайрат авиабазасидан учиб чиқди ва заринли авиабомба ташлади". Шундан сўнг, таъкидлайди ташкилот, 2017 йил 25 мартида Сурия ҲҲКга тегишли вертолет Хама авиабазасидан учиб чиқди ва Латамн касалхонасига "хлоринли баллон" ташлади.
Учинчи воқеа 2017 йил 30 мартда рўй берди. Ташкилотнинг айтишича, Сурия ҲҲК 22-ҳаво дивизияси 50-бригадасига тегишли Су-22 ҳарбий самолети Шайрат авиабазасидан учиб чиқди ва Латамннинг жанубий қисмига заринли М4000 авиабомбаси ташлади.
Маъруза хулосаларини изоҳлар экан, OPSW бош директори Фернандо Ариас гарчи терговчилар, янги ваколатларга кўра, ҳужумда айбдорларни кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлсада, ҳужум учун жавобгарлик БМТ даражасида белгиланиши лозим деб айтди.
"Далилларни тергов қилиш ва аниқлаш бўйича гуруҳ суд органи эмас... Кейинги босқичда Кимёвий қуролларни тақиқлаш Конвенциясига аъзо мамлакатлар, БМТ бош котиби ва халқаро ҳамжамият ҳал қилиши ва ўз ҳукмини чикариши лозим", - деди Ариас, унинг баёноти матни РИА Новости тасарруфида бор.
Россия ва Сурия ҳукумати бир неча бор ташкилотни Сурия араб республикаси ҳудудида рўй берган воқеаларни тергов қилишда холис эмасликда айблади ва OPSW техник котибияти хулосаларини шубҳа остига олди.
Сурия ҳукумати ҳеч қачон тинч фуқаро ва террорчиларга қарши кимёвий қурол қўлламаганлигини, мамлакатнинг барча кимёвий қуроллари эса Суриядан OPSW назорати остида олиб чиқиб кетилганини маълум қилганди.